Мукофотлаш ва жазолаш йўлларини бир меъёрда қўллаш. Шунда тиришқоқ ўқувчининг ғайрати ва рағбати ошади, дангасалар эса жон куйдиришга мажбур бўлади. Мукофатлашнинг қуйидаги турлари бор: 1. Моддий мукофот, масалан, китоб ёки нақд пул. Ота-она фарзандига билдирмасдан муаллимга бирор ҳадя олиб келиб бериб, талабалар олдида фарзандини мукофотлашни илтимос қилиши мумкин. Талабаларга гўё бу ҳадя муаллим тарафидан берилгандек туюлиши керак. 2. Мақтов сўзлар билан тақдирлаш. «Аъло», «тасанно», «баракаллоҳ» каби сўзлар билан мақташ. Бу мақтовлар талабани янада юксакларга...Read More
1. Талабага ёмон муомалада бўлиш. Бундай муомала талабада муаллимга нисбатан нафрат туйғуларини уйғотади, натижада у муаллимдан манфаат олишдан маҳрум бўлади, илмдан безиб қолади, ўқишни ташлаб, бирор касб билан шуғулланиш ҳақида ўйлай бошлайди. Бундай ҳолатдаги бола атроф-муҳитнинг таъсирида ёмон йўлга кириб кетиши ҳам мумкин. 2. Баҳс ва савол эшигини ёпиб қўйиш. Бу хато туфайли талаба зерика бошлайди, дарсда ўтилган тушунчалар зеҳнига ўрнашмайди. Муаллим эса талабалар у берган маълумотлар қанчалик тўғри ёки...Read More
1. Муаллим Аллоҳ уни таълим олиш ва таълим беришдек шарафга муяссар қилганини, умматнинг оёққа туриши учун таянч қилганини унутмаслиги керак. У талабаларга таълими ва кўрсатмалари орқали катта таъсир ўтказади. Бугунги талабалар – бизнинг келажагимиздир, чунки уларнинг ичидан жамият ва уммат ривожига каттаҳисса қўшадиган зотлар – имом-хатиблар, вазирлар, депутатлар, қозилар, маслаҳатчилар, ҳарбийлар, миршаблар, ҳокимлар, табиблар, муҳандислар, иқтисодчилар, тадбиркорлар, муаллим-устозлар, ихтирочилар ва ҳоказолар етишиб чиқади. 2. Ихлос билан таълим бераверинг, Аллоҳ даражангизни юксалтиради. Вазифангизга лойиқ маош берилмаса ҳам, ихлосингиз, фидокорлигингиз туфайли Аллоҳ сизга ризқ...Read More
Бугунги илм нури камайиб, жаҳолат илдиз отган кунимизда олимларга, ҳақиқий олимларга ҳар қачонгидан кўра муҳтожроқмиз. Таассуфлар бўлсинки, бироз арабча билиб, беш-олтита дафтарсимон китоб ўқиб олган айрим одамлар ўзларидан олим ясаб олган ҳолда кўплаб яхши инсонларнинг адашишларига сабабчи бўлмоқдалар. Энг нозик ва қалтис масалаларни кўтариб, мусулмонлар бирлигига раҳна солиш билан шуғулланмоқдалар. Динда ғулувга кетиб қолмоқдалар. Уламоларнинг Исломдан бошқа нарсаларга эътиқод қилувчи ҳақиқий ғайридинлар ҳақидаги айрим сўзларини нотўғри тушуниб олган ҳолда мазкур...Read More