Ҳаёт-Аллоҳ таолонинг ҳадясидир. Шунинг учун У Ўзи хохлаган пайтда бу ҳадядан маҳрум қилиши ёки агар хохласа бу ҳадя ато этилган инсонга синовлару-машаққатлар юклаши мумкин. Маълумки бу дунё қийинчилик ҳамда синовлар диёридир. Аллоҳ таоло ҳар бир бандасига тоқати етадиган мусибат беради. Банда эса бу мусибатга гўзал сабр қила олиши керак. Аммо афсуски унга берилган ҳаёт неъматини қадрламай ўз жонига қасд қилаётганлар ҳам талайгина. Энг ачинарлиси бундайларнинг сони кундан-кунга ўсиб боряпти. Бутун Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилотининг хабар беришича: дунёда ҳар 40 сонияда бир киши ўз жонига қасд қилади ва 15-29 ёшли йигит-қизларнинг ўлими сабаблари ичида ўз -ўзини ўлдириш иккинчи ўринда туради. Бизни бунданда кўпроқ ташвишга солаётган нарса бу мудҳиш ҳодисалар мусулмонлар оммаси ичида ҳам содир бўлаётганидир. Ўз-ўзини ўлдириш ҳаром эканлигида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. У қандай йўл билан амалга оширилмасин гуноҳи кабиралардан саналади. Қуйидаги ҳадислар ўзини ўлдириш оғир гуноҳлигига ва унинг иқоби (жазоси) Аллоҳ таоло ҳузурида қаттиқ эканлигига далолат қилади. عَنْ ثَابِتِ بْنِ الضَّحَّاكِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَنْ حَلَفَ بِمِلَّةٍ غَيْرِ الْإِسْلَامِ كَاذِبًا مُتَعَمِّدًا فَهُوَ كَمَا قَالَ وَمَنْ قَتَلَ نَفْسَهُ بِحَدِيدَةٍ عُذِّبَ بِهِ فِي نَارِ جَهَنَّمَ Собит ибн Заҳҳок разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ким Исломдан бошқа миллат билан ёлғондан атайлаб қасам ичса, у айтганидек бўлади. Ким ўзини ўткир нарса билан ўлдирса, ўша нарса билан жаҳаннам оловида азобланади”-дедиларю. (Саҳиҳи Бухорий) عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَنْ تَرَدَّى مِنْ جَبَلٍ فَقَتَلَ نَفْسَهُ فَهُوَ فِي نَارِ جَهَنَّمَ يَتَرَدَّى فِيهِ خَالِدًا مُخَلَّدًا فِيهَا أَبَدًا وَمَنْ تَحَسَّى سُمًّا فَقَتَلَ نَفْسَهُ فَسُمُّهُ فِي يَدِهِ يَتَحَسَّاهُ فِي نَارِ جَهَنَّمَ خَالِدًا مُخَلَّدًا فِيهَا أَبَدًا وَمَنْ قَتَلَ نَفْسَهُ بِحَدِيدَةٍ فَحَدِيدَتُهُ فِي يَدِهِ يَجَأُ بِهَا فِي بَطْنِهِ فِي نَارِ جَهَنَّمَ خَالِدًا مُخَلَّدًا فِيهَا أَبَدًا Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ким тоғдан ўзини ташлаб ўлса, у жаҳаннам оловидадир. Унда абадул-абад ўзини ташлайди. Ким заҳар ичиб ўзини ўлдирса, заҳари қўлида бўлиб, абадул-абад жаҳаннам оловида уни ичади. Ким ўзини ўткир нарса билан ўлдирса, жаҳаннамда абадул-абад ўша ўткир нарсаси қўлида бўлиб, у билан ўз қорнини тешади”-дедилар. (Саҳиҳи Бухорий) عَنْ جُنْدَبُ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ فِيمَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ رَجُلٌ بِهِ جُرْحٌ فَجَزِعَ فَأَخَذَ سِكِّينًا فَحَزَّ بِهَا يَدَهُ فَمَا رَقَأَ الدَّمُ حَتَّى مَاتَ قَالَ اللَّهُ تَعَالَى بَادَرَنِي عَبْدِي بِنَفْسِهِ حَرَّمْتُ عَلَيْهِ الْجَنَّةَ Жундуб ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Сизлардан олдинги (Бани Исроил) ичида бир киши бор эди. Унинг жароҳати бўлиб, жароҳат унга азият берди. Сўнгра пичоқни олдида, пичоқ билан қўлини кесди. Қон тўхтамай оқди