Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат (соф табиат) ила туғилади. Бас, ота‑онаси уни яҳудий ёки насроний ёки мажусий қилади.“-дедилар.
Тартиб-интизомнинг энг зўр мактаби — оила.
Оила ҳаётининг бош муддао ва мақсади болалар тарбиясидир. Болалар тарбиясининг бош мактаби эса эр-у хотин, ота-онанинг ўзаро муносабатидир. Инсон табиатига болаликда сингдирилган фазилатларгина мустаҳкам ва ишончли бўлади. Болаларнинг мурғак қалбига ҳеч бир нарса ибратдек кучли таъсир этмайди ва барча ибратлар ичида эса ота-она ибратидан кўра чуқурроқ ва мустаҳкамроқ ўрин оладиган ибрат йўқ. Болангизни у билан гаплашаётган, бирор нарса ўргатаётган ёхуд унга бирор иш буюраётганингиздагина тарбиялаяпман, дея ўйламанг. Сиз уни ҳаётингизнинг ҳар бир сониясида тарбиялаб борасиз. Сўзингиз оҳангидаги зиғирдек ўзгаришни ҳам бола сезиб ёки ҳис этиб туради, фикрингиздаги озгина бурилиш ҳам кўринмас йўллар билан болангизга етиб турадики, буни ўзингиз сезмай қоласиз. Болаларни ўстириш ва тарбиялаш улкан, жиддий ва ҳаддан ташқари масъулиятли ишдир. Боласини суйишни бошқа жонзотлар ҳам билади. Уларни тарбиялай олмоқ эса — қобилият ва кенг ҳаётий билимларни талаб этади. Ота-оналар кўпинча «тарбия» сўзи билан «маълумот» сўзини чалкаштириб қўядилар ва болага маълум дарсларни ўқитиб ўргатиш билан унга тарбия бердик, дея ўйлайдилар. Инсон тарбияси у тугилиши ҳамоно бошланади; чақалоқ ҳали гапирмайди, сўзга қулоқ солмайди, аммо ўргана бошлайди. Билиш тарбиядан келиб чиқади. Аввало ўзимизни ислоҳ қилсак фарзандларимиз салоҳиятлик бўлади . Бежизга, “ қуш инида кўрганини қилади” деб, бекорга айтилмаган.
304-гуруҳ талабаси
Алимов Муҳаммадали Муллоевич
.