islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қўзичоқ

Неъмат қўзичоқларни жуда яхши кўрар эди. У отаси совға қилган қўзичоққа ёз бўйи ғамхўрлик қилиб қаради. Чиндан ҳам бу жуда ёқимли эди. Бу ажойиб қўзичоқ кун давомида унинг ортидан югуриб, шохчалари билан қўлларига суйкалиб ўйнаганида иккиси ҳам чексиз завқланар эди.

Отаси бир неча бор Неъматни огоҳлантириб: “Қара ўғлим, эшикни очиқ қолдирма, қўзичоқ уй ичига кириб ҳамма нарсани остин-устун қилиши мумкин” – дер эди.

Бир куни Неъмат уйга тўпини олиш учун кирди. Гарчи отасининг гаплари ёдида бўлса ҳам эшикни ёпмади, чунки тезда қайтиб чиқиш нияти бор эди. У шошиб уйга кирар экан ортидан қўзичоқ ҳам кирганини сезмай қолди. Қўзичоқ туёқчаларини тақиллатиб, мовий кўзлари билан Неъматни қидирар экан, хона тўридаги катта кўзгу олдига яқинлашди. Кўзгудаги ўзининг аксини яна бир қўзичоқ деб ўйлаб уни сузиш учун ҳаракатланди. Бу нотаниш қўзи ҳам шохларини тўғирлаб қўрқмасдан ўзи томон келаётгани унинг аччиғини келтирди.

Рақибидан олдинроқ ҳаракат қилиш учун бор кучи билан кўзгудаги аксига ташланиб қолди. Шу пайт парчаланган кўзгунинг овози жаранглаб кетди. Қани эди, Неъмат Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг турли вақтларда ёш саҳобалар Абдуллоҳ ибни Умар ва Абдуллоҳ ибн Амрга айтган сўзларини билганида, эҳтимол отасининг гапларига эътибор билан ёндашган бўлар эди! Зеро, У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деган эдилар:

أطع أباك!

Отангга итоат қилгин! (Аҳмад ибн Ҳанбал, “Муснад”)

Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва
Муаттар Абдулқаюм таржимаси

130210cookie-checkҚўзичоқ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: