Биринчи нафс мартабасига “Нафси аммора’’ дейилади.Бу ҳеч бир нарсага арзимайдиган бир нафсдир.Кофирлар, мушриклар, мунофиқлар ва фосиқларнинг нафслари ҳам борки, 12 аломати, сифати ва феъл-атвори бор. Булар ҳеч бир замон муваҳҳид мўминга ярашмас.Комил ва етук мўмин бу мартабадан ва сифатларидан, феъл-атворларидан ўтган, ўзини поклаган, зийнатланган, нурлантирган, нур устига нур қўйган, тунларни кундуз қилган, қоронғуликни кетказиб, зулматларни йиртиб «Нурун аъло нур’’ бўлган одамдир. Қараганнинг кўзлари қамашгай, ортидан эргашганлар нур дарёсига етишурлар. Жаннатни дунёдаёқ топурлар. Бундайларнинг ўзлари, сўзлари, барча мақсад ва ғоялари Ҳақ таоло жамолига етишмоқ ва розилигини топмоқдир. Шунинг учун ҳам дунёнинг бирон бир лаззати бу зотларни Ҳақ таоло ризолиги учун ҳаракатдан ман қилолмас! Ҳақ таоло истагандек бўлса, жонларини киприк қоқмай Ҳаққа беришга доим тайёрдурлар. Нафси аммора эгалари бўлса, бунинг мутлақо тескарисидирлар.Улар шундай бир ботқоққа тушканларки, ҳам таърифлаб бўлмайди.Ҳоҳ ширк ҳоҳ куфр балчиғида ўлганларнинг жойи оловдан, муздан, турли йиртқич ҳайвонлари билан тўла бўлган жаҳаннам ичида абадий қолиш қандай эканлигигни фақат ўша ерга кирганлардан сўраш керак.Сўрашга ҳам ҳожат йўқ, Аллоҳ ва Расули чиройли баён қилмоқда.Аммо Аллоҳ таоло ва Пайғамбарига иймон келтирмаган бечораларга нима ҳам дейиш мумкин.Бу насиҳат мўмин мусулмонларгадир.Нафси амморанинг ёмон феъл-атворлари қуйидагилардир: 1.Кибр. 2.Кин. 3.Бахиллик. 4.Шаҳват. 5.Ҳирс. 6.Ҳасад. 7.Ғазаб. 8.Ғафлат. 9.Жаҳолат. 10.Ширк. 11.Куфр. 12.Ужб. Нафснинг кейинги тури нафси лаввомадир. Бу нафс нафси амморанинг эгизаги, фақат бир озгина ислоҳ бўлган шаклидир.Инсон бундан иймон келтиришлик билан халос бўлсада, лекин нафси амморага жуда ҳам яқиндир.Ораларида бир икки фарқи бор.Куфр ва ширкдан ҳар қанча ўзини халос қилган бўлса ҳам, бошқа феъл-атворларга ҳали соҳиб бўлгани учун фурсатни топди дегунча бу лаввома аммораликка тушиб олади. Лаввоманинг ёмон сифатлари: фисқ, жаҳолат, ужб, уйқуни яхши кўриш, еб-ичишга ҳирс бўлиши, ҳирс, қаҳри-надомат, яхши кийиниш ва яхши яшаш ҳақидаги орзулар, лағв яъни бемаъни, фойдасиз гап сўзларни кўп гапиришдирдир. Ёмон феъл-атворлар аввало маънавий нажосатдир.Шунинг учун тасаввуф китобларни кўп ўқиш фойдадир.Разил аҳлоқ эгалари аввало ибодат ва тоатда иложи борича танбаллик қилмасликлари шу билан бирга Аллоҳ таолога ўз разил хулқларидан қутқаришини тилаб кўп-кўп ёлвормоқлари даркор. Кейинги нафс тури нафси мулҳамадир. Бу нафс Ҳақ таоло эҳсон қилган нафсдир.Бу нафс ҳақида ’ЪМўминлардан олим бўлганларнинг нафсидир.’’ Уларннг феъл атворлари:илм, тавозелик, тавба, сабр, шукур, жўмардлик, қаноат, таҳаммул (сабру тоқат)дир. Бу хулқларнинг барчаси бағоятда чиройли ва мақтовга лойиқ феъл-атворлардир.Агар бу борада зийрак бўлинмаса, бу нафсдан лаввомага, сўнг эса аввомага ўтиш эҳтимоли вужудга келади.Бу чиройли хулққа эга бўлиш бахт бўлсада, унга эришиш учун ғайрат қилиш керак. Кейинги нафс тури эса “Нафси мутмаинна”дир.Бу шундоқ бир нафски, Аллоҳ таолонинг изни билан қалб руҳининг нури билан нурланиб, ёмон феъл-атворлардан, сифатлардан халос, пок бўлиб чиройли аҳлоқ билан зийнатланур.Ҳақ таоло барчамизни мана шу чиройли нафс ва чиройли хулқлар билан зийнатлантирсин.Амин.Нафси мутмаиннанинг чиройли 6 феъл-атвори ва сифати бор:амал(олими боамаллик), таваккул, очлик, риёзат, ибодат, тафаккурдир. Булар комил сифатлар, яъни етуклик аломатидир. Мана шу феъл-атворлар ва сифатларга эга одам боласи ўртача бир етукликка эришади ва роҳат, сокинликни фақатгина мана шу нафси мутмаиннага етишгандан сўнг топилади. Кейинги нафс тури “Нафси розия”дир.Комил инсон бўла олиш, ҳақиқий мусулмон бўлмоқлик учун аммораликдан, лаввомаликдан қутилиб, мулҳама мартабасидан ўтиб мутмаинна мақомига етишмоқликка ҳаракат қилмоқ ва бу хусусида ўзини доим назорат остида тутиш ёхуд уни назорат қилувчи бир комил зотни топиш, албатта, шарт. Нафси розия эгалари...
Инсон аслида бу дунёга нима учун келганини англаб олиши зарур. Озгина муддатлик, кераксиз, беҳуда нарсалар учун ёлғон сўзлаш, бу ҳаёт мақсадини тушуниб етмаганлик сабабли вужудга келади. Ёлғон араб тилида «кизб» дейилади ва луғатда ростнинг тескарисини англатади. Уламолар ёлғонни қуйидагича таърифлайдилар: Журоний: “ Ёлғон хабар унинг воқеликка тўғри келмаслигидир “, деганлар. Ибн Ҳажар: “ Ёлғон бир нарса ҳақида қастдан бўлсин, ноқастдан бўлсин, унга хилоф нарсани гапиришдир “, деганлар. Аллоҳ таоло Қуърони Каримнинг Наҳл сурасида ёлғон ҳақида қуйидагича марҳамат қилади: “Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларгина тўқирлар. Ана ўшалар ўзлари ёлғончидирлар “ . Инсон ёлғон гапириб нимага эришади? Нима учун ёлғон гапиради? Кишининг ёлғон ишлатишига бир неча сабаблар бор: Фойда жалб қилиш. Ёлғончи ўзига фойда етишишини кўзлаб одамларни алдаб, ўз манфаати учун ёлғон гапиради; Зарарни қайтариш. Ёлғончи ўзига етиши мумкин бўлган зарарни қайтариш мақсадида ҳам ёлғон тўқийди. У ўзича шу тўғри йўл деб ўйлайди. Аммо бу икки ҳолатда ҳам ўзига бу дунё ва охират зарарларини жалб қилаётганини ўйламайди; Сўзини чиройли ва гапини гўзал чиқармоқчи бўлиш. Бунда ёлғончи тўғри сўз ва рост гап ила одамларга ёқиш, уларнинг эътиборини тортиш имкони йўқ бўлганидан уларга ёқадиган гап-сўз излаб, ёлғон гапиради. Ёлғон гапириш одатига айланиб қолгани ва нафси шу нарсани