21 апрель куни эрталаб “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг Республика босқичи Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчасидаги “Ёшлар маркази”да бошланган эди. Бугун финал босқичининг 2-куни бошланди. Мусобақа қизғин паллага кирди. Кўп босқичли мазкур мусобақанинг республика босқичи ғолибини аниқлашда «Олий мукофот» ўрни киритилди. Унга кўра барча йўналиш ғолиблари ичида энг юқори балл тўплаган иштирокчига гран-при- олий мукофот Президент совғаси -Ласетти автомобили топширилади. 36 та ғолиб аниқланадиган якуний босқичда Ҳифз йўналишида 1-ўрин соҳиблари ота-онаси билан, тиловат йўналишида 1-ўринга сазовор бўлганлар эса ҳамроҳи билан умра сафарига бориш имконига эга бўладилар. Шунингдек, иштирокчилар орасидан «Энг хушовоз Қуръон қорияси», «Энг ёш Қуръон қорияси» ва «Матонатли қори» номинациялари бўйича совриндорлар эълон қилинади. 594
Аввал хабар берганимиздек, 2018 йил 16 апрель куни “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони имзоланди. Унга кўра диний-маърифий соҳа фаолияти бўйича бир қатор муҳим ўзгаришларни амалга ошириш чора-тадбирлар дастури Фармоннинг 1-иловасида келтирилган. Дастурнинг иккинчи, «Диний-маърифий соҳада таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш» бандининг 5-устунида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний-маърифий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси белгилаб қўйилган. 2018 йил июнь ойига қадар Дин ишлари бўйича қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон халқаро ислом академиясидан тузилган ишчи гуруҳ тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда мазкур ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритадилар. 589
Аввал хабар берганимиздек, 2018 йил 16 апрель куни “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони имзоланди. Унга кўра диний-маърифий соҳа фаолияти бўйича бир қатор муҳим ўзгаришларни амалга ошириш чора-тадбирлар дастури Фармоннинг 1-иловасида келтирилган. Дастурнинг биринчи, «Диний-маърифий соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини такомиллаштириш» бандининг 3-устунида «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида ўқишларини тартибга солувчи Ҳукумат қарорини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш» вазифаси белгилаб қўйилган. 2018 йил июнь ойига қадар Дин ишлари бўйича қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим, Ташқи ишлар ва Адлия вазирликларидан тузилган ишчи гуруҳ тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда мазкур ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритадилар. 599