islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Рамазоннинг 1-куни қачон бошланиши эълон қилинди

Бугун, 11 май куни Ўзбекистон мусулмонлар идораси мажлислар залида юртимизга Рамазон ойи кириб келиши ва уни тартибли ўтказиш бўйича матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасан, ЎМИ раиси ўринбосари Абдулазиз Мансур, имом-хатиблар, журналистлар ва диний таълим муассасалари ходимлари иштирок этдилар. Анжуманда Шайх Абдулазиз Мансур томонидан Рамазон ойининг 1-куни 17 май кунига тўғри келиши эълон қилинди ва имом-хатибларга мазкур эълонни бугун жума намозида аҳолига етказиш вазифаси топширилди. Матбуот анжуманида мутасаддилар мажлис ииштирокчилари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб бердилар. Эслатиб ўтамиз, тақвим нашрларида ойнинг чиқиши тақвимда кўрсатилган кундан 1 кунга фарқ қилиши мумкинлиги кўрсатиб қўйилган.   800

Ўзбек қорияси ҳалқаро саҳнада…

Аввал хабар берганимиздек, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилган “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг аёл-қизлар ўртасида олий ўринни эгаллаган Тошкент ислом институтининг 3-курс талабаси Нажмиддинова Робия Малайзия Қироли Муҳаммад (V) Фарис Петра ташаббуси билан ташкил этилган халқаро Қуръон мусобақасига жўнаб кетган эди. Мусобақага қуръа 7 май куни ташланган эди, унга кўра талабамиз 10 май куни чиқиш қилиши маълум қилинган эди. Бугун соат 10:00да Робия Нажмиддинова Малайзия халқаро Қуръон мусобақасида  ҳифз йўналиши бўйича беллашди. Мусобақа натижаси 12 май куни маълум бўлгунга қадар, маъҳадимиз фахри  бўлган қориямизга Ўзбекистон Республикаси шаънини халқаро мусобақаларда юқорига кўтариб, фахрли ўринлардан бирини қўлга киритишини Яратгандан сўраб дуо қиламиз.  ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи, З.Суярова   832

Қориямизга омад тилаб…

“Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” танловининг Республика босқичи мутлақ ғолиби, олий ўрин соҳибаси, Тошкент ислом институтининг 3-курс талабаси Нажмиддинова Робия 3 май куни Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида ўтказиладиган халқаро Қуръон мусобақасига жўнаб кетган эди. Ушбу халқаро Қуръон мусобақаси Малайзия Қироли Муҳаммад (V) Фарис Петра ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унда бутун дунёдан келган қори ва қориялар баҳсларга киришади. Мусобақа учун 7 май куни қуръа ташланди. Унга кўра Робия Нажмиддинова мужаввид йўналиши бўйича 10 май пайшанба куни иштирок этиши маълум бўлди. Аллоҳ таоло барча иштирокчилар қатори талаба қизимизга ҳам улкан  муваффақият насиб этишини сўраб дуо қиласиз деган умиддамиз.   ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи, З.Суярова 944

“Усмонли турклар” даврида қурилган масжидлар: ҳозирги Туркия ҳудуди 82693 та жомеъ мавжуд

