islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Шарқ мутафаккирларининг ижодида таълим-тарбия борасидаги қарашлар

Шарқ уйғониш даврида мутафаккирларининг педагогик қарашлари, ахлоқий ва тарбиявий ғоялари асосий масала бўлган. Шунинг учун ҳам таълим-тарбия асосий масала бўлган ва унга катта эътибор берилган. Зеро, инсонийлик ғоясида юксак ахлоқий хислатлар ифодаланганлиги учун ҳам Шарқ уйғониш даври фалсафаси ва педагогикасида таълим-ахлоқий йўналиш муҳим аҳамият касб этган. Ахлоқ масаласи файласуфларнинг, буюк мутафаккирларнинг диққат марказида бўлган. Бу даврда таълимий-ахлоқий рисолалар пайдо бўлган. Жумладан: “Фозил одамлар шаҳри”, “Бахт саодатга эришув ҳақида”, “Ахлоқ хақида рисола”, “Ишқ рисоласи”, “Қутадғу билиг”, “Ахлоқи Насрий”, “Ахлоқи Жамолий”, “Ахлоқи Муҳсиний”, “Ҳибатул-ҳақойиқ”, “Қобуснома”, “Гулистон”, “Бўстон”, “Маҳбуб ул-қулуб” каби Форобий, Беруний, ибн Сино, Юсуф хос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Тусий, Давоний, Кошифий, Кайковус, Саъдий, Жомий, Алишер Навоийларнинг таълимий-ахлоқий асарлари инсон шахсини маънавий-ахлоқий шакллантириш муаммосини ҳал этишда соф педагогик асарлар сифатида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Мазкур педагогик асарларда инсоннинг маънавий камолга етишида юксак ҳулқ-одоб, илм-фанни эгаллаш ғояси илгари сурилган. Шундай экан, Ўзбекистон мустақилликка эришганига 31 йил бўлишига қарамай, таълим-тарбия масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг XI сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасида шундай дейилган : “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир”.
Мана шу йиллар давомида таълим-тарбия соҳасида миллий ахлоқ-одобни қайта тиклаш борасида миллий урф-одатлар, турли-туман анъаналарни жой-жойига қўйиш, миллий қадриятларни ривожлантириш хусусида жуда кескин ва буюк бурилишлар бўлмоқда. Ўтган асрларда араб халифалигида юз берган ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар, ягона ислом динининг таркиб топиши маданий, маънавий ҳаётга ҳам таъсир этади. Унда катта кўтаринкилик руҳини пайдо қилади. Бу кўтаринкилик бутун араб халифалигини, яқин ва Ўрта Шарқни қамраб олганлиги учун Шарқ уйғониш даври деб аталади. Бу жараён IX асрдан бошланиб, XV-XVI асрларгача давом этди. Уйғониш даври халифаликнинг Бағдод, Дамашқ, Халаб шаҳарларидан бошланиб, барча бошқа халқлар маданий ҳаётига тарқалган ва уларнинг ривожланишига ҳам таъсир этган. Халифа Хорун ар-Рашид (780-833) ва унинг ўғли Маъмун даврида Бағдодда “Байтул-ҳикма” (Донишмандлар уйи, ҳозир академия маъносида) ташкил этилади. Мазкур Академия барча илм соҳиблари тўпланган марказга айланади ва Шарқ-Ғарбда илм-фаннинг тараққий этишига, маънавий ҳаётнинг юксалишига таъсир этади. Ал-Маъмун олимларни тўплаб, уларнинг илмий ижодига шароит яратиб берган. Булар орасида ал-Хоразмий, ал-Хутталий, ал-Жавҳарий, ал-Фарғоний, ал-Марвазий каби ватандошларимиз ҳам бўлган. Демак, Уйғониш даври маданиятнинг ривожланишига асос бўлган . Бу даврда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдонлари кенгайди, кўплаб суғориш иншоотлари тикланди ва янгилари қурилиб, пахта, зиғир, каноп экилиб, улар толасидан мато тўқилган. Мовароуннаҳрда хусусан, Урганч, Фарғона, Самарқанд ва Бухоро шойиси, тўқимачилик маҳсулотлари дунёга машҳур бўлган. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларининг чет давлатлар, яъни Испания, Ҳиндистон, Хитой, Византия билан савдо ишлари кенг ривожланган.
Таниқли олима Ф.Сулаймонова Шарқ мамлакатларининг Испанияга ва у орқали Оврупага таъсири ҳақида гапирар экан, “Пиреней Ярим оролининг араблар томонидан босиб олиниши инсоният тарихида янги саҳифа очди. Македониялик Александр орзу қилган Шарқ ва Ғарбнинг ҳаётида янги давр бошланди. Бу жараённинг айниқса, Оврупа учун аҳамияти беқиёс бўлди. Шарқ фақатгина Оврупа маданиятининг ривожига таъсир этибгина қолмай, балки умуман, Оврупалик одамнинг психологияси, тафаккури, характери, ҳаёт тарзини, тарихий жараёнини тубдан ўзгартириб юборди” , дейди ва математика, фалсафа, астраномия, тиббиёт, ҳулқ-одоб, турмуш тарзи, ижтимоий-иқтисодий ҳаётга қай даражада таъсир этганлигига ишонарли далиллар

