Озод ва обод, мустақил юртда яшаш инсон фарзанди учун улкан саодатдир. Истиқлол чаманида яшнаган она Ватанимиз бағрида мусаффо орзуларимиз осмон қадар юксалаётгани рост. Яратганга минг шукурки, бу тинч, мусаффо, келажаги буюк давлатда туғилиб камолга етиш, илму фан, касб-ҳунар эгаллаш бизнинг Тошкент Ислом институти талабаларига ҳам насиб қилди. Жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2017-2018 ўқув йилининг битирувчиларининг “ХАТМОНА-2018” тадбири бўлиб ўтди.Read More
Жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2017-2018 ўқув йилининг битирувчиларининг “ХАТМОНА-2018” тадбири бошланди. Ушбу байрам тадбирига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов, Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари М.Комилов, фахрий устозлар А.Шоший, Яҳё қори домла ва бошқа азиз меҳмонлар ташриф буюрди. Тадбирнинг аввалида маъҳад қаҳрамонлари бўлмиш битирувчилар кириб келишди сўнгра Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради ҳамда Қуръон тиловати ва гўзал дуолар...Read More
Бугун Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида катта шодиёна – битирувчи 22 нафар талабаларнинг хатмона тантанаси бўлиб ўтди. Тадбир бошида Ватанимиз мадҳияси янгради, унга талаба ва устозлар хурмат бажо келтиришди. Қуръони карим тиловатидан сўнг мадрасанинг собиқ мудираси Малика Нормуҳамедова битирувчи талабаларга ҳаётда ўз йўлларини топишда, олима ва фузалолар бўлиб етишишини тилаб дуои фотиҳа қилдилар. Мадраса мудираси Нозима Ибрагимова битирувчиларга ўз тилакларини билдириб шундай дедилар: “Биз тўрт йил бағримизда...Read More
Жорий йилнинг 19 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир аввалида Қуръони карим оятларидан ўқилиб, хайрли дуолар қилинди. Йиғилишда 2018 йилнинг биринчи ярмида диний соҳада амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилган ютуқлар баён қилинди ҳамда уламолар ва имом-хатиблар олдида турган долзарб масалалар муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Уламолар Кенгаши йиғилишида кўрилган долзарб масалалар тўғрисида кейинроқ батафсил маълумот берамиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Манба:...Read More