Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс марказида талабалар учун Бобур ижодига мансуб ҳамда мутафаккир ҳақида маълумот берувчи китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Мазкур кўргазмада талабалар “Рисолаи волидиййа”, “Девон”, “Буюк Бобурийлар тарихи”, “Мубайян”, “Бобурнома” каби асрлар билан яқинда танишиб, ўзлари учун қизиқарли бўлган маълумотларга эга бўлди...- ТИИ Ахборот-ресурс маркази
Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Тошкент ислом институти Ижтимоий фанлар кафедраси мудири, Исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) А.Эгамов маъруза қилди. Тадбирда Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Тоҳир Эвадуллаев ҳамда профессор-ўқитувчилари ва Модул таълим тизими талабалари иштирок этдилар...- Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими И.Дадабаев
Навоий “Хамса” асари ва кўплаб девонларни ёзган. Бундан ташқари қатор илмий асарлари ҳам бор. 9 февраль – Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги муносабати билан Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс марказида талабалар учун мутафаккир қаламига мансуб асарлар тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур тақдимотда талабалар “Ҳайрат ул-Аброр” (Яхши кишиларнинг ҳайратланиши), “Фарҳод ва Ширин”, “Сабъаи сайёр” (Етти сайёра), “Лайли ва Мажнун”, “Садди Искандарий” (Искандар девори), “Маҳбуб ул-қулуб”, “Лисон ут-тайр” каби асрлар билан яқинда танишиб, ўзлари учун қизиқарли бўлган маълумотларни олдилар...- Ахборот-ресурс маркази мудири Абдулазиз Кадиров
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “9 февраль – Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги” муносабати билан “Алишер Навоий – буюк давлат арбоби ва маънавиятимиз гултожи” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети доценти, Навоийшунос олим Азизуллоҳ Арол маърузачи сифатида таклиф этилди...- ТИИ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими Ш.Тўйчиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасалари, хусусан Тошкент ислом институти таълим жараёнларини рақамлаштириш ва ўзаро ҳужжат алмашувини такомиллаштириш режалаштирилган. Ҳозирда ТИИда Hemis ахборот тизимини жорий қилиш бўйича зарур ташкилий ва техник ишлар амалга оширилмоқда...- ТИИ Ахборот техник таъминот бўлими бошлиғи М.Валиев