islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Ходимлар эътиборда

Аллоҳ таоло масжидларни Ўзига энг маҳбуб маконлар қилган. Набий соллаллоҳу  алайҳи васаллам шаҳарларнинг Аллоҳга энг маҳбуб жойи – масжидларидир деганлар. Шу сабабдан ободонлаштириш ишларини бажаришнинг савоби жуда кўп. Жорий йилнинг 31 май куни Тошкент ислом институти ходимаси  Нурмухамедова  Мастура опанинг 50 ёшлик таваллуд аёми муносабати билан ЎМИ таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов бошчилигида институт раҳбарияти жамоаси муборакбод этдилар. 10 йилдан зиёд мазкур соҳада фаолият юритаётган ушбу ходимага узоқ-умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тиланди. Ҳамда яна кўп йиллар биргаликда ва ҳамжиҳатликда фаолият юритиш насиб қилиниши Яратгандан сўраб қолинди. 880

Битирувчиларнинг диплом ҳимоялари бошланди

Тошкент ислом институти республикамизнинг диний соҳасида фаолият кўрсатувчи мутахассисларни етказиб беришда ўз ўрнига эга. Мазкур даргоҳда бир қанча диний мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланиб ҳар йили ватанимиз равнақи учун муносиб тарзда хизмат қилишлари учун учирма қилинади. Жумладан, жорий йилнинг 4 июн кунидан Тошкент ислом институтининг 2017-2018 ўқув йили учун 4-курс битирувчиларининг битирув (диплом) ишлари ҳимояси бошланди. Мазкур битирув диплом ҳимоясига ўтказишда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов домла раислик қилмоқдалар, шунингдек, ТИИ Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев, “Диний фанлар” кафедраси мудири С.Примов, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири А.Тошпўлатов, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ё.Бухарбаев ва МИНБ услубчиси Ш.Абдуллаевлардан иборат комиссия аъзолари баҳолаб бормоқдалар. Диплом ҳимоялари тасдиқланган жадвал асосида олиб борилмоқда. Барча битирувчилар ўқув-услубий бўлим томонидан мутахассислик бўйича битирув (диплом) ишни ёзиш ва ҳимоя қилишга доир услубий қўлланма билан таништирилган. 897

Умавийлар даврида пул бирликлари

Тарихдан аввалги савдо-сотиқ мол айрбошлаш (бартер) усули орқали амалга оширлганидан хабардормиз. Ислом дини вужудга келган дастлабки еттинчи асрларда мусулмонларда танга-пул зарбхоналари йўқ эди. Шунингдек, Пайғамбар Муҳаммад алайиҳиссалом замонида Византия олтин динори ва Сосоний кумуш дирҳами амалда бўлган. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифалиги вақтида тилло ломбига Румликларнинг нақшинкор сурат туширилган тангаларига ўхшаш доирасимон шаклда дирҳам зарб қилинди. Ҳамда четларига “Алҳамдулиллоҳ, Муҳаммад Росул Аллоҳ, Ла илаҳа илла Аллоҳ”, каби исломдаги улуғвор калималарни қўшиб қўйди. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу даврига келиб, Сосоний кумуш дирҳамларига “Аллоҳу Акбар, Бисмиллаҳ”, каби иборалардан нақш сифатида фойдаланилди[1]. Кейинчалик уммавий халифаси Абдулмалик ибн Марвон (65-86 ҳ., 684-705 м.) ҳокимият тепасига келгач, Ироқ волийси Ҳажжож ибн Юсуфга ўша вақтдаги қўшни Византия ва Сосон каби давлатларга зарб қилишда тақлид қилмасдан, балки, фарқли равишда суратсиз, фақат “Ла илаҳа илла Аллоҳ”, деб ёзилган мустақил давлат белгисини ифодалайдиган, исломий танга зарбхоналари ташкил қилишга буйруқ берди. Бир дирҳам (қадимги кумуш танга=2,975гр, яъни 3гр)[2]ни вазнини 14 қийрот (карат=0,2125гр)га, бир динор(қадимги тилла танга=4,25гр)ни 20 қийротга тенг этиб белгилади. Ҳар ўн дирҳам эса етти мисқол (4,25гр)[3] этиб белгиланган. Ҳижрий 73, мелодий 692 йилда барча қўл остидаги фатҳ қилинган давлат ва шаҳарларга жорий қилди. Абдулмалик 77-ҳижрий йилга келиб, суратсиз, фақат ўз давлат раҳбатларидан бошқасини номи ёзилмаган, шунингдек Қуръон оятларидан бирор оят битилган, ислом эътиқодини ифодалайдиган тилло динорлар зарб қилишга буйруқ берди. Тилло динор тангани олд томони ўртасига: “Ла илаҳа илла Аллоҳ ваҳдаҳу, Лаа шарика лаҳ”-деб нақш қилинган бўлса, атрофига Фатҳ сурасининг 28-ояти ёзилган. Қуйидагича Аллоҳ таоло марҳамат қилади: هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَى وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَكَفَى بِاللَّهِ شَهِيدًا “У ўз пайғамбари (Муҳаммад)ни ҳидоят ва Ҳақ дин (Ислом) билан, у (дин)ни барча дин(лар)га ғолиб қилиши учун юборган зотдир. Аллоҳнинг ўзи (бунга) етарли гувоҳдир”. Динорнинг орқа томонига эса “Ихлос” сурасининг уч ояти битилган. قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ (Эй, Муҳаммад!) Айтинг: «У Аллоҳ ягонадир. اللَّهُ الصَّمَدُ Аллоҳ Самад (эҳтиёжсиз, ҳожатбарор)дир. لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ У туғмаган ва туғилмаган ҳам. Айнан ислом динига оид сўзларни битилишига сабаб қилиб ўша вақтда Византия тилло динорларидан муомилада ишлатилгани учун Византия ҳукмдори Пайғамбар алайҳиссаломни ҳаққига ҳақорат сўзи ёзилган динорларни зарб қилдиргани, натижада Византия динорлари муомиладан чиқарилиб мустақил зарбхона ташкил қилишини келтиришади. Лекин уламолар ўша вақтда бу каби сўз ва оятларнинг тангаларга ёзилишини яхши ҳисобламай макруҳ дейишган. Шунингдек, ким султон зарбхонасидан бошқа жойда зарб қилса, таьқибга олиниб, қаттиқ жазо қўлланган. Алоҳида таъкидлаш керакки, бу мустақил зарбхоналар ташкил қилиниши, ўша вақтда халқнинг тумуш тарзи яхшиланишига, иқтисод ривожига ижобий таъсир қилган. Худди шу кўринишда фақат нақшинкор қилиб, Абдулмаликдан сўнг Валид ибн Абдуроҳман зарб қилдирди. Шу билан биргаликда, бу зарбхоналар кейинги давр тоҳирийлар, сомонийлар ва қорахонийлар каби бизнинг диёримиздаги давлатлар ташкил топишида, ички ва ташқи бозор иқтисодиётининг ривожи учун асос бўлиб хизмат қилди. Ҳатто кўпгина фиқҳий китоблардаги муомилот (олди-берди, савдо сотиқ)га тегишли қисмлари ва закот, ушрдан олинадиган ибодатга тегишли қанча миқдорда эканини белгилашлари, айнан хулофои рошидинлар ва умавийлар давридаги зарб қилинган тангалар орқали ҳисоб-китоб ва вазни бўйича бўлгани учун ҳам, бу борада янада чуқурроқ билишимиз керак бўлган энг муҳим маълумотлардан бири десак хато қилмаган бўламиз. Юқоридаги расмда кўрсатилган динор ва дирҳамлар умавийлардан то усмонийлар империясигача...

