islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлимига қабул давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 14-15 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган мажлис қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2017 йил 29 майдаги 08/1-856-сонли топшириқ хатига мувофиқ Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлими 2017-2018 ўқув йилидан илк бор ўз фаолиятини бошлади.

Институт махсус сиртқи бўлими Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 29 сентябрдаги 01А/092-сонли буйруғига асосан Республикамизда фаолият юритаётган масжидларни олий диний маълумотга эга мутахассислар билан таъминлаш мақсадида ташкил этилиб, 2017-2018 ўқув йили Сиртқи бўлимга қабул учун 181 нафар абитуриент ҳужжат топширди.

Сиртқи бўлим учун ўтказилган қабул имтиҳонлари натижаларига кўра, Махсус сиртқи бўлимининг 1 курсига ўқишга қабул қилинган 60 нафар талабалар учун 2017-2018 ўқув йилининг биринчи ярим йилининг ўқув жараёни 2017 йилнинг ноябрь ойида дастлабки ўқув жараёнлари бўлиб ўтди.

Махсус сиртқи бўлим талабалари учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Уларга институтнинг юқори малакали, узоқ йиллик тажрибага эга бўлган профессор-ўқитувчилари дарс беришмоқда. Талабалар институт махсус фан ва ўқув аудиторияларидан, ахборот ресурс марказидаги дарсликлар, манба ва адабиётлардан, компютер хоналаридан фойдаланишлари учун имкониятлар яратиб берилган. Махсус сиртқи бўлимни тугатган талабаларга диний олий маълумот даражасидаги Тошкент ислом институти дипломи берилади.

Тошкент ислом институти Махсус сирқи бўлимига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар учун

Махсус сиртқи бўлимга Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаган, беш йил ва ундан ортиқ муддат давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида (ЎМИнинг жойлардаги вакилликлари, масжидлар, ўрта ва олий диний таълим муассасалари, зиёратгоҳларда) фаолият олиб бораётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари кириш имтиҳон натижаларига кўра тўлов-шартнома асосида қабул қилинади. Махсус сиртқи бўлимда ўқиш муддати 3 йил.

2018-2019 ўқув йили Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлими учун абитуриентлардан ҳужжатлар 2018 йилнинг 16 июнидан 30 июнигача қабул қилинади.

Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлимига абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

Қабул ҳайъати раиси номига ариза;

-ўрта махсус ислом билим юртини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (диплом)нинг асл нусхаси;

-086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома;

-паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);

-6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);

-яшаш жойидан маълумотнома;

-меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма;

-абитуриент ишлаб турган ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар) бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вакилидан тавсиянома.

Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлимига абитуриентлар қуйидаги фанлардан ижодий имтиҳон топширадилар:

Ақоид фанидан жами 75,6 балл;

Фиқҳ фанидан жами 75,6 балл;

Араб тили фанидан жами 75,6 балл;

Ақоид, Фиқҳ ҳамда Араб тили фанидан ўтказилган ижодий имтиҳонлардан тўплаган баллар қўшилганда энг юқори балл 226,8 бални ташкил этади.

 

Манзил:Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-а уйда жойлашган. Мўлжал: Ҳазрати Имом (Ҳастимом) мажмуаси.

Телефон: (0371) 227-23-47

44630cookie-checkТошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлимига қабул давом этмоқда

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: