Бугун 25 январь Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, Ўзбекистон Қаҳрамони – йирик давлат ва сиёсат арбоби, Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишлаб, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти 2-3 курс талабалари “Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” услубчиси Ш.Чўлпонов, мураббийлар А.Абдуллаев, Ж.Рўзиевлар бошчилигида «Оқсарой» қароргоҳи Ислом Каримов музейи ҳамда Ўзбекистон тарихи Давлат музейига ташриф буюрдилар. Ислом Каримов музейинининг расмий очиш маросими шу йилнинг 30 январига белгиланганлигига қарамай тайёргарлик ишлари кўтаринкилик билан олиб...Read More
2018 йил 25 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам Ислом Каримовнинг 80 йиллигини нишонлаш мақсадида талаба қизлар иштирокида “Ислом Каримовнинг динимиз ривожига қўшган улкан ҳиссаси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаган, 2006 йилдан буён Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари сифатида хизмат қилиб келаётган улуғ устоз Шайх Абдулазиз Мансур иштирок этди. Дастлаб тадбир Қуръон тиловати билан бошланди ва унинг савоби...Read More
Оёғингизга ботаётган тикон сиз излаб бораётган гулнинг хабарчисидир”. Мавлоно Румий (қ.с.) Бугун Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришлар, янгиланишлар нафақат юртимиз одамларини, балки ён-атрофимиздаги ҳамда узоқлардаги барча дўсту ёрларимизни ҳайратга солмоқда. Бу ҳайрат ичида олиб борилаётган ислоҳотларга хайрихоҳлик, қўллаб-қувватлаш, ҳар доим бирга бўлиш каби эзгу ниятларнинг мужассамлиги шундоқ билиниб турибди. Давлатимиз раҳбарининг сўнги бир йил ичида Республикамиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги, ички ва ташқи сиёсатимиз йўлида бошлаган саъй-ҳаракатлари Марказий Осиё геосиёсий ҳолатини ҳам...Read More
Имом Заҳабий: “Мен Салмон розияллоҳу анҳунинг ёшлари ҳақида изландим, аммо Баҳронийнинг гапидан бошқа нарса топа олмадим. Ҳолбуки, унинг ривояти “мунқатиъ” (санади узилган) бўлиб, ишончли эмасдир..."Read More
Савол: “Халқ орасида тарқалган “Ал фақру фахрий” яъни, фақирлик менинг фахримдир, деган гап ҳадисми ёки йўқми? Жавоб: Мазкур ривоятнинг тўлиқ матни “Ал фақру фахрий ва биҳи афтахиру”дир. Яъни, фақирлик (камбағаллик, қашшоқлик) менинг фахримдир ва мен у билан фахрланаман”. Муҳаққиқ олим Мулла Али Қори Ҳанафий ўзларининг “Мирқотул мафотийҳ шарҳу Мишкотил масобийҳ” номли машҳур асарларида (14-жуз, 356-бет) шундай деганлар: “Ал фақру фахрий ва биҳи афтахиру” ривояти Пайғамбаримиз номларидан айтилган. Ҳофиз Ибн Ҳажар...Read More