islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Sentabr 3, 2018

Day

Бола ва олма дарахти

Бир вақтлар бир болакай ва катта олма дарахти бўлган экан. Болакай ҳар куни уни ёнига келиб, уни атрофида ўйнашни жуда яхши кўрар экан. У олма дарахтини шоҳларига чиқиб олма ер ва туш пайтлари уни сояси остида бироз мизғиб олар экан. Хуллас болакай олмани,олма эса болакай билан ўйнашни жуда яхши кўрар экан. Кунлар ўтибди, болакай ҳам анча улғайибди ва ҳар куни олма дарахтини олдига келиб ўйнамайдиган бўлибди. Кунлардан бир кун болакай жуда ғамгин ҳолатда олма дарахтини ёнида пайдо бўлибди. “Кел мен билан ўйна”,-дебди дарахт. “Мен энди олма атрофида ўйнаб юрадиган жажжи болакай эмасман“,-деб жавоб берибди болакай. “Мен турли ўйинчоқларим бўлишини хохлайман, уларни сотиб олиш учун эса менга пул керак“. “Узр, афсуски менда пул йўқ, лекин сен мени олмаларимни териб олиб сотиб ўзингга ўйинчоқлар сотиб олишинг мумкин“. Бола жуда ҳаяжонланиб кетибди. У дарахтдаги барча олмаларни узиб олиб, хурсанд бўлиб ортига қайтиб кетиб, шу кетганча олмани олдига ҳеч келмабди. Олма жуда хафа бўлибди. Бир кини ҳалиги бола (энди у кишига айланган эди) яна олма дарахтини олдига келибди.Олма жуда хурсанд бўлиб ҳаяжонланиб кетибди. “Кел ёнимга мен билан ўйна“,-дебди олма. “Мени ўйнашга вақтим йўқ. Оиламни боқишим керак. Бошпана сотиб олишим. Менга ёрдам бера оласанми?” Узр, лекин мени пулим ёқда, аммо сен мени шоҳларимни кесиб олиб уй қурсанг бўлади. Киши дарахтнинг барча шоҳларини кесиб олиб хурсанд бўлиб ортга қайтибди. Дарахт уни бахтиёр кўрганидан жуда хурсанд бўлиб кетибди, аммо киши шундан сўнг бошқа ҳеч қайтиб келмабди. Дарахт яна ёлғизликда маҳзунлигича қолибди. Иссиқ ёз кунларининг бирида киши яна қайтиб келибди ва дарахт яна суюнибди. “Кел ёнимга мен билан ўйна!”,-дебди дарахт. “Мен қарияпман. Қайиқда сузиб ҳаёт ташвишларидан бироз дам олишни хохлайман. Менга қайиқ бера оласанми?”,-деб сўрабди киши. “Мени танамдан қайиқ ясагинда узоқ жойларга сузиб бориб дам олиб,шод қайтиб кел”. Шунда киши уни танасини арралаб қайиқ ясабди-да,унга тушиб сузиб кетганча узоқ вақтлар йўқ бўлиб кетибди. Ва ниҳоят кўп йиллардан сўнг киши яна дарахт ёнига қайтиб келибди. Шунда уни кўрган дарахт: “Узр болажоним, мени энди сенга берадиган ҳеч нарсам қолмади, на олмам бор ва на сен ўнайдиган танам ва шоҳларим”,-дебди. “Ҳечқиси йўқ. Энди мени ҳам олмаларни тишлаб ейишга на тишларим бор,ва на шоҳларингга чиқиб ўйнашга қувватим. Бу нарсалар учун мен жуда қариб қолдим”,-деб жавоб берибди киши. “Ростдан ҳам мени сенга берадиган ҳеч нарсам қолмади.Фақатгина қуриб битаётган илдизларим бор халос”,-кўз ёшлари билан дебди дарахт. “Менга ҳозир кўп нарса керак эмас, фақатгина қариган чоғимда ором олиш учун бир жой бўлса бас”,-деб жавоб берибди киши. “Жуда яхши! Қари дарахт илдизлари ором олиш учун энг яхши жой. Кел ёнимга, илдизларим устида ором ол”. Киши ўтирибди ва кекса дарахт кўз ёшлари ила унга табассум қилибди. Бу ҳикоя ота-оналар болалари учун ҳар қандай қурбонлик қилишга тайёрлиги ҳақида. Унда ота-оналар олма дарахти тимсолида жонлантирилган. Болалигимизда ота-онамиз билан ўйнашни севамиз. Улғайгач эса уларни ташлаб кетамиз ва қачонки бизга нимадир керак бўлса, ёки мушкул бир аҳволга тушиб қолсак уларни олдига шошиламиз. Шубҳасиз ота-оналаримиз бизни бахтли кўриш учун қўлларидан келган барча ишни қиладилар. Балки сиз бола дарахт билан шафқатсизларча муносабатда бўлган деб ўйларсиз, лекин биз ҳам кўп ҳолатларда ота-онамизга шундай муносабатда бўламиз. Уларни меҳр-муҳаббатини суистеъмол қиламиз ва яхшиликларини ўз вақтида қадрламаймиз. Аллоҳ барча қилган хатоларимизни кечириб бизни тўғри йўлга йўлласин ва ота-оналаримизни...

