islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Абу Бакр Хаддод Зобидий ҳаёти ва ижоди

Абу Бакр Хаддод Зобидий Яманий 720 йил Яманда Зобийд деган жойда туғилган ва  800 ҳижрий (1397 милодий) йили шу ерда 80 ёшида вафот этган. Тўлиқ исми Абу Бакр ибн Алий ибн Муҳаммад ибн Абдуррахман ибн Алий ибн Абдуррахман ал-Хаддод аз-Зобидий ал-Яманий. Унинг насаби катта бобоси Малик ибн Зуал ибн Сайвум ибн Савбан ибн Ийса ибн Нажжаро ибн Ғолиб ибн Абдуллоҳ ибн Акк ибн Аднонга туташади. Бир қийлда Шайх Хаддоднинг насаби Шайх Абдулқодир Жийлонийга, сўнгра Имом Алий ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳуга боғланади деганлар. У Яманлик муфассир, фақиҳ киши эди. Зомидий раҳимаҳуллоҳ айтади “Унинг Абу Ҳанифа мазҳабида улуғ асарлари бор. Ямандаги ҳанафий уламоларнинг бирортаси унингдек кўп ва ифодали асар ёзмаган”.

Устозлари отаси, Алий ибн Нуҳ ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Нажжоҳ Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Муса ибн Муҳаммад ад-Дуалий ас-Сарийфий Абу Абдуллаҳ ва Алий ибн Умар Улувий эдилар.

Шогирдлари Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Аҳмад ибн Абул Хаттоб Муҳаммад ал-Каъбий.

Абу Бакр ибн Алий ал-Хаддодий аз-Зобидий ал-Ҳанафий отасидан, Алий ибн Нуҳ ва Али ибн Умар ал-Улувийдан таълим олди.

У киши кўп илмларда моҳир бўлди, унинг номи машҳур бўлди ва Ҳанафий фиқҳида кўпгина асарлар ёзди. Улардан Мухтасар ул-Худурий китобига катта ва кичик бўлган икки шарҳ ёзди. Ва тафсирда Тафсири Ҳасан китобини ёзди, у ҳозир инсонлар орасида “Тафсири Ҳаддод” номи билан машҳур. Унга кўпгина шарҳлар ёзилган бўлиб, у йигирма жилддан иборат. У киши 800 ҳижрий йилда Зобийд шаҳрида вафот этди. У буюк фақиҳ олим, тақводор, солиҳ ва Абу Ҳанифа мазҳабининг энг улуғ олимларидан эди.

Абу Бакр ибн Али ибн Муҳаммад ал-Хаддодий аз-Зобидий Яманий Зобийд водийсининг Ибадия қишлоғидан эди. Қишлоқ номи яқинидаги тоғнинг номига қўйилган. Бу киши мана шу шаҳарда яшади ва шу жойда вафот топди. Зомидий раҳимаҳуллоҳ айтади “Унинг Абу Ҳанифа мазҳабида улуғ асарлари бор. Ямандаги ҳанафий уламоларнинг бирортаси унингдек кўп ва ифодали асар ёзмаган”. Унинг ёзган китоблари йигирма мужалладдан иборат. Улардан “Сирожул Ваҳҳаж” саккиз мужаллад, “Мухтасарул Қудурий фиқҳи шарҳи”, (уни “ал-Жавҳаратун-Наййиро” деб ҳам атайди) икки мужаллад, “Мухтасарул Худурий шарҳи” икки мужаллад, “Сирожуз Зуллам” ва ҳаказолар.

Абу Бакр ибн Али ибн Муҳаммад ал-Хаддодий аз-Зобидий Яманий Ибадия қишлоғида отасидан фиқҳни таълим олди сўнгра Зобийд шаҳрига бориб уламоларга шогирд бўлди ва усул ва фуруъда моҳир бўлди. У киши обид ва таълим олишда ниҳоятда сабрли киши эди. У ўн беш йил кеча-ю кундуз дарс ўқиди.

У киши фақиҳ бўлди ва бирқанча китоблар тасниф қилди. Улардан “Шарҳул Манзуматун Насафий” уни “Нурул мустанир” деб ҳам аташади, Шарҳул Манзуматул ҳамилия”, “Шарҳул авабид” ва “Мухтасарул Қудурий”нинг икки шарҳи, каттаси “сирожул ваҳҳаж” ва кичиги “ал-Жавҳараун наййиро” деб аталади.

Унинг тафсирга оид тафсиру ҳасану муфийд уни “кашфут танзийл фий таҳқийқит таъвил” деб ҳам атайдиган китоби икки жилддан иборат.

У киши китоб кўчиришлик билан тирикчилик қилар эди. Инсонлар унинг озгина ёзиб берганини ҳам табаррук санашарди ва баъзи бир афзал ишларига минг динор бериб юборарди. У киши эса бу пулларни олмасдан қайтариб берарди. Буни Ибн Қутлубуға ва бошқалар келтирган.

Абу Бакр ибн Али ибн Муҳаммад Абу Атийқ Разиддин ал-Ҳаддод ал-Ибадий ал-Ҳанафий  аш-Шаҳийр айтади: “У киши 720 ҳижрий йил ражаб ойида туғилган. У киши имом, фақиҳ, обид ва зоҳид эдилар.

Абу Бакр ибн Алий ал-Хаддодий аз-Зобидий ал-Ҳанафий фиқҳни отасидан, Имом Абул Ҳасан Нуҳ Анваъий, Имом Абу Исҳақ Иброҳим ибн  Умар ал-Улувий, Имом Ибн атийқ Абу Бакр Али ибн Муса ал-Аъмилий ва Имом Абу Абдуллаҳ Муҳаммад ибн Абдуллаҳ ибн Қосим ал-Қирбитийдан ва наҳвдан Шиҳаб Аҳмад ибн Малийж ан-наҳвий, Жамал Муҳаммад ибн Муса ад-Дуалийдан ва одобни Абул Ҳасан Алий ибн Сулаймон ал-Мусфий ва бошқалардан таъли олган. Ва 800 ҳижрий йил жумадул аввалда шанба куни вафот этди.

ТИИ Модуль таълим шакли талабаси Наимов Нуғман

309270cookie-checkАбу Бакр Хаддод Зобидий ҳаёти ва ижоди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: