Ёдланмоқчи бўлган саҳифа юзидан тез суратда ўқилади; Оятларни ҳар бирини ёддан ўқиш (хатога йўл қўймасдан); Оятларни кетма-кет ёддан ўқиганда оятнинг илк калимасига ёки илк ҳарфларига назар ташлаб ўқиш (ҳар бир оятни пишиқ ёдламоқ); Оятларни кетма-кетликда қарамай ёддан айтиш; Баъзи оят ёки оятдаги калималарнинг бошқа бетларда ўхшашлиги туфайли маъноларига диққат қилиб, хотирага таниш бўлган тартибда ёдлаш. Маъноларига тушунмасдан ёдлаш қийин бир ишдир; Ёдлаш учун алоҳида бир мусҳаф танланади ва ёдланган бетни устозга топшираётганда ўша мусҳафдан текширилади, ёдловчи адашган жойларида қора қалам билан секин чизиб қўйилади, бу ёдлаётган шахснинг адашиб кетмаслиги ва кейинги сафар ўша бетни такрорлаётганда ўша жойга яхшилаб эътиборини тортиш учундир; Ёдлашни илк жузнинг бош ёки охирги саҳифасидан бошлаб, шу тарзда иккинчи, учинчи,…. ўттизинчи жузнинг бош ёки охирги бетларидан бошлаб ёдланади. Сўнгра яна биринчи жузга қайтиб шу тарзда ёдланган саҳифадан кейингиси ёки олдингиси ёдланади. Бу тарзда ёдланганда олдинги айланишдаги ёдланган бетлар қайта такрорланиб , янгиси билан қўшиб топширилади; Ёдлашни мутлақо ҳар кун давомли шаклда бўлиши, орада ҳеч узилиш бўлмаслиги шарт; Ёдлаш учун куннинг ичидан маълум бир вақтни тайин қилиниши. Бундан ташқари ҳамма вақт имкон бўлганда ёдлаш керак; Ёдлашни ҳар жойда қилиш мумкин, уйда, ишда, транспортда, намоз вақтларида, дарслар орасида (танаффус пайтида), йўлда ва мумкин бўлган бошқа жойларда ёдлаш мумкин, алоҳида бир жой қидириш шарт эмас, иложи борича кечиктирмаслик; Ёдланган бетларни намозларда зам сура сифатида ўқиш; Ёдлашдан олдин дуо қилиш. 350
Барча инсонлар ҳам суҳбатлашиш ва дўст бўлишга муносиб бўлавермайди. Сиз шундай киши билан дўст ва ҳамсуҳбат бўлингки, унда уч хислат бўлсин: Биринчиси, ақлли бўлсин. Аҳмоқ ва унинг суҳбатидан фойда йўқ. Аксинча, охири бу кишига ҳам аҳмоқлиги таъсир қилади. Аҳмоқ шундай кишики, сенга яхшилик қилмоқни хохлар, аммо сенга зиён бўладурғон ишни қилади. Аҳмоқ шундай кишики, яхши-ёмонни, тўғри-нотўғрини фарқлашга фаросати етмас. Унга яхшилик қилсанг, фаҳм қилмас. Иккинчиси, хуш феъллик ва чиройли муомаладир. Бунинг тескариси шуки, ким ёмон хулқни тарк этмаса, вақти келиб ёмон одати, бадхулқлиги тутиб қолса, ҳақиқатни ва барча яхши хислатларни зое қилишдан уялмас. Учинчи хислат, салоҳдир. Гуноҳ ва маъсиятга рағбати бор одам Худои Таолодан қўрқмайди ва андиша қилмайди. Ким Худои Таолодан қўрқмаса, анга эътиқод қилиб бўлмас. Ҳазрат Жаъфар Содиқ (р.а) айтадилар: “Беш тоифа кишининг суҳбатидан йироқ бўлғил ва ҳазар қилғил: – ёлғончики, уни ёлғонига алданиб, мағрур бўлурсан; – аҳмоқки, сенга манфаат етказаман деб зиён етказур; – бахил киши сенга манфаат етар вақтда андан қочар; – тангдил (юраги тор) одам мухтожлик вақтида узоқлашар; – фосиқки, сени бир луқмага сотар”. Билгинки, бу хислатларнинг ҳаммаси бир кишида бўлмоғи камдур. Лекин бирон киши билан чин дўст, улфат бўлмоқни хохласанг, хушфеъл яъни, инсонга ёқимли, хуштабиат, хуш хулқ кишини танла. Дўстликка шундай кишини танлагинки, дин ишида уни сенга фойдаси тегсин ва сен унга фойда келтиргин. Суҳбат ва дўстлик ҳуқуқини билгинки, айтадиларки, икки дўстнинг мисоли, икки қўлга ўхшашдур, бир-бирини ювиб пок қилур. 2 803