islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption aligned here

Blog Full Right Sidebar With Frame

3 май куни Тошкент Ислом институти «Таҳфизул-Қуръон» кафедрасининг 3-босқич талабаси Фатҳуллоҳ қори Дадаев ўттиз (30) пора Қуръони каримни кафедра устозлари Жаҳонгир қори Неъматов, Исломхон қори Убайдуллаев, Аҳмадхон қори Рашидов, Зафар қори Маҳмудов, Жаҳонгир қори Рўзиев ҳамда Элёржон қори Аҳматқуловларга бир кунда, бир ўтиришда ёддан ўқиб берди. Фатҳуллоҳ қори соат 6 дан кейин Қуръони каримни ўқиб беришни бошлаб, Аср намозигача тўлиқ ўқиб берган. Тошкент Ислом институтининг катта ўқитувчиси Саиджамол домла Масайитов...
Read More
Искандар мағрибзамин ерларини фатҳ этади. Ўша мамлакат подшоси жангда ҳалок бўлади. Fолиб шоҳ аҳолига мурожаат қилиб: “Эй оқиллар, орангизда насл-насаби тоза, ақли ўткир, нафси ўлик зот топилса, мен уни сизларга бош қилишга тайёрман”, –дейди. Одамлар ҳамиша хилватда яшириниб юрадиган, гўристонларда ётадиган донишманд гадо тўғрисида унга хабар берадилар. Аёнлар ўша гадони топиб, шоҳ қошига келтирадилар. Гадонинг усти юпун, эти устихонига ёпишганлигига қарамай, кўзлари чақноқ, юз ифодаси жасоратли, лутфида олам ҳикмати намоён...
Read More
Никоҳ азалдан ўзбек халқининг муқаддас тушунчаларидан, энг пок ришталаридан саналади. Оилаларнинг бузилиши жамиятда парокандаликни юзага келтиради. Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинадики: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ азза ва жаллага энг ёмон кўрилган ҳалол нарса талоқдир», дедилар» (Абу Довуд, Имом Ҳоким, Имом Ҳоким саҳиҳ деган). Талоқ лафзи туфайли Аллоҳнинг арши ларзага келади. Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 19-оятида шундай дейди: «Улар билан тотув турмуш кечиринг. Агар уларни ёмон кўрсаларингиз, (билиб...
Read More
Фаридиддин Аттор ҳазратлари устози Шайх Рукниддин ҳазратларига бир қизиқ воқеани сўзлаб беради. – Бир сўфий қишлоқ йўлидан ўтаётган эди, ит ташланди. Сўфий ўзини ҳимоя қилиб, қўлидаги таёғи билан итни урди. Итнинг оёғи синди. Бечора оғриқ азобида инграб, нола қила бошлади. Синган оёғини судраб, шайх Абусаид Абулхайр олдига борди. Шайх итга термилиб, раҳми келди. Чунки у бу итни билар, унинг бировга озор бермаслиги, диёнатли одамлар эшигида посбон бўлиб, хиёнат қилмаслигидан хабардор...
Read More
Инсоннинг саодатли ҳаёт кечириши, ишлари унумли ва баракали бўлишида эртанги кунга нисбатан умиднинг ўрни беқиёсдир. Инсон дунёга келибдики, орзу-умидлар билан яшайди. Орзулари рўёбга чиққан одам, албатта, шукр қилиши керак. Инсонни касб ва меҳнат қилишга ундайдиган куч ҳам шу. Ғайрат ва иштиёқни уйғотадиган, дангасалик ва ялқовликни кетказадиган омил ҳам умиддир. Умидни янада яхшироқ тушуниш, ҳис этиш учун унинг зидди бўлган умидсизликни билиш керак. Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлиб, умидсизлик  ишончни сўндирувчи...
Read More
1 1 430 1 431 1 432 1 433 1 434 1 540