истайдиган бўлиб қолгани сабабли бу ишни қиладиганлар ҳам бор; Душмандан ўч олиш мақсади. Бунда ёлғончи душманини шарманда қилиш ва ундан ўч олиб, кўнгли тўлиши учун ёлғон тўқийди; Ўз обрўсини орттириш мақсади. Бунда ёлғончи ўзини аҳли фазл, олим, уддабурон қилиб кўрсатиб, мақтаниш учун ёлғон тўқийди. Асли йўқ нарсани тўқиш. Бор нарсага маънони ўзгартириб юборадиган даражада қўшимча қўшиш; Бор нарсага маънони ўзгартириб юборадиган даражада нуқсон етказиш.Бор нарсани гапираётганда маънони ўзгартириб юборадиган даражада ибораларни ўзгартириш. Дунё олимлари ва машҳур инсонлар ҳам ёлғонни қоралаб қуйидагиларни айтганлар: Ёлғончилик-қабиҳ иллат. (М. Монтен) Ёлғончилик ўғриликдан баттар. (Ж. Ренар) Ёлғончилик ёвузлик тимсоли. (В. Гюго) Фақат ярамасларгина алдашади. (Ф.Достоевский) Ёлғончи инсон деб аталишга лойиқ эмас. (Ф. Фенелон) Ҳаммадан ҳам кўра мен қўрқоқлик ва ожизлик туфайли тўқилган ёлғондан жирканаман. (А.И. Куприн) Ёлғончилик инсон қалби ва жисмига ҳадсиз уқубат юклайди. (Ш. Руставели) Шира майсани, занг темирни, ёлғон қалбни кемиради. (А.Чехов) Ҳадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти 3-курс талабаси Раҳимжонова Хосият 1 648
Муқаддас Ислом динимиз покликка ниҳоятда эътибор берган улуғ диндир. Аллоҳ таоло ўз каломида бир неча ўринларда қалб, тана, кийим ва таомлар поклиги ҳақида оятлар нозил қилган. Қуръони каримда: «Аллоҳ тавба қилувчиларни ва покларни севади», деб марҳамат қилса, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Пок бўлинглар, пок бўлмаган киши жаннатга кирмайди”, деб огоҳлантирган. Биз бугун покланишнинг асосийларидан бири – ғусл ҳақида тўхталамиз. “Ғусл” сўзи арабча бўлиб, “ювмоқ” маъносини англатади. Аллоҳ таоло “Моида” сурасининг 6-оятида шундай мархамат қилади: وَإِنْ كُنْتُمْ جُنُبًا فَاطَّهَّرُوا Агар жунуб бўлсангиз, обдон покланингиз (чўмилингиз)! Ғуслни вожиб қиладиган нарсалар қуйидагилар: 1) манийнинг ўрнидан шахват ва қувват билан отилиб чиқмоғи; 2) эрнинг олати аёлнинг фаржи ё дубурига алоқа қилмоғи; 3) эҳтилом (яъни уйқудан уйғонган эр ва аёлнинг ўз баданида ё ич кийимида нам куриши) бўлиши; 4) ҳайз курган аёлда ҳайзнинг тўхташи; 5) нифосдан халос бўлмоғи. Демак, шулардан биронтаси бўлиши билан имкон борича тезроқ ғусл қилиш фарз бўлади. Ғуслда дастлаб қўллар яхшилаб ювилгач, бадандаги нажосатлар ювилади, сўнгра қўлларни яхши ювиб, таҳорат қилинади. Яъни оғиз, бурун сув билан кейин юз-қўллар тирсақлари билан қўшиб уч мартадан ювилади. Қўллар сув билан намланиб, бошга масҳ тортилади. Агар сув тўпланадиган жой бўлса оёқ ювилмайди. Ғуслнинг фарзи 3 учта 1) оғизга сув олиб уч марта яхши ғарғара қилади, 2) бурун ҳам уч марта сувда ювилади. 