ва ҳалиги киши вафот этди. Аллоҳ таоло “бандам ўз ўлимига шошилди, мен унга жаннатни ҳаром қилдим”-деб айтди-дедилар”. (Саҳиҳи Бухорий) Бу ҳадис Мусо Шоҳин Лошиннинг “Ал-манҳал ҳадис” асарида шундай шарҳланган: ўзини ўлдириш инсон ўзига нисбатан қилган энг улкан жиноятидир. Худди бошқа бир инсонни ўлдиргани каби жиноят ҳисобланади. Чунки жон Аллоҳнинг мулки. Инсон уни ўзича тасарруф этишга ҳаққи йўқ. Мусибатларга сабр қилмай ўзини ўлдириш Аллоҳга нисбатан исён, Унинг қазойи-қадарига норозилик саналади. Аммо ҳадисда зикр қилинган “жаннатнинг ҳаром бўлиши” муваққат (вақтинчалик) ҳаромликдир. Маълум бир...
ASSALAMU ‘ALAYKUM 1-avgust kuni Institutlarga imtihon topshirvotkanda ba’zi kimsalar telefonni berkitib olib kirib telefondan foydalanib jovoblarni yechishvotti. Bu ish HALOLMI yoki HAROM? ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу иш ҳаромдир! Бу иш одамларни алдашдир! Бу келажак пойдеворига болта уришдир! Бу иш миллат истиқболига аниқ хиёнатдир! Бу ишга қўл ураётган, йўл очиб бераётган, бировни ўрнига имтиҳонга кириб, мўмай пул эвазига лаёқатсиз абитуриентнинг тести жавобини ёзиб бераётган барча-барча кимсалар келажак учун буюк кадрларни эмас, балки жамият тараққиёт йўлига, истиқболига юк бўлувчи шахсларни етиштираётган бўладилар. Бу биргина шахс учун қилиган хиёнат эмас, бутун бошли бир миллатга хиёнат ва алдов деб баҳоланади. Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Бизни алдаганлар биздан эмаслар”, деб бундай алдоқчи-фирибгарлар уммати Муҳаммадийя қаторидан жой олмасликларини таъкидлаганлар. Шу ишларга чек қўйилса, илм ўрганганлар имтиҳондан ўтади, илмга рағбат ортади, билимлилар сафи кенгаяди. Одамларни фикри тўғриланиб, илм имтиҳонда асосий мезон эканига ишончи ортиб, ҳақиқий етук кадрлар ҳар қачон устун эканига амин бўлиб, яна илмга астойдил бел боғлаб, фарзандларини китобга қайтарадилар!.. Аксинча, саволда айтилган ҳийла-найрангларга йўл берилса, китоб очилмайди, илм қадрсизланиб, олимлар сони камаяди, қолоқлик сари юз тутилади… ЎМИ фатво ҳайъати 501
2017-йилнинг охирига келиб, Жазоирда катталиги бўйича Макка шаҳридаги Масжидул Харам ва Мадина шаҳридаги Масжидун Набавийдан кейинги ўринда турувчи масжид очилади. Масжиднинг қурилиши ва дизайни хитойлик қурувчиларга ишониб топширилган бўлиб, ушбу янги меъморй иншоот “Жазоир ва Хитой дўстлигининг рамзи” сифатида кўрилмоқда. Масжид қурилишини ўз бўйнига олган Хитой компанияси директори Чжоу Шеннинг сўзларига кўра, масжид биноси лойиҳаси узоқ йиллик вақт синовидан ўтган тажриба асосида лойиҳалаштирилган. Масжиднинг компютердаги лойиҳаси “Ушбу масжид нафақат мусулмонларнинг намози ўқиши учун балки ислом ва маданиятлар ўртасида боғлиқликни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади. Бундан ташқари, бинода энг замонавий кутубхона, 300 та талабаларга мўлжалланган мадраса ва хайрия фонди ҳам жойлашади” – дея маълумот бериб ўтди Жазоир Уй-жой ва коммунал хизматлар вазири ўринбосари ва масжид қурилишига масъул бўлган Аҳмад Маданий. muslim.uz 496