Комил инсон одоби

Мусулмон киши ҳаёти давомида бир қанча одобларга риоя қилиши керак: Аллоҳга, Қуръони каримга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, бандаларга нисбатан бўладиган муомала одоблари, бундан ташқари, ейиш, ичиш, сафар, либос,уйқу каби кундалик ҳаётда риоя қилишимиз керак бўлган одоблар. Шулардан бири инсон ўз нафсига нисбатан касб қилиш керак бўлган одоблар. Албатта, ҳар бир мусулмон бу дунё ва охират саодатига эришиш учун ўз нафсини тарбиялаши, тозалаш ва ислоҳ қилиши керак. Дунё ва охират ҳаётидаги бахтсизлик эса киши нафсининг кирланиши, фасод, ҳалокатга юз тутиши билан боғлиқ. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Ҳақиқатан уни (нафсни) поклаган киши нажот топур ва у (нафсни) (гуноҳлар билан) кўмиб, хор қилган кимса эса (Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлур)”. (Шамс сураси, 9-10). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Сизларнинг барчангиз жаннатга кирурсизлар фақатгина инкор қилувчилар эмас. Сўрадилар: Ё Расулуллоҳ, инкор қилувчи ким? Айтдилар: Кимки менга итоат қилса, жаннатга кирур, кимки менга қарши чиқса, ана ўша инкор қилувчидир”. Мусулмон киши нафсни покловчи нарсалар гўзал иймон, амали солиҳ эканлигини, куфр ва маъсиятлар эса уни ҳалокатга олиб боришини билади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Куннинг ҳар икки тарафида (яъни эрта-ю кеч) ва туннинг бир бўлагида намоз ўқинг! Албатта, савобли ишлар гуноҳларни кетказур”. Муборак ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Агарда мусулмон киши бир гуноҳ амални қилиб қўйса, унинг қалбида бир қора нуқта пайдо бўлади. Агар тавба қилса, қалби покланур, агар маъсиятда давом этса, қалбини гуноҳлар қоплаб олур”. Демак, мусулмон киши доимо ўз нафсини тарбиялаб, поклаб, уни кирлантирадиган фаҳш ишлардан узоқлашиб яшаш керак. Ҳар соатда нафсини ҳисоб-китоб қилиши, уни яхши амаллар, тоат-ибодатларга ундаши керак. Бу эса бир неча поғоналарни босиб ўтиш билан бўлади: Булардан аввалгиси-тавба, яъни гуноҳ ва маъсиятлардан узоқлашиб,олдин қилган хатолари учун афсусланиб, келгусида бу гуноҳларга қайтмасликка қарор қилишдир. Аллоҳ таоло айтади: “Эй, мўминлар, барчангиз Аллоҳга тавба қилинг, кошки нажот топурсизлар”. Агар банда Роббисига чин ихлос билан тавба қилса, Аллоҳ таоло бандасидан қаттиқ хурсанд бўлар экан, ҳатто бир ҳадиси шарифда келишича, агар банда Роббисига тавба қилса, Аллоҳ таоло кимсасиз саҳрода туясини йўқотиб қўйиб, сўнгра уни топган кишиданда кўпроқ хурсанд бўлар экан. Тавбадан кейин келадиган поғона-муроқаба, яъни мусулмон киши ўзини кузатиши, Аллоҳ уни доимо кузатиб турганлигини билиши ва ҳар дақиқада шуни ҳис қилиши керак. Ана шундагина мусулмон киши Аллоҳ таолонинг нақадар комил Зот эканлигини мулоҳаза қилади, унга ибодат қилишдаги роҳатни топади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Жаброил алайҳиссалом эҳсон ҳақида сўраганларида: “Аллоҳга уни кўриб турганингдек ибодат қилишинг, агар бу қўлингдан келмаса, албатта Аллоҳ сен кузатиб турур”,-деб жавоб қайтарганлар. Саҳоба розияллоҳу анҳумлар ҳам бунга кучли амал қилиб, муқарраб бандалар даражасига кўтарилганлар. Жунай роҳимаҳуллоҳдан сўрашибди: “Ерга қараб юришга ундайдиган нарса нима?“ Айтибдилар:“Сени кузатувчининг назари сенинг назарингдан ўткирроқ эканлигини билиш“. Ибн Муборак розияллоҳу анҳудан бир киши муроқаба ҳақида сўраганида: “Сен доим Аллоҳни кўриб тургандек бўлишинг“,-деб жавоб берибдилар. Абдуллоҳ  ибн Дийнор ривоят қиладилар: Бир куни Умар розияллоҳу анҳу билан Маккага бораётган эдик. Йўлда тоғлик бир чўпонни учратдик. Умар розияллоҳу анҳу: “Бизга қўйларингдан биттасисини сот“, дедилар. Чўпон поданинг эгаси борлигини айтди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: “Эгангга бўри еб кетди дейсан“, дедилар. Чўпон эса: “Унда Аллоҳ қаерда?“-деди. Умар розияллоҳу анҳу йиғлаб юбордилар, сўнгра чўпоннинг эгасига бориб, чўпонни ундан сотиб олдилар ва қулликдан озод қилдилар. Ҳикоя қилинишича, Зулайҳо Юсуф билан ёлғиз қолганида Бутнинг юзини ўраб қўяди. Шунда Юсуф алайҳиссалом айтадилар: “Сен жонсиз нарсадан ҳаё қилдингу, Молик-Жаббор Зотдан ҳаё қилмайсанми?“ Нафсни ислоҳ қилиш йўлидаги кейинги қадам уни ҳисоб-китоб қилишдир. Мусулмон киши кеча-ю кундуз охират саодатига эришиш учун солиҳ амалларни қилишга ҳаракат қилади. Унинг ҳаёти дунёси амалларни бажариш давридир....