islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Институт

Бўлимлар

Кудус давлат ислом институти делегацияси Тошкент ислом институтига ташриф буюрди

Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида диний-маърифий соҳадаги ҳамкорликнинг натижаси ўлароқ Индонезиянинг Кудус давлат ислом институти (IAIN Kudus) ректори профессор Х.Абдурроҳмон Касдий бошчилигидаги делегация таълим муассасалари ўртасида халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида Тошкент ислом институтига ташриф буюрдилар... - ТИИ Матбуот хизмати

Илмий салоҳияти юқори кафедра

Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов Ижтимоий фанлар кафедраси фаолиятини ўрганди. Учрашувда Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон домла Бухарбаев, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод домла Примов, кафедра мудири Абдумалик домла Эгамов ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этдилар...- ТИИ Матбуот хизмати

Ақоид ва фиқҳий фанлар ўқитилишини янада ривожлантириш борасида тавсиялар берилди

Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов Ақоид ва фиқхий фанлар кафедраси фаолиятини ўрганди. Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси ақоид ва фиқҳга оид фанлар бўйича талабаларни етук мутахассис қилиб тайёрлаш мақсадида 2018 йилда ташкил этилди. Бунгача институтда Диний фанлар кафедраси фаолият юритган бўлиб, фанларни ихтисослаштириш мақсадида кафедра негизида Ақоид ва фиқҳий фанлар ҳамда Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедралари вужудга келди...- ТИИ Матбуот хизмати

“Google Scholar”дан қандай рўйхатдан ўтилади?

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти «Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш» бўлими муҳандиси М.Эркаев томонидан институт профессор-ўқитувчи ва ходимларининг илми тадқиқот ишлар билан шуғилланиш жараёнларига бағишланган навбатдаги илмий семинар ўтказилди. Семинарда илмий тадқиқотлар билан шуғулланувчилар учун муҳим бўлган “Google Scholar” порталидан рўйхатдан ўтиш тартиб-қоидалари ҳақида муҳим маълумотлар берилдаи ва рўхатдан ўтилиш амалий шаклда кўрсатиб  берилди...- ТИИ Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими услубчиси Сирожиддин Шодмонов

Олий маъҳад ўқитувчиларининг диссертация мавзулари ОАК Бюллетенида эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Шерхонов Салоҳиддин Солихоновичнинг “ХI-ХII асрларда Аббосийлар давлатида диний таълим босқичлари”, ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Неъматов Жаҳонгир Тўлқиновичнинг “Муҳаммад Жазарий "Ал-Муқаддимаул Жазария” асарининг тажвид илми ривожида тутган ўрни”, ўқитувчилар Рашидов Аҳмад Ҳамидовичнинг “Имом Шотибий "Ҳирзул амоний” асарининг қироат илми ривожида тутган ўрни”, Рўзиев Жаҳонгир Ўктамовичнинг “Сулаймон Жамзурийнинг тажвид илмига оид "Туҳфатул атфол” асарининг Марказий Осиёда ўқитилиши” мавзулари 24.00.00 – Исломшунослик фанлари ихтисослиги бўйича эълон қилинди...- ТИИ Матбуот хизмати
1 18 19 20 21 22 123