Диққат танлов: Тошкент ислом институти янги логотипини яратиш учун танлов эълон қилади!

Танловда кимлар иштирок этиши мумкин? Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти янги логотипи бўйича ўз таклифларини нафақат профессионал реклама компаниялари ва агентликлар, балки хусусий шахслар (фрилансерлар, талабалар ва ҳ.к.) ҳам тақдим этишлари мумкин. Танловга талабнома қуйидаги тартибда юборилади: 1. Логотип ва унинг таърифининг 3 (уч) тилга (ўзбек, араб, инглиз) мослаштирилган ўз намунангизни ишлаб чиқинг. 2. График шаклдаги файл ва таъриф матнини ҳамда алоқа боғлаш маълумотларингизни islom-instituti@umail.uz электрон почтасига ёки қуйидаги манзилга жўнатинг: Ўзбекистон Республикаси, 100002, Тошкент шаҳри, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй. Маълумот учун телефон: (+99871) 227-42-37. Танловга юборилган ижодий ишларни Тошкент ислом институтида тузилган ҳайъат кўриб чиқади. Ҳайъат ишларни қуйидаги мезонлар бўйича баҳолайди: – институт йўналиши, қадриятлари ва илмнинг аҳамиятини акс эттириши; – Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ номи логотипда тасвирланиши; – логотип ғоясининг теранлиги ва лўндалиги; – логотип босма ва нобосма материаллар, брендлаштирилган маҳсулот ва корпоратив совғаларига мослашувчанлиги; – логотип креативлиги. Ҳайъат энг яхши ишларни танлаб олади ва интернет фойдаланувчилари орасида очиқ овозга қўяди. Овозга қўйиш натижалари ҳамда танлов ҳайъатнинг якуний хулосаси асосида ғолиб аниқланиб, унинг номи www.islaminstitut.uz расмий сайтда эълон қилинади. Танлов ғолиби Тошкент ислом институти томонидан қимматбаҳо совға билан тақдирланади! Танловда натижалар 2018 йил Рамазон ойининг Лайлатул Қадрида 12 июнь куни эълон қилинади. 955

