islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Қуръон ўқиётиб диққат қилиниши керак бўлган жиҳатлар

Буюк уламолар Қуръон тиловат қилаётиб диққат қилиниши керак бўлган баъзи хусусларни китобларда баён қилишган. 1. Тадаббур. Қуръон ўқишдан маъно недир? Шуни ўйлаб, вазминлик билан ўқиш. 2. Тафаҳҳум. Қуръон ўқиётиб, маъносини тушунишга ҳаракат қилиш. 3. Тахсис. Ўзига хитоб қилингандек қабул қилиб ўқиш. 4. Таассур. Қуръон ўқиётиб, айтилган сўзга қараб ғусса, қўрқув, умид ва бошқа ҳисларни бошдан кечириб ўқиш. 5. Тараққий. Қуръон ўқиётиб, ўз оғзидан эмас, Аллоҳдан тинглаётгандек ўқиш. 6. Табаррий. Қуръон ўқиётиб, Аллоҳнинг буюклиги олдида менлиги ва борлиғидан кечиб, ўзлигини ҳеч билиш. Манба: Irfon.uz 857

Устозлардан дуо истаб

9-май – “Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда “Рамазон ойи” муносабати билан ТИИ «Таҳфизул-Қуръон» кафедраси ўқитувчиси А.Рашидов бошчилигида бир гуруҳ талабалар билан фахрий имом Раҳматуллоҳ қори Обидовнинг зиёратига бориб, ҳолидан хабар олинди. Узоқ йиллар дин соҳасида самарали меҳнат қилиб, ислом илм-фани ва маданиятига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб, мамлакатимизда диннинг ривожи, унинг маърифатпарвар ғояларини кенг ёйиш ишига беқиёс ҳисса қўшган устоз Раҳматуллоҳ қори Обидовга институт номидан ташаккурнома билдирилди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш  бўлими бошлиғи Ў.Собиров  1 034

Саломатлик – туман бойлик

Тошкент ислом институтида “Стандарт диагностика” маркази уролог шифокори А.Собиров институт талабаларига “Шамоллашни олдини олиш йўллари” мавзусида давра суҳбати ўтказди ва талабаларга керакли тавсияларни берди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров 1 007
1 649 650 651 652 653 736