islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Туғма ортиқча аъзоларни жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш

Бугунги кунга келиб илм-фан юқорилаб бормоқда. Бир аср олдин инсонлар ҳатто тасаввур этиб бўлмайдиган нарсалар ҳозирда оддий нарсаларга айланмоқда. Тиббиёт соҳаси ҳам шулар жумласидандир. Жарроҳлик йўли билан касалларни даволаш тиббиёт соҳаларидан ҳисобланади. Мусулмон кишига зарар бераётган касаллигини жарроҳлик йўли билан кетказиш жоиз. Далил:

“Шунинг учун ҳам Бани Исроилга: “Ким бир жонни ноҳақдан ёки ер юзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдирган бўлади. Ким уни тирилтирса, худди ҳамма одамларни тирилтиргандек бўлади” , деб ёздик….”(Моида сураси, 32)

Яъни Аллоҳ таоло инсонларга ҳаёт бахш этган ҳамда ҳалокатдан қутқариб қолганларни мақтади.

“Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Убай ибн Каъбга табибни юбордилар Бас, табиб ундан суякни кесдилар. Сўнгра уни куйдирди”,- дедилар.”

Лекин, тиббий жарроҳлик усулининг мубоҳлиги мутлақо мубоҳ дегани эмас. Бунинг ўзига яраша шартлари ҳамда қайдлари бор. Булар фиқҳ ва усул уламолари томонидан жорий қилинган. Улар саккизта бўлиб, қуйидагилар:

1. Жарроҳлик йўли ислом динида жорий қилинган бўлиши;

2. Бемор бу усулга муҳтож бўлганлиги;

3. Беморнинг ўзи бунга рози бўлиши;

4. Жарроҳ ва ёрдамчилари ўз маъсулиятларини тўла билиб англаши;

5. Жарроҳ жарроҳлик йўли муваффақиятли тугашига ишончи комил бўлиши;

6. Касаллик ўрнига бошқа енгилроқ зарар келиб чиқмаслиги;

7. Жарроҳлик учун беморни тайёрлаб бориши;

8. Жарроҳлик амалиётидан кейин беморнинг ҳолати олдинги ҳолатидан ҳам ёмонроқ бўлиб кетмаслиги.

Биринчи шарт юқоридаги ҳадисда келганидек Ислом динининг аввалида жорий бўлган бўлиши керак. Иккинчиси ва учинчи шарт беморга, тўртинчи ва бешинчилари табибга. Қолган учтаси эса касалликга тегишли бўлади.

Ҳозирда мусулмонлар орасида ҳам чиройли бўлиш учун жарроҳлик йўли (пластик операциялар) урфга айланди. Шуни эслатиб ўтиш лозимки, пластик операциялар икки қисмга бўлинади. Улар қуйидагилар:

– Зарурий пластик операциялар. Майиб-мажруҳликни даволашда қилинадиган.

– Гўзаллашиш учун пластик операциялар. Бунда зарурат ҳам ҳожат ҳам бўлмай, фақатгина, тўғирлаш ва янада чиройли бўлиш учунгина қилинади.

Тиббиёт олимлари жарроҳликни (пластик операция)ни икки турга тақсимлашган:

– Зарурий. Инсоннинг ташқи кўринишидаги, ёки юзидаги нуқсонларни даволаш учун қилинади. Масалан: Урушлардаги ҳодисадан сўнг нуқсонлар. Бу фуқаҳолар наздида ислом аввалида жорий бўлган турга мансуб. Оқибати муваффақиятли бўлиши кафолатланмайди. Бунда тажрибали жарроҳлар уни бу фикридан қайтариб, оқибати доимо яхши бўлмаслигини тушунтиради. Операция қилиниши зарур бўлган нуқсонларни тиббиётчилар қуйидагича тақсимлаган:

1. Туғма ёки бирор касалликдан кейин орттириб олинган.

2. Кейинчалик пайдо бўлган ё бўлмаса, бахтсиз ҳодисалардан кейинги нуқсонлар .Бу операция қилинишини тақозо қилган турдир, яъни жоиз бўлади. Агарчи яхшиланиш ва чиройликлашиш учун бўлса ҳам. Сабаблари қуйидагилар:

– Бу айблар ҳиссий ва маънавий зарарни қамраб олгани учун.

– Бу операциялар қуйидаги ишлар бўлгани учун Аллоҳнинг яратганини ўзгартиришга кирмайди:

1) Ўзгартиришни тақозо қиладиган зарурат борлиги. Бу эса Қуръонда келган ҳаром қилинганлар сафига кирмайди. Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ : “Агарда тишни айбини даволаш учун Уни ўзгартиришга эҳтиёж туғилса, бунинг зарари йўқ (Аллоҳнинг яратганини ўзгартиришга кирмайди)” , -деганлар. Ҳаром қилингани эса янада ҳуснга зиёдалик қилишдир.

2) Бу ишлар Аллоҳнинг яратганини қасддан ўзгартириш бўлмаган операциялардандир. Зероки, мақсади зарарни йўқотишдир. Бунинг орқасидан яхшиланиш ҳамда чиройли бўлса ҳам.

3) Бу Аллоҳнинг яратганини ўзгартирмайдиган операциялардан. Балки, Аллоҳнинг яратгани қайтариш бўлади.

Туғма ортиқча аъзоларни жарроҳлик йўли орқали олиб ташлаш жоизлиги тўғрисида ўтган ва ҳозирги фақиҳ уламолар ўртасида ихтилофлар бор. Мулоҳаза қилиб кўрилса, кўпчиликларининг сўзи ортиқча бармоқ ҳақидадир. Кўпчилик ҳанафийлар: “Киши ортиқча бармоғини олиб ташламоқчи бўлса, бунинг натижасида соғлигига зарар етиб, ўладиган бўлса, бу ишга рухсат берилмайди. Агарда охири муваффақиятли тугашига табиблар кафолат берса, бу ишнинг зарари йўқ”,- деганлар.

Қози Иёз эса: “Ортиқча аъзоларни кесиш, суғириш жоиз эмас. Сабаби, Аллоҳнинг яратганини ўзгартириш бўлади. Агарда шу ортиқча аъзоси унга азият берса (жонини оғритса) уни кесиб ташлаш жоиз”,- деганлар.

4-курс талабаси

Мирзаева Мехринисо

39480cookie-checkТуғма ортиқча аъзоларни жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: