islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Бола ва олма дарахти

Бир вақтлар бир болакай ва катта олма дарахти бўлган экан. Болакай ҳар куни уни ёнига келиб, уни атрофида ўйнашни жуда яхши кўрар экан. У олма дарахтини шоҳларига чиқиб олма ер ва туш пайтлари уни сояси остида бироз мизғиб олар экан. Хуллас болакай олмани,олма эса болакай билан ўйнашни жуда яхши кўрар экан. Кунлар ўтибди, болакай ҳам анча улғайибди ва ҳар куни олма дарахтини олдига келиб ўйнамайдиган бўлибди.

Кунлардан бир кун болакай жуда ғамгин ҳолатда олма дарахтини ёнида пайдо бўлибди.

“Кел мен билан ўйна”,-дебди дарахт.

“Мен энди олма атрофида ўйнаб юрадиган жажжи болакай эмасман“,-деб жавоб берибди болакай.

“Мен турли ўйинчоқларим бўлишини хохлайман, уларни сотиб олиш учун эса менга пул керак“.

“Узр, афсуски менда пул йўқ, лекин сен мени олмаларимни териб олиб сотиб ўзингга ўйинчоқлар сотиб олишинг мумкин“.

Бола жуда ҳаяжонланиб кетибди. У дарахтдаги барча олмаларни узиб олиб, хурсанд бўлиб ортига қайтиб кетиб, шу кетганча олмани олдига ҳеч келмабди. Олма жуда хафа бўлибди.

Бир кини ҳалиги бола (энди у кишига айланган эди) яна олма дарахтини олдига келибди.Олма жуда хурсанд бўлиб ҳаяжонланиб кетибди.

“Кел ёнимга мен билан ўйна“,-дебди олма.

“Мени ўйнашга вақтим йўқ. Оиламни боқишим керак. Бошпана сотиб олишим. Менга ёрдам бера оласанми?”

Узр, лекин мени пулим ёқда, аммо сен мени шоҳларимни кесиб олиб уй қурсанг бўлади. Киши дарахтнинг барча шоҳларини кесиб олиб хурсанд бўлиб ортга қайтибди. Дарахт уни бахтиёр кўрганидан жуда хурсанд бўлиб кетибди, аммо киши шундан сўнг бошқа ҳеч қайтиб келмабди. Дарахт яна ёлғизликда маҳзунлигича қолибди.

Иссиқ ёз кунларининг бирида киши яна қайтиб келибди ва дарахт яна суюнибди.

“Кел ёнимга мен билан ўйна!”,-дебди дарахт.

“Мен қарияпман. Қайиқда сузиб ҳаёт ташвишларидан бироз дам олишни хохлайман. Менга қайиқ бера оласанми?”,-деб сўрабди киши.

“Мени танамдан қайиқ ясагинда узоқ жойларга сузиб бориб дам олиб,шод қайтиб кел”.

Шунда киши уни танасини арралаб қайиқ ясабди-да,унга тушиб сузиб кетганча узоқ вақтлар йўқ бўлиб кетибди.

Ва ниҳоят кўп йиллардан сўнг киши яна дарахт ёнига қайтиб келибди. Шунда уни кўрган дарахт: “Узр болажоним, мени энди сенга берадиган ҳеч нарсам қолмади, на олмам бор ва на сен ўнайдиган танам ва шоҳларим”,-дебди.

“Ҳечқиси йўқ. Энди мени ҳам олмаларни тишлаб ейишга на тишларим бор,ва на шоҳларингга чиқиб ўйнашга қувватим. Бу нарсалар учун мен жуда қариб қолдим”,-деб жавоб берибди киши.

“Ростдан ҳам мени сенга берадиган ҳеч нарсам қолмади.Фақатгина қуриб битаётган илдизларим бор халос”,-кўз ёшлари билан дебди дарахт.

“Менга ҳозир кўп нарса керак эмас, фақатгина қариган чоғимда ором олиш учун бир жой бўлса бас”,-деб жавоб берибди киши.

“Жуда яхши! Қари дарахт илдизлари ором олиш учун энг яхши жой. Кел ёнимга, илдизларим устида ором ол”. Киши ўтирибди ва кекса дарахт кўз ёшлари ила унга табассум қилибди.

Бу ҳикоя ота-оналар болалари учун ҳар қандай қурбонлик қилишга тайёрлиги ҳақида. Унда ота-оналар олма дарахти тимсолида жонлантирилган. Болалигимизда ота-онамиз билан ўйнашни севамиз. Улғайгач эса уларни ташлаб кетамиз ва қачонки бизга нимадир керак бўлса, ёки мушкул бир аҳволга тушиб қолсак уларни олдига шошиламиз. Шубҳасиз ота-оналаримиз бизни бахтли кўриш учун қўлларидан келган барча ишни қиладилар.

Балки сиз бола дарахт билан шафқатсизларча муносабатда бўлган деб ўйларсиз, лекин биз ҳам кўп ҳолатларда ота-онамизга шундай муносабатда бўламиз. Уларни меҳр-муҳаббатини суистеъмол қиламиз ва яхшиликларини ўз вақтида қадрламаймиз.

Аллоҳ барча қилган хатоларимизни кечириб бизни тўғри йўлга йўлласин ва ота-оналаримизни ўз вақтида қадрларига этишни насиб этсин!

49210cookie-checkБола ва олма дарахти

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: