islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 18, 2018

Day

Фидоий ва жонкуяр инсон ёди

Кеча, 17 январь куни диний идорада Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш борасида қилинаётган ишларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда таниқли уламолар, тажрибали имом-хатиблар, илғор мударрислар, диний соҳа ходимлари, халқаро илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари иштирок этди. Мажлисда муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари сўз олиб, 2017 йил 27 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарор ижроси юзасидан Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани, унда Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги хизматлари ҳақида илиқ фикрлар билдирилгани ва юбилейни ўтказиш бўйича қатор топшириқлар берилганини қайд этдилар. Видеоселекторда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонларидан жуда ҳам яхши сўзлар айтилгани, айниқса, у кишининг “Ўз тарихини йўқотган, унга беписанд муносабатда бўлган элнинг келажаги йўқ. Биз Ислом Каримовни қанча эъзозласак, қанча улуғласак, тараннум этсак, халқимизни, ўзлигимизни, миллатимизни шунча улуғлаган бўламиз. Бу тарихий санани юқори савияда ўтказишимиз юксак маънавиятли ва маърифатли халқ эканимизни намоён этади”, деган сўзларини муфтий ҳазратлари келтирдилар. Шунингдек, муфтий ҳазратлари сўзларида давом этиб, вилоятларда ўтказиладиган эҳсон дастурхонларида имом-хатиблар томонидан Қуръони карим оятларидан тиловат қилиниши, Биринчи Президентимиз ҳақларига дуолар қилиниши, у кишининг қилиб ўтган хайрли ишлари тўғрисида йиғилганларга суҳбат қилиб беришни тавсия этдилар. Бундан ташқари имом-хатиблар мана шу ишлар ҳақида намозхонларга маълумот бериб боришлари мақсадга мувофиқ эканини билдирдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ташкилотлар, диний таълим муассасалари ва халқаро илмий тадқиқот марказларида Биринчи Президентимиз таваллуд санасига бағишланган маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ва китоб тақдимотларини ўтказиш ҳамда оммавий ахборот воситаларида кенг кўламли чиқишлар қилиш бўйича топшириқлар берилди. Йиғилишда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори У.Уватов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби А.Турсунов, Тошкент ислом институти ректори У.Ғофуров сўзга чиқиб, бугунги тинч-осуда кунларга Биринчи Президентимизнинг азму шижоати асосий тамал тоши бўлганини таъкидлаб ўтишди. Шунингдек, Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг юбилейларини нишонлашга оид ташаббусларига биноан жуда катта хайрли ва савобли ишлар амалга оширилаётганини баён қилишди. Шу билан бирга, йиғилишда юбилей маросимларини у кишининг ўзидек самимий ва оддий, ортиқча дабдабаларсиз ўтказиш ҳақида ҳам фикрлар билдирилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 410

“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси

Тошкент ислом институтида таълим сифатини ошириш ва малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида “Диний фанлар” кафедраси 2001 йил ташкил қилинган. 2018 йилдан бошлаб кафедра негизида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” ҳамда “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедралари ташкил этилди. Кафедра устозлари кафедрага таркибига кирувчи фанлар бўйича ўқув-услубий ва илмий услубий ишларни амалга оширишда ва педагогик кадрлар тайёрлашда ҳамда уларнинг малакасини оширишда фаолият кўрсатиб келишмоқда. Кафедра ўқитувчиларининг ҳар бири ўзлари дарс берадиган фанлардан маърузалар матни ва ишчи дастурлари тайёрлаган. Кафедра “Ҳадис”,  “Мусталаҳул-ҳадис”, “Ислом тарихи ва сийрат”, “Фаннул-хатоба”, каби фанларини ўз таркибига олган. Кафедра ўқитувчиларининг ҳар бири ўзининг услуби ва тажрибасига эга бўлиб, талабаларга дарс беришдан ташқари ўзлари танлаган илмий иш устида изланишлар олиб боришмоқда ва даврий матбуотларда диний-маърифий мавзуларда илмий мақолалари билан ҳамда оммавий ахборот воситаларида маърифий суҳбатлари билан иштирок этиб келишмоқда. Кафедра устозлари аждодларимиз қолдирган ноёб асарларни таржима  ва тадқиқ этиш ишларини амалга ошириб халқимизни улкан маънавий мерослардан баҳраманд қилишни мақсад қилиб қўйган.  Кафедра профессор ва  ўқитувчилари институт ва кафедра фаолиятини юритишда фаол қатнашадилар. Турли  маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишда кафедра аъзоларининг институт жамоаси орасида ўзига хос салмоқли ўрни бор. 586

Қуббатус сахро масжидини ким қурдирган?

Умавийлар давлатида шаҳарсозликнинг ривожланиши Умавийлар ҳокимият тепасига келгач ижтимоий ва маданий соҳаларда кўпгина ўзгаришлар ва ривожланиш сари одим қадамлар кузатилди. Асосий эътибор халқнинг тумуш даражаси яхшиланишига ва маданий-маърифий тизими ривож топишига бўлганлиги манбаларда қайд этилади. Муовия розияллоҳу анҳу масжид ва ариқлар қуришида олиб борган ишлари. Муовия розияллоҳу анҳу Масжидул Ҳаромни янада кенгайтиришга эътибор берди. Унга қандиллар ва байтулмолдан чироқ ёғи ажратди, бу билан тавоф қилаётганлар ишини осонлаштирди. Яна Масжид ул-Ақсони ҳам таъминлади. Муовия розияллоҳу анҳу томонидан Мисрга амир этиб таъйинланган Маслама ибн Махлад ҳижрий 53 йили Фустотдаги жомеъ масжидига янги бинолар қўшди ва деворларига гипс билан безак берди. Тўртта баланд миноралар қурди. Остига бўйра тўшади. Шаҳар аҳлига ҳам бу миноралар фойда берди. Мисрликлар узоқ вақт буни гапириб юрди. Шу билан бирга муаззинларга ибодат учун кечки ва кундузги озонни бир вақтда айтишга буюрди[1]. Муғира ибн Шуъба ҳам Куфадаги масжидни кенгайтирди. Кейинчалик Зиёд ибн Абиҳ қайтадан пухта архитектура асосида мустаҳкам қилиб қурди ва саҳнига бўйра тўшади. У доим: “Куфа масжидларининг ҳар бир устунига (бир юз йигирма саккиз) 128 дирҳам ҳаражат қилганман”-деб айтарди. Масжид ёнига қаср ҳам қурди. Кейинчалик бу қасрни Холид ибн Абдуллоҳ Қасрий Ироқда волийлиги пайтида янгилади. Шунингдек, Убайдуллоҳ ибн Зиёд ҳам масжид биносига яна бино қўшди ва бўйра тўшади[2]. Зиёд ибн Абиҳ яна Басрадаги масжидни катталаштириб, уни пишган ғиштдан қурди ва гипс билан безади. Ҳамда қурилишда устунлардан фойдаланди ва шифтига саж дарахтидан қўйди, минорасини тошдан ясади. Дарҳақиқат, Зиёд Басрада кўпгина масжидларни қурган. Кейинчалик ўғли Убайдуллоҳ ҳам марказдаги “Масжиди Жомеъ”ни катталаштирди[3]. Муовия розияллоҳу анҳу давлатдаги умумий халқ фойдаланиган нарсаларни ташкил қилишга алоҳида эътибор берди ва ўзи ҳам шахсан бошчилик қилди. Мадина шаҳрини тўлиқ сув билан таъмилашга эришди. Маккадаги Ҳарам аҳлига булоқдан сув чиқартирди[4]. Давлатнинг ҳар бир йўли ёнига қудуқлар қаздирди. Натижада мамлакатнинг барча томонига бемалол сафар қилинадиган бўлинди[5]. Ушбу мақолада Восит ва Тунис каби шаҳарларни қурган Умавийларнинг шаҳарсозлик ишлари ҳақида тўхталиб ўтсак: А) Каскар ерида Ҳажжож ибн Юсуф Восит шаҳрига асос солди[6]. Шаҳар Куфадан қирқ фарсах узоқликда, бир неча шаҳарларнинг марказида жойлашган. Шаҳар қурилиши халифа Абдулмалик рухсати билан 83 ҳижрийда бошланиб, 86 ҳижрийда тугатилган. Қурилишда Ироқнинг беш йиллик хирож пуллари ишлатилган. Шаҳар маданияти ислом тамаддуни ва маданиятини шунингдек, янгича ёндашувни ўзида акс этган. Унда масжид, университет, бошқарув идораси ва бозор жойлаштирилган. Восит шаҳри муҳим сиёсий аҳамият касб этган. У Қазвин шаҳри билан ўзаро боғлиқ бўлган, агар кундуз куни чегара ҳудудида жойлашган Қазвинда бирор ҳодиса бўладиган бўлса, тутун билан, тунда бўлса олов ёқиш билан кузатувчи-хабарчилар бир-бирига белги беришган. Қолаверса, ҳарбий қўшин ва танга зарбхоналари ҳам ушбу Воситда жойлашган эди[7]. Шаҳар Ҳажжож даврида тижорат ва аҳоли гавжум шаҳарга айланган эди. Б) Тунис шаҳрига саркарда Ҳассон ибн Нўмон Ғассоний ҳижрий 82 йилда денгиз қўшинини ташкил қилиш ва Византиянинг Қаротожага бўладиган ҳужумини бартараф қилиш мақсадида асос солди. Ҳассон Тунисни бир вақтлар йўқ бўлиб кетган Таршиш номли шаҳар ўрнида барпо қилди. Шаҳар Тунис деб номланишига сабаб, бир роҳибнинг омборхонаси борлиги ва ушбу омборхонага ғаниматлар қўйилгани, шунингдек роҳиб мусулмонларни доимо очиқ чеҳра билан кутиб олганлиги учундир[8]. Туниснинг маъноси “ёқтириш, кўнгилга яқин” деганидир. Шаҳар Ўрта Ер денгизининг ғарбидан ўн мил узоқликда қурилди. У билан денгизни боғлаб турадиган йўл...

Ҳаж делегацияси Саудия Арабистонига сафарини бошлади

16 январь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Ўткирбек Ҳасанбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов, Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Жалолиддин Нуриддинов ва Тошкент ислом университети халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Ҳамидбек Ҳасановдан иборат Ўзбекистон Ҳаж делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлигига жўнаб кетди. Бу ҳақда muslim.uz сайти хабар бермоқда. Делегация аъзолари сафар давомида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ишлари вазири Солиҳ Бантин билан “Ҳаж–2018” мавсумининг ташкилий ишларини келишиб олиш мақсадида Жидда шаҳрида қатор учрашувлар ўтказади. Учрашувларда Саудия Арабистонининг Макка, Мадина ва Жидда шаҳарларида жорий йил Ҳаж мавсумида Ватанимиз ҳожиларига хизмат қилувчи идоралар ва муассасалар раҳбарлари билан ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. Администратор 261