келтиради. X асрдан бошлаб Мовароуннахр ва Хуросонда мустақил феодал давлатлар – Тоҳирийлар, Сомонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар давлатларининг пайдо бўлиши ҳам маданий ҳаётнинг янада равнақ топишига олиб келади. Бу даврда пул муомаласи ривожланди. Сомонийлар давлатида Марв, Бухоро, Самарқанд ва Урганч ўша даврнинг маданий марказларидан саналарди. Араб тили илмий ва алоқа тили эди. Мактабларда дарслар араб тилида олиб борилар эди. Расмий ҳужжатлар, шариат қоидалари ҳам араб тилида олиб борилар эди. X аср ўрталарига келиб, форс-тожик тилида ҳам иш юритила бошлади. X асрнинг иккинчи ярмида Қорахонийлар давлати даврида туркий тил шаклланиб борди. XI аср бошларида Ғазнавийлар давлати, кейинроқ Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар давлати ташкил топди.
XI асрда Хоразмда илм-фан айниқса тараққий этади. Хоразм шоҳи Маъмун ўз саройига “Байтул ҳикма”га энг забардаст олимларни яъни: Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, тарихчи Мискавайх, файласуф Абу Сахл ал-Масихий, табиб Абдулхайр Хаммор каби олимларни тўплайди.
Шарқ “Уйғониш даври” да илм-фан ривожланиши уч йўналишда бўлди:
Биринчи йўналиш. Математика-тиббиёт йўналиши бўлиб, буларга математика, астрономия, кимё, геодезия, минералогия, тиббиёт, фармология ва бошқалар киритилган.
Иккинчи йўналиш. Ижтимоий-фалсафий йўналиши бўлиб бунда фалсафа, тарих, мантиқ, фиқх, руҳшунослик, нотиқлик кабилар киритилган.
Учинчи йўналиш. Таълимий-ахлоқий йўналиш бўлиб, қомусий олимларнинг асарларидаги дидактик ва ахлоқий фикрлар асосий ўринни эгаллаган.
Шарқ уйғониш даврида инсон муаммоси маънавий соҳадаги асосий масала бўлган. Шунинг учун ҳам таълим-тарбия асосий масала бўлган ва унга катта эътибор берилган. Зеро, инсонийлик ғоясида юксак ахлоқий хислатлар ифодаланганлиги учун ҳам Шарқ уйғониш даври фалсафаси ва педагогикасида таълим-ахлоқий йўналиш муҳим аҳамият касб этган. Ахлоқ масаласи файласуфларнинг, буюк мутафаккирларнинг диққат марказида бўлган. Бу даврда таълимий-ахлоқий рисолалар пайдо бўлган. Жумладан: “Фозил одамлар шаҳри”, “Бахт саодатга эришув ҳақида”, “Ахлоқ хақида рисола”, “Ишқ рисоласи”, “Қутадғу билиг”, “Ахлоқи Насрий”, “Ахлоқи Жамолий”, “Ахлоқи Муҳсиний”, “Ҳибатул-ҳақойиқ”, “Қобуснома”, “Гулистон”, “Бўстон”, “Маҳбуб ул-қулуб” каби Форобий , Беруний, ибн Сино, Юсуф хос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Тусий, Давоний, Кошифий, Кайковус, Саъдий, Жомий, Алишер Навоийларнинг таълимий-ахлоқий асарлари инсон шахсини маънавий-ахлоқий шакллантириш муаммосини ҳал этишда соф педагогик асарлар сифатида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Мазкур педагогик асарларда инсоннинг маънавий камолга етишида юксак ҳулқ-одоб, илм-фанни эгаллаш ғояси илгари сурилган.
Барча мутафаккирларнинг таълим-тарбияга оид қарашларининг асоси ҳам “Қуръони Карим” ва “Ҳадис” таълимотига асосланади. Мутафаккирларнинг ўз ишларида ўқитиш ва таълим-тарбия эътибори натижасида педагогика ва дидактика масалаларига қизиқиш орта борди. Аниқ фанларни ўқитишнинг услублари масалаларига эътибор кучайди.
Шарқ мутафаккирлари ёшларга инсоний муносабатлар учун зарур одоб-ахлоқ меъёрларини, ўз турмуш тажрибаси, ислом ахлоқи, Қуръон талаблари ҳамда Ҳадислар асосида баён қилади. Шу асосда ёшларнинг ҳар кунги ва бутун умри давомида риоя қилиши лозим бўлган ҳаракатлари алгоритми ва ахлоқ-одоб меъёрларининг тартибини баён қилади. Мутафаккирларнинг мазкур сайъи-ҳаракатлари бугунги кун таълим-тарбия жараёнида ёш авлод тарбиясида дастуруламал бўлади. Алломаларнинг таъкидлашича, инсоннинг фаолияти ислом тамойиллари асосида ҳам қурилиши лозим. Бу жараёнда оилада ота-она асосий ўрин эгаллайди. Оилада болаларни тўғри тарбиялаш учун ота-оналарнинг уларга бўлган ижобий муносабатлари муҳим ҳисобланади. Бу эса ёшларнинг бутун ҳаёти давомида юриш-туриши, турли фаолияти, дунёқараши, одоби, ҳис-туйғуси, орзу-интилишларида намоён бўлади. Шарқ одоби меъёрларига кўра катталар кичикларга, ота-оналар ўз фарзандларига одоб ўргатишлари, кичиклар эса катталар кўрсатган йўлдан юришлари, улар айтган гапларга риоя қилишлари керак. Барча мутафаккирларнинг таълим-тарбияга оид қарашларининг асоси ҳам “Қуръони Карим” ва “Ҳадис” таълимотига асосланади.

