islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Сийрат хазиналари

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом инсититути талабалари учун Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси устоз Абдулазим домла Зиёуддиннинг Сийрат фанига оид китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирни Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод домла Примов кириш сўзи билан очиб берди.

Абдулазим домла 20 йилдан бери Олий маъҳад талабаларига Сийрат фанидан дарс бериш билан бир қаторда китобхонлар учун Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига оид кўплаб асарлар ёзиб, тақдим қилмоқдалар.

Абдулазим домла нашр эттирган “Сиз пайғамбарни кўрганмисиз 1-2”, Олтинхонтўра Саййид Маҳмуд Тарозийнинг “Нурул Басар”, “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт” ва Шайх Муҳаммад Хузарий қаламига мансуб “Нурул Яқин” китобларининг ёзилиши ва таржима услуби, маълумотлар таҳқиқи, муқова дизайни, нашрга ундаган сабаблар ва бошқа қизиқарли маълумотларни тадбир иштирокчилари билан ўртоқлашдилар. Тадбир сўнгида ТИИ Ахборот ресурс марказига талабалар ўқиб фойдаланишлари учун мазкур китоблардан 100донасини ҳадя қилдилар.

«Нурул яқийн» дунё мусулмонлари қатори бизнинг ҳам муҳаббатимизни қозонган. «Нурул яқийн» бугунги кун талаблари асосида арабчадан она тилимизга Абдулазим домла Зиёуддин томонидан луғавий-адабий ва илмий-академик услубда ўгирилган. Таржима бежизга «академик» деб аталмаган. Сабаби, китобни таржима қилиш баробарида катта тадқиқот ишлари амалга оширилган: ҳар бир маълумот мўътабар манбалар «элагидан» ўтказилган, керак ўринларга шарҳ берилган, қўшимча қўшилган, изоҳ ёзилган, манбалар илова қилинган.

«Нурул басар». Бу асар улуғ ватандошимиз, Олтинхонтўра номлари билан танилган олим Саййид Маҳмуд Тарозий (1895-1991) раҳматуллоҳи алайҳнинг қаламига мансуб бўлиб, уни муаллиф ўз ватандошларига атаб ёзганлар.

«Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?» (Макка ва Мадина даврлари) 1-2 китобида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратларига янгича, савол-жавоб, тест ‎ услубда мурожаат этилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт». Бу китоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг аҳли байтлари ҳақида мусулмон киши билиши керак бўлган бирламчи тарихий маълумотларни илмий асосда тақдим этади.

Абдулазим домла Зиёуддиннинг илмий-ижодий ишлари:

1. “Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?” китоби 1-жуз, Макка даври ва 2-жуз, Мадина даври (муаллиф);

2. “Исломда ўлчов бирликлари” китоби (муаллиф);

3. “Расулуллоҳ (с.а.в.) ва аҳли байт” китоби (муаллиф);

4. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Ҳадис ва Ҳаёт” китоби 19-жуз (муҳаррир);

5. Ҳасанхон Яҳё Абдулмажиднинг “Мавлиди Барзанжий шарҳи” китоби (илмий муҳаррир);

6. Устоз Салоҳиддин Муҳиддиннинг “Исломда ўлим ва жаноза масалалари” китоби (илмий муҳаррир);

7. Муҳаммад Зако Кўнрапанинг “Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ва Ислом тарихи” китоби (илмий муҳаррир);

8.Муҳаммад ибн Аббос Ҳасанийнинг “Мухтасар сийрат” китоби, Исмоил Райҳонов таржимаси (илмий муҳаррир);

9. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Ислом тарихи” китоби, 1-жуз (муҳаррир);

10. “Ал-мухтор фи сийратин-Набиййил мухтор”, маъҳад ва олий мадраса талабалари учун сийрат фанидан дарслик (арабий матн, тузувчи);

11. Саййид Маҳмуд Тарозийнинг “Нурул басар” китоби (табдил, таҳқиқ ва изоҳлар муаллифи);

12. “Асмои ҳусно”, “Салавотлар”, “Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг шажаралари”, “40 фарз”, “Иймон калималари”, “Пайғамбарлар шажараси”, “Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг шаклу шамоиллари”, “Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ахлоқ-одоблари”, “Сийрат солномаси” ва “Исломда ўлчов бирликлари” номларидаги туркум плакатлар (тузувчи).

Устоз Абдулазим Зиёуддин домланинг илмий-ижодий фаолиятларига оид овозли, тасвирли ва ёзма шаклдаги илмий маълумотлари қуйидаги каналлар орқали бериб борилмоқда:

Телеграм: http://t.me/Abdul_Azim_Ziyouddin

Ютуб: www.youtube.com/АбдулАзимЗиёуддин

ТИИ Матбуот хизмати

363900cookie-checkСийрат хазиналари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: