Суфён ибн Ҳусайн Воситий ҳикоя қилади: «Мен Иёс ибн Муовия Музаний* ҳузурида бир кишини ёмонладим. Шунда Иёс менга қаради ва деди:
– Римни фатҳ қилганмисан?!
– Йўқ, дедим.
– Синд, Ҳинд ва Туркничи?!
– Йўқ, дедим.
– Рим, Синд, Ҳинд ва Турк каби подшоҳликлар сендан қутилибди-ю, бир мусулмон биродаринг сендан саломат қолмабди-да?! деди.
Суфён айтади: «Ушбу воқеадан бери ҳеч кимни камчилигини қидирмадим».
Ҳофиз Ибн Касир. «Бидоя ва Ниҳоя» асари
«Ҳадис ва ислом тарихи фанлари» кафедраси ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсупов тайёрлади
* Иёс ибн Муовия Музаний – ақл-заковат билан танилган машҳур тобеин. Басра қозиси бўлган.






