Тошкент ислом институти Ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Тоҳир Эвадуллаев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Абдулҳаким Олимов 1-курс талабалари билан “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабат билан Шайхонтоҳур тумани Кўкча даҳасидаги Шайх Зайниддин Бобо қабристонини зиёрат қилдилар. Устоз ва талабаларга Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ҳамроҳлик қилиб, “Кўкча” қабристонида абадий қўним топган муршидлар, уламолар, шайхлар, устозлар, алломалар, зиёлилар, имом-хатибларнинг ҳаёт йўли, қолдирган илмий мероси ва фазилатлари тўғрисида маълумот берди...- ТИИ Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Т.Азимов
Yurtimizda har yili “9 may – Xotira va qadrlash kuni” sifatida keng nishonlanadi. Shu munosabat bilan Toshkent islom instituti Modul ta’lim talabalari murabbiylari S.Aripov va A.Toshpo‘latov hamrohligida Shahidlar xiyoboniga tashrif buyurdilar. Chor va sovet mustamlakachiligi yillarida begunoh qurbon bo‘lgan, o‘tgan asrning 30-50 yillarida “xalq dushmani” sifatida qatag‘on etilgan va shu sababli nomlari o‘zbek xalqi hamda madaniyati tarixidan o‘chirib yuborilgan siymolar xotirasini abadiylashtirish orqali tarixiy adolatni tiklash bo‘yicha amaliy ishlar bajarildi...- TII Matbuot xizmati
9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами мустақил Ўзбекистонда асрлар давомида қаҳрамона, ватанимизни ҳимоя қилган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва халқининг тинчлиги учун курашган ватандошлар хотирасига бағишланган. Ўтганларнинг номларини ёд этиш, хотирасини ҳурмат билан эслаш, уларнинг руҳларини шод қилиш муқаддас одат сифатида қон-қонимизга сингиб кетган...- ТИИ модулъ таълим тизими талабаси, Янгийўл тумани “Имом Султон” жоме масжиди Имом хатиби Одилжон Нарзуллаев