Мутафаккирларнинг ўз ишларида ўқитиш ва таълим-тарбия эътибори натижасида педагогика ва дидактика масалаларига қизиқиш орта борди. Аниқ фанларни ўқитишнинг услублари масалаларига эътибор кучайди. Шарқнинг мутафаккирлари таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда беқиёс ўгит ва йўналишларни очиб берган. Абу Наср Форобий (873-950) айтади: “Таълим деган сўз халқлар ва шаҳарликлар ўртасида назарий фазилатни бирлаштириш, тарбия эса шу халқлар ўртасидаги туғма фазилат ва амалий касб-ҳунар фазилатларини бирлаштириш”, “тарбия жараёнининг муваффақиятли кечиши учун тарбия берувчининг ўзи тарбияли бўлмоғи шарт” , дейди ва инсонни тарбиялаш, тарбияланувчи ихтиёрий равишда зарурий, ақлий ва ахлоқий ҳислатларни – билимли бўлишга, тўғриликни ва ҳақиқатни севишга, жасур, дўстларга садоқатли бўлиш каби фазилатларни эгаллашга интилмоғи лозим. Таълим фақат сўз ва ўрганиш билан, тарбия эса амалий иш, тажриба билан амалга оширилишини айтади ва тарбияни ҳар бир халқ, миллатнинг амалий малакаларидан иборат бўлган иш – ҳаракат, касб – ҳунарга ўргатишдан иборат деб ҳисоблайди. Олим инсонни дунё тараққиётининг энг мукаммал ва етук якуни деб билади. Шунга кўра, у ўз асарларида инсонга тарбия ва таълим бериш зарурлигини ва бунда таълим-тарбия усулларидан кутилган мақсад асосий ўринда бўлишини такидлайди. Мутафаккирнинг талқинича бола тарбияси ва тарбия усуллари ҳақида қимматли фикрларини билдирган. “Болани тарбиялаш оила, ота-онанинг асосий мақсади ва вазифасидир”, “Ўз камчиликларини тузатишга қодир бўлган ота-она тарбиячи бўлиши мумкин”4 деб фикр билдирган. Боланинг туғилгандан бошлаб оёққа тургунча маълум тартибда тарбияланиб боришга катта эътибор қаратилишига тўхталган. Бола ўспиринликка ўтиш даври тарбияси ҳақида алоҳида тўхталиб, бу даврда уларда хулқ – атвор шаклланади. Бола хулқ- атворининг бир хил мувозанатда бўлиши учун уни кескин ғазабланишдан, қаттиқ қўрқувдан ва уйқусизликдан сақлаш зарур.

ТИИ Модуль таълим шакли
талабаси Содиқов Абдусалом

307612cookie-checkШарқ мутафаккирларининг ижодида таълим-тарбия борасидаги қарашлар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: