islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Исломнинг савдога таъсири, шаҳарлар аро карвонлар, буюк ипак йўли ва йирик карвонларнинг вужудга келиши

Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллалоҳу алайҳи вассалам) Қизил денгиз ва Шарқий Ўрта Ер денгизи минтақасида ўз замонасисининг фаол савдогарлардан бўлганлар. У Зот  олиб келган янги Ислом дини Макка ва Мадина зодагонлар савдосида ўзининг илк ўрнини топа бошлаган, аммо айрим савдогарлар бунга қарши чиқишди. Чунки улар эксклузив – тамоман янги бўлган диннинг келиши натижасида тижорат соҳасига салбий путурлар етказиши мумкин деб чўчий бошлашди. Умуман тижорат, маслак сифатида Ислом дунёси доимо Оврўпага қараганда юқори ўринда бўлиб келган. Савдогарлик кўпгина мусулмонларнинг деярли зарурат манбаи эди. Жумладан, мусулмон киши умри давомида бир маротаба адо қилиши керак бўлган муборак ҳаж сафарини молиялаштириш, Макка сафарида йўл-йўлакай майда-чуйда савдо-сотиқ товарларини олиб сотиш уларга одатий ҳолга айланган эди.

Испаниядан тортиб то Хитой сарҳадларига етиб борган Ислом фатҳи империяси, Ички Осиёда денгиз йўли: Ўрта Ер денгизи ва Ҳинд океанини ҳам қамраб олган улкан иқтисодий савдо йўлини яратди. (Ўрта аср даврлардаги иқтисодий фаолиятнинг энг йирик марказлари). Бу ҳосил бўлган кенг майдонда сиёсий тўсиқ – чегараларнинг йўқлиги, нафақат савдо соҳасининг ривожланишига, балки, харбий тизим, хунармандчилик, олимлар ва зиёратчи ҳожилар сафининг кенгайишига ҳам улкан ҳисса қўшди. Ҳукумат, шаҳарлар, қишлоқ хўжалиги ва узоқ масофали савдо-сотиқларнинг ўзаро бир-бирларини қўллаб қувватлашлари натижаси, минтақада деярли ҳар бир соҳанинг гуллаб яшнашига олиб келди. Ислом дунёсининг йирик шаҳарлари озиқ-овқат ва ҳомашё базаларига, саройлар ва масжидларга муҳтожлиги, зодагонларнинг эса бойлик ва куч-қудрат намойиши учун ҳашаматларга эҳтиёжи туғила бошлади. Араб савдогарлари уларни таъминлашга тайёр эди. Ислом савдогарларининг Италиядаги ҳамкасблари билан савдо муносбатлари Европа тиллари оиласига янги: чек, брокер, тариф, трафик, журнал, карвон ва бозор каби янги сўзларни таништирди ва бойитди.

Карвон йўллари Ислом дунёсининг кўп қисмини кесиб ўтди. Улар одатий йўллардан боришар эди, улар қатори шаҳарлар аро ғилдиракли карвонларни қўллаб-қувватлайдиган йўллар барпо этилди. Каравон ташиш деярли фақат туяларнинг ортларига юкланар эди. Баъзи шахсий карвонларда туяларнинг сони 5000 тагача борар эди. Буюк Ипак йўли кучли ислом тараққиёти ва ўзининг ҳашаматли масжиди билан ном таратган Хитой ғарбий пойтахти Цянь’дан бошланиб, ички Осиё шаҳарлари: Самарқанд, Бухоро, Марв ва Форсдан Бағдодгача чўзилган эди. Бошқа карвонлар эса ички Осиё шаҳарлари бўйлаб Қора денгиз бандаргоҳларигача етиб борди. Шунингдек, кенг савдо йўли Русия шимолидан жанубигача кесиб ўтиб Ислом дунёсига мол-мулк етказиб берди. Карвон йўллари Боғдоддан Ўрта Ер денгизи ва Қизил денгиз орқали Араб сахроларини ҳам туташтирди.

Инглиз тилидан  Encyclopedia of Society and Culture in the Medieval World. манбааси асосида Робиа Курбанова  тайёрлади

39280cookie-checkИсломнинг савдога таъсири, шаҳарлар аро карвонлар, буюк ипак йўли ва йирик карвонларнинг вужудга келиши

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: