2018 йил 2 апрелдан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида “Араб тили” фани бўйича навбатдаги пуллик ўқув курси ўз фаолиятини бошлайди. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам ташкил этиладиган мазкур ўқув курси учун ҳужжатлар 2018 йилнинг 23-24 март кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача қабул қилинади. Ўқув курсларига Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига мувофиқ 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари суҳбат асосида қабул...Read More
Хабарингиз бор, айни пайтда юртимиз бўйлаб “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” танлови ўтказилмоқда. “Тиловат” ва “Ҳифз” йўналишларида бўлиб ўтаётган мусобақанинг туман, вилоят босқичлари ниҳоясига етиб, навбат Тошкент шаҳридаги қориларнинг Республика босқичига чиқиш учун олиб борадиган баҳсларига ҳам етиб келдик. 18, 19 март кунлари пойтахтнинг “Миллий боғ” ҳудудида жойлашган “Наврўз” кошонасида Тошкент шаҳар босқичи ўтказилади. Мазкур мусобақада Тошкент ислом институтининг қори ва қория талабалари ҳам Республика босқичига чиқиш учун алоҳида ўзаро баҳслашадилар. Бугун...Read More
Жорий йилнинг 14 март куни Тошкент ислом институти талаба қизлари билан “Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир” деб номланган учрашув бўлиб ўтди. Бу муборак учрашувга йирик дин ва жамоат арбоби, муқаддас динимизни мустабид тузум даврида қўлидаги чўғдек асраб, муборак омонатни келажак авлодга бешикаст етказиш йўлида умрини бахшида қилган забардаст олим Исмоил Махдум Сатти ўғлининг фарзандлари: Фотимахон ая ва Маҳфузахон аялар табаррук меҳмон бўлди. Тадбир аввалида институт Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Ж.Мелиқузиев кириш сўзи...Read More