- Ёдланмоқчи бўлган саҳифа юзидан тез суратда ўқилади;
- Оятларни ҳар бирини ёддан ўқиш (хатога йўл қўймасдан);
- Оятларни кетма-кет ёддан ўқиганда оятнинг илк калимасига ёки илк ҳарфларига назар ташлаб ўқиш (ҳар бир оятни пишиқ ёдламоқ);
- Оятларни кетма-кетликда қарамай ёддан айтиш;
- Баъзи оят ёки оятдаги калималарнинг бошқа бетларда ўхшашлиги туфайли маъноларига диққат қилиб, хотирага таниш бўлган тартибда ёдлаш. Маъноларига тушунмасдан ёдлаш қийин бир ишдир;
- Ёдлаш учун алоҳида бир мусҳаф танланади ва ёдланган бетни устозга топшираётганда ўша мусҳафдан текширилади, ёдловчи адашган жойларида қора қалам билан секин чизиб қўйилади, бу ёдлаётган шахснинг адашиб кетмаслиги ва кейинги сафар ўша бетни такрорлаётганда ўша жойга яхшилаб эътиборини тортиш учундир;
- Ёдлашни илк жузнинг бош ёки охирги саҳифасидан бошлаб, шу тарзда иккинчи, учинчи,…. ўттизинчи жузнинг бош ёки охирги бетларидан бошлаб ёдланади. Сўнгра яна биринчи жузга қайтиб шу тарзда ёдланган саҳифадан кейингиси ёки олдингиси ёдланади. Бу тарзда ёдланганда олдинги айланишдаги ёдланган бетлар қайта такрорланиб , янгиси билан қўшиб топширилади;
- Ёдлашни мутлақо ҳар кун давомли шаклда бўлиши, орада ҳеч узилиш бўлмаслиги шарт;
- Ёдлаш учун куннинг ичидан маълум бир вақтни тайин қилиниши. Бундан ташқари ҳамма вақт имкон бўлганда ёдлаш керак;
- Ёдлашни ҳар жойда қилиш мумкин, уйда, ишда, транспортда, намоз вақтларида, дарслар орасида (танаффус пайтида), йўлда ва мумкин бўлган бошқа жойларда ёдлаш мумкин, алоҳида бир жой қидириш шарт эмас, иложи борича кечиктирмаслик;
- Ёдланган бетларни намозларда зам сура сифатида ўқиш;
- Ёдлашдан олдин дуо қилиш.