3) аввал бошдан, кейин ўнг ва чап елкадан уч мартадан сув қуйилади. Ҳар қуйганда баданнинг сув тегмай қолиш эҳтимоли бўлган (киндик, қулоқ, қўлтиқ ости, тирсак, тўпиқ, қобоқ, қўлдаги узук остлари каби) жойларига ишқалаб сув етказилади. Шу яхшилаб ювингандан кейин оёқлар ювилиб, пок нарса устига қўйилади. Агар аёллар сочларини ўрган бўлсалар, ўримини ечиши шарт эмас, балки ўша ўрим устидан сув қўйиши кифоя. Агар ўрмаган бўлсалар, албатта ювишлари шарт. Ғуслни ниҳоятда мукаммал қилиш керакки, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Ҳар бир сочнинг ва ҳар бир терининг устида жанобат бор”, деб огоҳлантирган. Демак, эркакми-аёлми, бошими ё бошқа аъзоларими – бутун танага сув теккизиши шарт. Тирноқларда лак бўлса, уни кетказиш лозим. Ғуслни хаммомда қилади. Агар ариқда ювинишни ихтиёр қилса, даставвал танадаги нажосатлар кетказилиб, кейин ғусл қилиш лозим бўлади. Агар эркак ё аёл оғир хаста ҳолида жунуб бўлиб, сувда чўмилганда хасталиги ортиб кетадиган бўлса ёки мутлақо имкониятсиз бўлса, бундай кишилар иложи борича нажосатлардан тозаланиб, таяммум қилишлари дуруст. Хулоса шуки, жунуб одамнинг покланмай туриб бирон нарсага аралашуви яхши эмас. Аллоҳ таоло бандаларининг ниҳоятда покиза юришини хуш кўрар экан, барчамиз пок ҳолда Аллоҳга дўст бўлайлик. Тошкент Ислом институти битирувчиси Тўхтаев Насрулло 1 321
“Раҳбарнинг ўз маъсулияти, уларга берилган ваколатларни англаш, изланиш, ташаббускорлик, тадбиркорлик руҳи билан яшаши ва курашиш – бугунги куннинг энг долзарб масаласидир!”. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов Ҳар бир оиланинг бошлиғи бўлганидек, ҳар бир ташкилот, корхона ва муассасанинг ҳам раҳбари бор. Раҳбар ақлу идроки билан тўғри ва адолат юзасидан иш тутиши керак. Одамлар билан яхши муомала ва муносабатда бўлиш, ҳақни-ҳақ, ноҳақни-ноҳақ тарзда, объектив ҳал этиш раҳбарнинг обрў-эътибори, қадр-қимматини оширади. Аксинча, кибру-ҳавога берилиш, манманлик, палапартишлик, ишда бережалик, тор шахсий манфаат доирасида иш кўриш каби хато йўлдан бориш, мансабини суистеъмол қилиш, раҳбарнинг обрўсини тушириб юборади, мавқеини кетказади. Раҳбарнинг ишбилармонлиги бу унинг асосий сифат кўрсаткичларидан бири бўлиб, ўз соҳасини тўлиқ билиш, унинг имкониятларини максимал ишга сола олиш ва янги-янги имкониятларни топа олиш билан характерланади. Раҳбар бугунги кун фаолияти доирасида ўралиб қолмасдан жамоани келажакка ишонч руҳида тарбиялай олиши ва ҳамиша олдинда бўлиши лозим. Бу борада ислом динининг муқаддас манбаларида, хусусан, ҳадисларнинг бирида: Ҳасан (ал-Басрий) ривоят қиладилар: Убайдуллоҳ ибн Зиёд хасталаниб ётган Маъқил ибн Ясорни кўргани борди. Шунда Маъқил унга: “Мен ўзим Жаноб Расулуллоҳдан эшитган бир ҳадисни сенга ҳикоя қилай, У зот бундай деб айтган эдилар”,-деди: “Аллоҳ таоло бирор бандасини одамларга бошлиқ қилса-ю, у ўз қўл остидагиларга насиҳат (амри маъруф) қилмаса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди! (яна қаранг 7151).[1] Раҳбар маълумки, икки томонни боғловчи халқа ҳисобланади. Биринчи томони, ундан юқорида турган раҳбарлардан топшириқни олиш ва бу топшириқнинг моҳиятини тўла тушуниб олганлиги, иккинчи томондан ўз қўл остидаги ходимларга бажарилиши лозим бўлган вазифанинг аниқ ва равшан қилиб тушунтира олиши ва вазифаларнинг бажарилиши ҳамда унинг натижасини тўғри баҳолай олиши муҳимдир. Бу борада динимиз таълимоти билан уйғунлик ҳолатини кўришимиз мумкин. Абдуллоҳ ибн Умар ривоят қилган ҳадисда: “Расулуллоҳ (с.а.в) бундай дедилар: “Ҳар бирингиз бошлиқ эмасмисиз ва ҳар бирингиз ўз қўл остингиздагиларга масъул эмасмисиз?! Жамоатга раҳбарлик қилувчи имом ҳам бошлиқ бўлиб, уларга масъулдир, эр эса ўз оила аъзоларига бошлиқ бўлиб, уларга масъулдир, хотин ҳам эрининг уйидагилар билан болаларига бошлиқ бўлиб, уларга масъулдир. Демак, ҳар бирингиз бошлиқ бўлиб, ўз қўл остингиздагиларга масъулдирсиз.”[2] Яъни, ҳар бир раҳбар ўз қўл остидагиларига масъул бўлиб, уларнинг ишни тўғри ташкил этишда зарурий чора-тадбирларни кўриши, ходимлар ҳам бевосита ўзидан юқори турувчи бошлиқларининг буйруқларига итоат этишлари лозимлиги таъкидланмоқда. Шу билан бирга бошлиқ ўзига берилган масъулиятни тўла англамоғи ва юклатилган вазифани мукаммал адо этмоғи кераклиги маълум бўлмоқда. Амалиёт шуни кўрсатадики, раҳбарнинг энг зарур сифатларидан бири бу ўз соҳаси бўйича етарли билимларга, яъни, касбий салоҳиятга эга бўлишидир. Мутахассисларнинг фикрича, раҳбар ўз соҳасидаги билимларни билиб, тўлиқ англаб етган тақдирдагина у раҳбар бўлиб ишлай олиши мумкин экан. Раҳбар бўлишга турли шахсларнинг муносабатлари ҳар хил: кимдир мазкур лавозимда бўлган имтиёзларга, кимдир унга берилажак ҳуқуқларни, обрў-эътиборни қўлга киритишни, яна кимдир масъулиятни ўз зиммасига олишни маъқул кўради. Бу борада динимиз кўрсатмаларини кўриб чиқамиз. Хусусан, Абдураҳмон ибн Сумра ривоят қилган ҳадисда: Пайғамбаримиз (с.а.в) “Эй Абдураҳмон, амирлик мансабини илтимос қилмагин, агар амирлик (мансабига) илтимос билан эришсанг, унга суяниб қоласан, агар илтимоссиз эришсанг, унга мадад берасан! Башарти, илгари қасам ичган бўлсангу ўша қасаминг устига бирор бошқа қасам ичишни лозим топсанг, илгариги қасаминг учун каффорат бериб, сўнг бошқа қасам ичгин!” – дедилар.” Яна бир ҳадисда, Абу Ҳурайра ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (с.а.в):...