Анча йиллар муқаддам собиқ иттифоқнинг турли ҳудудларидан келган ўнлаб ёшлар сафида машҳур Мир Араб мадрасасида ислом дини асосларидан сабоқ олган чоғимда қадим Бухоро иккинчи азиз маконимга айланган эди. Ўшанда биз асл ҳақиқатни англаш, ислом йўлида хизмат қилиш иштиёқида эдик. Аммо ўтган асрнинг саксонинчи йилларида ҳаққоний теран билимлар йиллар ўтиб миллионлаб юртдошларимиз учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлиши, жамиятимизнинг маънавий-маърифий эҳтиёжи йўлида улкан моҳият касб этиши мумкинлиги мутлақо хаёлимизга келмаганди. Бухорога,...Read More
Пойтахтимизнинг Олмазор туманида яна бир кўркам иншоот – Имом ат-Термизий жомеъ масжидининг янги биноси тез орада фойдаланишга топширилади. Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 21 апрель куни пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишиш жараёнида Юқори Себзор маҳалласида бўлиб, Имом ат-Термизий жомеъ масжидини қайта қуриш юзасидан кўрсатмалар берган эди. 1876 йилда ушбу маҳаллада яшаган сувоқчи Исмоил ота бошчилигида ҳашар йўли билан қурилган масжид 1989 йилда қайта таъмирланган. 2007 йилда...Read More
Мамлакатимизга Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри жоме масжиди бош имоми, Ҳиндистондаги нақшбандия тариқати етакчиси Саид Аҳмад Бухорий бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар юртимизда ислом дини ривожи йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш, табаррук қадамжоларни зиёрат этиш, қадимий обидалар, тарихий ёдгорликларни кўздан кечиришни мақсад қилганлар. Делегация аъзолари дастлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университетида бўлиб, бу ерда ўқитувчи ва талабалар учун яратилган шароитлар билан танишди. Мамлакатимизда инсон манфаатлари ҳамда эркинликларини таъминлашга,...Read More
Ҳар бир инсоннинг туғилиши унинг ривожланиш ва камолот сари қўйган дастлабки қадамидир. У жисмонан улғайиш баробарида маънавий жиҳатдан ҳам камол топиб боради. Бу жараённи эса жамиятсиз, жамият аъзолари орасидаги ўзаро мулоқотсиз тасаввур этиб бўлмайди. Айни пайтда эса маънавияти юксак шахсни эътиқодсиз, инсоний аъмолсиз тасаввур қилиш ҳам мумкин эмас. Мана шу икки узвий жиҳатни эътиборга олган ҳолда, мазкур мақолада жамият аъзолари орасидаги ўзаро мулоқот масаласини исломий эътиқод нуқтайи назаридан таҳлил қилиб...Read More
Бандаларини ўзаро муомалаларини ҳалол йўллар билан амалга ошириш ва ҳаром йўллардан четланишга амр қилган Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин! Умматига бир-бирлари билан бўладиган муомалаларини батафсил тушунтириб, уларни қандай амалга оширишни кўрсатиб берган Ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломларимиз бўлсин! Муқаддас динимиз ҳаёти дунёда ҳалол пок яшаш, ҳалол йўллар билан ризқ топиш, ибодатларни ўз вақтида бажариш ва инсонлар билан ҳусни-хулқ, адолат, ва ростгўйлик асосида ҳаёт кечиришга буюради. Ҳамда заррача...Read More