Жорий йилнинг 5 март куни Тошкент ислом институтининг 1-курс талаба қизлари иштирокида “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси У.Ҳафизова ташаббуси билан “Рус классиклари асарига исломнинг таъсири” деб номланган интелектуал беллашув бўлиб ўтди. Унда талаба қизлар “Муслималар” ва “Мунисалар” деб номланган икки гуруҳга бўлиниб, рус классикларининг асарларида ислом динини ёритилиши хусусида беллашдилар. Ҳар бир гуруҳ ўзлари билган асарларидан намуналар келтирдилар. Жумладан, А.С.Пушкиннинг “Қуръонга тақлид” асаридан парчалар келтириш ва Л.Н.Толстойнинг ҳикоялари асосида тайёрланган саволларга жавоблар бериш бўйича беллашилди. Гуруҳлар ҳар бир шартда бир-бирларидан ортда қолмай ғолиблик учун курашди. Олийгоҳимизда тез-тез бўлиб турадиган “Билимлар беллашуви” тадбирлари ва фан ойликлари каби танлов ғолибларининг олийгоҳимиз раҳбарияти томонидан муносиб рағбатлантирилаётгани ҳам талаба қизларимизни ҳар томонлама билимли, баркамол ва шижоат билан ўқиб изланишига хизмат қилаётир. Беллашувда икки гуруҳ ҳам бир хил балл тўплади ва дўстлик ғалаба қозонди. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 384
Тошкент ислом институти 2017-2018 ўқув йилининг 1-ярим йиллик натижалари бўйича 3,5,6 март кунлари талабаларнинг ота-оналари иштирокида мажлис бўлиб ўтди. Мазкур мажлисда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, ўқув ишлари бўйича проректор И.Ахроров, Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров, 1-4 курс кураторлари ҳамда жами бўлиб 260 нафар ота-она иштирок этди. Мажлисда ўқув йилининг 1-семестр натижаларига кўра, умуман дарс қолдирмаган, фанларни яхши ўзлаштирган, намунали хулқи, одоби, ва институт ишларида ўзининг фаоллиги билан ажралиб турган бир гуруҳ талабаларга Тошкент ислом институти ректорининг “Мақтов ёрлиғи” ва уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар берилди. Сурункали дарс қолдирувчи, мунтазам дарсларга кеч қолувчи ва ўзлаштириши паст бўлган талабаларнинг ота-оналарига тушунтириш ишлари олиб борилиб керакли тавсиялар берилди. Ўқув йили давомида “огоҳлантириш”, “хайфсан”, “қаттиқ хайфсан” олган талабаларга қайта шундай интизомий чоралар кўрилса, ўқишдан четлатилиши ҳақида ота-оналарга огоҳлантирилди. Эслатиб ўтамиз, ташкил этилаётган ҳар ярим йилликдаги бундай ота-оналар йиғилиши талабаларнинг ўқишга бўлган муносабати, фанларни ўзлаштириш даражаси, жамоа ишларида фаоллиги, тартиб интизомга риоя қилиши, аъло ва яхши баҳоларга ўқиши учун ижобий таъсир қилади. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими услубчиси Усмонхон Баҳодирхонов 692