Саудиялик муҳандис Муҳаммад Ҳомид Сайиғ хаж ва умра ибодатини адо этишга келган хожилар учун махсус соябон ихтиро қилди ва уни патентлаб қўйди. Бу ҳақда islam-today.ru интернет портали хабар қилмоқда. Ушбу ихтиро “Макка соябони” номини олди. Соябоннинг ўзига хос хусусиятларидан бири, унда оддий батарея билан бир қаторда қуёш батареясидан қувват олиб ишлайдиган кичик кондиционернинг мавжудлигидир. Бундан ташқари, соябонга пуркаб сепишга мўлжалланган сув идишини ҳам ўрнатиш мумкин бўлади. Ихтирочининг ўзи таъкидлашича, аввалига у соябонда фақат вентилятор билан чекланмоқчи бўлган, аммо Хаж шаротидаги ҳароратнинг 40 градусдан ортиқ даражага кўтарилиб кетишини инобатга олиб, бундай вазиятда хожиларнинг ҳолатини яхшилашга вентиляторнинг ўзигина камлик қилишини тушунган. Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “KNOWLEDGE-BASE” компанияси ҳам қуёш энерияси орқали ишлайдиган вентилятор, фонарча(чироқ), GPS тизими, ва техника воситаларини қувватлайдиган учта USB портни ўзида жамлаган “ақилли соябон” ишлаб чиқариш учун инвесвторларни излаётганлигини айтиб ўтган эди. http://islamcenter.uz 631
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга мувофиқ, уч ой муддатда олий таълим муассасаси учун психолог ва ҳар бир талабалар турар жойи учун тарбиячи-педагог штати жорий этилади. Меҳнатга ҳақ тўлаш разряди бўйича олий таълим муассасалари маънавият ва маърифат бўлими бошлиғининг лавозим разряди 16-разрядга, бўлим ходимларининг лавозим разряди 14-разрядга кўтарилади. Олий таълим муассасалари гуруҳ мураббийларининг фаолияти самарадорлиги ва масъулиятини янада ошириш, уларнинг доимий рағбатлантириб борилишини таъминлаш мақсадида ҳар бир гуруҳ мураббийига (жумладан, мураббийлар кенгаши раҳбарларига) ойлик маошининг 25 фоизигача миқдорда устама ҳақ тўланади. Ҳар ўқув йилида маънавий-маърифий ишларни молиялаштириш мақсадида таълим муассасаси харажатлари сметасининг камида 5 фоизини юқорида назарда тутилган харажатлар учун ажратиш чоралари кўрилади. Ушбу маблағларнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан шахсий масъулият олий таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори зиммасига юкланади. Бундан ташқари, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Марказий банк, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига биргаликда уч ой муддатда таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган педагог кадрларнинг ижтимоий нуфузини ошириш, жамиятда педагогик фаолиятнинг обрўсини юксалтириш, педагогларни ёшларга намуна ва ўрнак даражасига кўтариш, шунингдек, турли танловлар ва конкурсларда совриндор бўлган, ўқувчи-талабалари республика ва халқаро олимпиадаларда, танловларда юқори натижаларни қўлга киритган педагогларга уй-жой, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги автомобиль, маиший-хўжалик жиҳозлари сотиб олишлари учун имтиёзли ипотека ва истеъмол кредитларини ажратиш тартибини жорий этиш юзасидан таклифларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси топширилди. kun.uz 1 170