“Ким Аллоҳ учун масжид бино қилса, Аллоҳ у одам учун жаннатдан бир уй барпо қилади”. (Ҳадис) Буюк Усмонли турклар империяси ислом санъати ва маданиятига шундай буюк ҳисса қўшганки, бугунги кунда дунёни улар қурган фусункор, маҳобатли масжидларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Масжидлар Аллоҳнинг уйи бўлиб, уни қурган ёки қурдирган инсон ўзига жаннатдан уй барпо қилгани билан тенгдир. Шундай экан, баъзи масжидлар борки, унинг архитектура ва дизайни, асрлар оша ўзининг буюклигини сақлаб келаётгани инсонни ҳайратга солади. Худди кеча қурилгандек, ўз аслини сақлаб қолган. Ана шундай сеҳрли санъат асарларидан бўлмиш, Буюк Усмонли турклар даврида қурилган масжидларнинг баъзилари билан танишиб ўтамиз. Бугунги кунда бундай масжидлар дунёнинг турли ҳудудларида бор ва ҳозирги кунга қадар сақланиб қолган. Усмонли турклар империяси султонлари турли минтақаларда улкан жомеълар қурдирганлар. Ажабланарлиси шундаки, ана шу жомеълар, ҳатто Европада ҳам бугунги кунга қадар сақланиб қолган ва Усмонли турклар империяси қурдирган жомеъ номи остида тилларда қолган. Улар қурдирган жомеъларнинг энг ката қисми Усмонли турклар империясининг ўша даврдаги пойтахти Константинополь, ҳозирги Истанбулдадир. Биргина Истанбулнинг ўзида 3113 жомеъ, бутун Туркия ҳудудида эса, 82693 та жомеъ борлиги аниқланган. Истанбулдаги баъзи машҳур масжидлар билан танишайлик: Айюб Султон Жомеъси (1458 й.) Фотиҳ Султон Жомеъси (1771 й.) Ўртакўй Жомеъси (1854 й.) Султон Аҳмад (Мовий масжид) (1616 й.) Сулаймония Жомеъси (1557 й.) Меъмор Синон Жомеъси Янги Жомъе (1665 й.) Ёвуз Салим Жомеъси (1522 й.) Шаҳзодабоши Жомеъси (1548 й.) Рустам Пошшо Жомеъси (1563 й.) Нурусмония Жомеъси (1755 й.) Миҳримоҳ Султон Жомеъси (1565 й.) Лалели Жомеъси (1783й.) Авлиё София Жомеъси (537 й., Фотиҳ султон Истанбул фатҳидан сўнг уни мусулмонлар жомеъсига айлантирган) Боязид II Султон Жомеъси (1506 й.) Араб Жомеъси (1856й.) Долмабоғча Жомеъси (1855 й.) Зол Маҳмуд Пошша Жомеъси (1577 й.) Ускудардаги Миҳримоҳ Султон Жомеъси Йилдирим Боязид Жомеъси Тошкент ислом институти битирувчиси Барнохон Сайидаҳмедова 787

Тошкент Ислом институтида янги китоблар кўргазмаси бўлиб ўтди

Китоб, сенга лаганбардорлик қилмайдиган ўртоқ, алдамайдиган дўст, малол келмайдиган йўлдош ва таҳқирламайдиган насиҳатгўйдир. Китоб ўқиган инсоннинг ақли чархланиб, маънавияти бойиб, етуклик сари илдамлайверади. Китоб ўқимаган инсоннинг онги эса маънавий қашшоқлигича қолаверади. Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ўқитувчи ва талабаларни институт Ахборот-ресурс марказига янги келган китоблар билан таништириш мақсадида 2018 йил 4 май куни китоблар кўргазмаси ўтказилди. Кўргазмада АРМга февраль-апрель ойларида олиб келинган китоблар тақдим қилинди. Айниқса, ЎМИ томонидан тақдим қилинган диний-маърифий мазмунда 21 турдаги 25 дона араб, инглиз, рус ва турк тилларидаги газета ва журналлар талабалар диққатини ўзига тортди. Кўргазмада, шунингдек, ЎМИ, “Мавароуннаҳр”, “Ғафур Ғулом”, “Ўзбекистон” ва “Ҳилол” нашриётларидан олиб келинган 70 турдаги 95 дона китоблар устоз ва талабаларга намойиш қилинди. Кўргазма илмга интилувчан китобхонлар билан гавжум бўлди. Бу эса улар қалбида мутолаага бўлган қизиқишни янада кучайтиришга хизмат қилади. Бинобарин, китоб мутолаасига қаратилаётган эътибор миллий ўзлигимиз ва умуминсоний қадриятларни тарғиб этиши билан алоҳида қадрлидир. Камолиддин Маҳкамов, ТИИ Ахборот-ресурс маркази мудири   871
1 644 645 646 647 648 723