Исломда биржа билан боғлиқ масалалар

Ҳозирги кунда илм-фан тараққиёти ва интернет имкониятлари билан электрон бозорларда ҳам пул савдосини амалга ошириш мумкин. Бу электрон бозорларнинг қонун талаблари “қора бозор”да амал қилинадиганларига қараганда анча тартибли, ҳаққоний савдо тўла таваккалчилик йўли билан, яъни валюта курси ёки ўсади, ёки тушади тарзида олиб борилади. Кимнинг қайси йўлни танлаши ўз аналитик ва интуитив қобилиятларига боғлиқ. Холислик юзасидан бундай бозорларга манфий ёндошадиганларнинг асосий учта аргументларини ва бозор тарафдорларининг бу аргументларга қарши жавобларини айтиб ўтишим лозим, бир тўла барча ўқувчида яққолроқ тушунча ҳосил бўлишидан умидворман. 1. Бу бозорларда бўладиган савдода қимор (азартга берилиш) элементлари ҳам бор. Бу гапда жон бор. Лекин одам азартга берилувчан ўйинчими ёки профессионал савдогар, бу биринчидан ҳали бозорда ишламаган одам била олмайдиган нарса, иккинчидан одамнинг ўзига боғлиқ. Бу бозорларда суяги қотган профессионалларнинг ўз китобларида ёзишларича, бу бозорга кирувчи ҳар бир инсонда дастлабки босқичда профессионализмдан кўра қизиқ-қонлик устун бўлади, вақт ўтиши билан, инсон ўз устида ишлаши билан қизиққонликни йўқотса бўлади, дейдилар. 2. Иккинчи аргумент: бу бозорларда ишловчилар жисмоний меҳнат билан шуғулланмайдилар, улар компютер олдида ўтириш ва таҳлил билан шуғулланадилар, яъни савдони ҳалол қилиш учун бирон-бир товарнинг бир жойдан бошқа жойга кўчиши лозим, деган фикрга асосланадилар. Лекин ҳозирда интернетда нафақат пул билан, ҳатто товарлар савдоси билан ҳам шуғулланиш мумкин, ваҳоланки буни ҳам компютер олдидан жилмасдан амалга ошириш мумкин, чунки тегишли компаниялар ўзлари товар кимдан кимга кетиши кераклиги ҳақида қайғурадилар ва улар бу ишларни одатда арзга ҳожат қолдирмасдан амалга оширадилар. Пул бозорларида ҳам худди шундай, яъни катта-катта банклар пул кимдан кимга кетяпти, ким кимга қанча бериши керак, ўзлари ҳал қиладилар. Савдогар фақат ҳар бир савдоси учун қанча пул сарфлаётганини билиб борса бас, ҳатто унинг қанча пул топаётганлиги ёки йўқотаётганлиги ҳисобини ҳам унинг учун компютерлар бажариб беради (хоҳласа ўзи ҳам бажариши мумкин). 3. Учинчи аргумент: бу бозорлар ҳақида умумий тушунча шундай, бу ерда фақат пул савдоси бўлганлигидан, ишлаб чиқариш йўқ. Хулоса қилиш мумкинки, кимдир ютса, демак кимнингдир пул йўқотиши ҳисобига пул топмоқда. Лекин, ҳозирги кунда мамлакатлар иқтисодиёти шунақанги даражада ривожланганки, мамлакат иқтисодиётидаги ишлаб чиқариш унинг миллий валютаси курсидаги ўзгаришлар билан чамбарчас боғлиқ, яъни ишлаб чиқаришга ва умуман иқтисодиётнинг ўсишига таъсири катта. Шу нуқтаи назардан электрон бозорлар тарафдорлари бу аргументни ҳам йўққа чиқаришади[1]. Мазкур билдирилган фикрлар биржа ва электрон савдо жараёнлари учун холис ёндашган ҳолатда, яъни рухсат дегувчилар билан шаръан жоиз эмас дегувчиларнинг ҳам томонларига ён босмаган ҳолда билдирилди. Масалани шундай бошлашни мақсадга мувофиқ деб, билдик. Энди қўйида мазкур масала бўйича дунё Ислом уламолари ва юртимиз олимлари томонидан билдирилган ечимларига эътибор қаратамиз. Авваламбор, Ислом фиқҳи академияси томонидан чиқарилган фатвога эътибор қаратсак; “Ислом Фиқҳи Академияси биржа ва ундаги бўладиган акция, қарз қоғозлари, савдо моллари, пуллар ва бошқа савдолар билан яқиндан танишиб чиққанидан ва муноқаша қилганидан кейин шариат аҳкомлари асосида қуйидаги қарорларни қабул қилди: Биржанинг ғояси доимий бозор мавжуд қилиш ва унда иштирок этувчилар учун олди-сотдига, молларини савдога қўйиш ва талаб қилишга шароит яратишдир. Бу жуда ҳам фойдали ва яхши иш бўлиб, билмайдиган ва ҳушёр бўлмаган кишилар, олди-сотдига муҳтож, аммо ҳақиқий баҳони билмайдиганларнинг баъзи ғаразгўйлар томонидан алданиб қолишларини ман қилади. Шунингдек, сотувчи ва олувчиларга катта ёрдам беради. Лекин шу билан бирга, биржа савдосида шариат рухсат бермаган қиморга ўхшаш, бировнинг ҳисобидан фойда кўриш ва одамларнинг молини...
1 645 646 647 648 649 736