Шу билан бирга Исломда гувоҳнинг шахсигакатта эътибор берилади. Гувоҳлик берувчи шахс одил бўлиши шарт. Яъни, бундай одам жамиятдагиэнг ишончли одамлардан бўлиб, шариатнинг барчааҳкомларига амал қилган, аввал ёлғон гапирмаган, алдамаган, кимсанинг ҳаққини емаган, фисқуфужур ишларни қилмаган ва яна бошқафазилатларни ўзида мужассам этган бўлиши лозим. Ўз-ўзидан маълумки, бундай қаттиқ шартларнингқўйилиши-гувоҳлик бериш масъулиятли ва нозикиш эканлигини англатади. Бундай ишларга ҳар ким ҳам лойиқ кўрилавермайди. Агар бундай шартларқўйилмаганида эди, ҳозирги даврдагига ўхшаб, зулмкор ҳукмлар кўпаяр, кишиларнинг ҳақ-ҳуқуқлари паймол қилинар ва адолатсизлик ҳукмсурган бўларди. Холис гувоҳ деб, ҳар қандайароқхўр, ёлғончи, жосус, ёнланган-сохтагувоҳларни олиб келиб нимани хоҳлашса, шуниқилишаверарди. Ана шундай вазиятларга йўлқўймаслик учун кўпгина ҳолларда гувоҳликберувчи шахсларга, гувоҳликни адо этишдан олдин, қасам ҳам ичирилади. Қозилар насиҳат қилиб, арзимаган нарса учун ёлғон гувоҳлик бериб, жаҳаннам азобига дучор бўлиб қолмасликни тавсияқиладилар. Хозирги кунда биз гувоҳлик бериш деганда бирор воқеа ёки ҳодисани кўрган, иштирок этган кишининг гувоҳлик беришини тушунамиз. Лекин у бундан кўра кенгроқ ва қамровлироқдир. Устозларимиздан бирлари (Аллоҳ у кишини Ўз ҳимоясида сақласин) бизларга оралиқ ёки якунийдан баҳо қўяётганларида қуйидаги гапни такрорлар эдилар: “Агар ўқитувчи яхши ўқимаган талабага баланд баҳо қўйса мана шу шаҳодатуз-зур яъни ёлғон гувоҳлик бўлади. Чунки бу баҳо унинг шаҳодатномасига (дипломига) қўйилади. Бу шаҳодатномага қараб уни бирор муассаса ишга олади. Бу ўринда баҳо қўйган устози гўё талабани яхши мутахассис деб гувоҳлик бергандек бўлади. Лекин иш бунинг акси бўлади”. Талабалик даврида нотўғри қўйилган оддий баҳо шаҳодатуз-зур бўлдиган бўлса, ўқишга кириш вақтида келишиб олиб нолойиқ баҳони қўйиш нима бўлади?… Бунда Аллоҳ ҳаром қилган ёлғон, ёлғон гувоҳлик бериш ва зулм жамланган бўлади. Чунки лойиқ бўлмаган одамни талабаликка лойиқ деб ёлғон гувоҳлик беради ва унинг ўрнига лойиқ бўлган, билими яхшикишига зулм қилган бўлади. Агар ёлғон гувоҳлик бермаганида билимли бола меҳнати билан баланд баҳо олиб унинг ўрнига талаба бўлиши мумкин эди. Ислом шариатида гувоҳлик бериш нима учун бўлиши айтиб ўтилган.Қуръони Каримда гувоҳликни Аллоҳ Таоло розилиги учун бериш таъкидланади.“Нисо” сурасининг 135-оятида Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло мўмин бандаларга хитоб қилиб,шундай дейди: “Эй иймон келтирганлар! Адолат билан туриб Аллоҳ учун гувоҳлик бергувчи бўлинглар! Гарчи ўзингиз, ота-онангиз ва яқинларингизнинг зарарига бўлса ҳам…”.
Тошкент ислом институти ўқув-услубий бўлими услубчиси,ТошДШУ 1-курс магистрантиҚодиров Абдулвали