Ҳазрати Имом мажмуаси ҳақида қандай маълумотларни биласиз?
Тошкентнинг эски маҳалласи Себзорда асрлар бўйи қурилиб келган тарихий-меъморий обидаларнинг тўлиқ мажмуасидан иборат Хазрати Имом майдони жойлашган. Олимлар фикрича, бу олдин Шош деб аталган шаҳар маркази бўлган. Тарихий бинолар ансамбли исломнинг Тошкентдаги биринчи имоми ва тарғиботчиси Қаффол аш-Шоший мозори атрофида пайдо бўла бошлади ва майдонга “Ҳазрати Имом ” номи берилди.
Тошкент -ўрта аср араб манбаларида эса Шош -тарих жараёнида кўплаб шоир ва адиблар, алломалар, риёзат ва табобат аҳлларини етиштирган. Ана шундай алломалардан бири Қаффол аш-Шошийдир.
Қаффол аш-Шошийнинг тўла исми Абу Бакр ибн Али Исмоил Қаффол аш-Шоший бўлиб, араб манбаларида унинг ҳурматини бажо келтириш учун номига катга, улуғ ё муҳтарам маъносини ифодалайдиган «ал-Кабир» сўзини қўшиб ёзадилар. Бу билан ўтмишдошларимиз Қаффол аш-Шошийга нисбатан буюк эҳтиромни ифода этганлар.Ҳазрати Имом (халқ орасида Хаст имом номи билан машҳур) -Тошкентнинг энг асосий диққатга сазовор жойларидан биридир. Мажмуа Тошкент имоми, олим, Қуръон ва ҳадис билимдони, Тошкентда исломнинг илк тарғиботчиларидан бири, шоир ва ҳунарманд Ҳазрати Имом (унинг тўлиқ исми Абу Бакир ибн Исмоил Ал-Қаффол Аш-Шоший) қабри атрофида бунёд этилган.
Абубакр Муҳаммад ибн Али Исмоил ал-Қаффол аш-Шоший 903 йилда Тошкентда ҳунарманд оилада дунёга келган. Шу сабабдан у «Қаффол»-қулфсоз номи билан машҳур бўлган. Улуғ аллома билимни Бухоро, Самарқанд, Термиз мадрасаларида олган, ва ислом илоҳиёти устунларидан бўлган имом ал-Бухорий ва Мухаммад ат-Термизийнинг маънавий издоши деб ҳисобланган. Қаффол аш-Шоший бир неча марта Маккага хаж қилган, Дамашқ, Бағдод ва Хижозда бўлган. Саёҳатлари мобайнида замонасининг йирик мусулмон алломалари билан баҳсларда қатнашиб, илоҳиёт бўйича чуқур билимини намойиш қилган. Унинг обрўси шунчалик баланд эдики, араб дунёсида уни “Буюк имом” деб аташарди. Замондошлари Мовароуннаҳр олимлари орасида унга тенг келадигани йўқ деб ҳисоблашарди. Ватанга қайтгач, у бутун кучини исломни тарғиб қилиш ва шариат асосларини мустаҳкамлашга сарфлади.
976 йилда Каффол аш-Шоший қазосидан сўнг, унинг қабри табаррук деб ҳисоблана бошлади. 1541 йилда унинг қабри устига мақбара қурилди. Унинг асосий кираверишидаги эшик устида қурилган йил санаси ва қурилишда қатнашган сарой меъмори Ғулом-Ҳусайн ҳамда хаттот Қудратнинг исмлари шеърий тарзда битилган ёзув сақланиб қолган. Авлиё хилхонаси ўзининг ажойиб шакли билан диққатни тортади. Каффол аш-Шоший мозори зиёратгоҳ бўлгани учун, мақбарага ҳонақо – саёҳатчилар учун қўноқ шакли берилган. Катта хочсимон залдан ташқари, бино зиёратчилар учун қурилган уч қаватли ҳужра – бурчак устунли хоналардан иборат. Иншоот ён атрофдаги қабрлардан анча баланд пойдеворга ўрнатилган, анъаналарни бузган ҳолатда Маккага эмас, шимолга қараган. Салмоқли меъморий ҳажмларига қарамай, бино кўкка юксалган ҳолда жуда хушбичим кўринади. Бу таассуротни доира устига ўрнатилган тўғри бурчакли призма шаклидаги ҳаворанг гумбаз уйғотади. Мақбара олди сопол билан безалган ҳашаматли пештоқли. Авлиёнинг қабри хилхона ғарбидаги қирраланган тахмонда жойлашган. Ҳозиргача кўплаб зиёратчилар Қаффол аш-Шошийнинг қабрига келиб, зиёрат қиладилар.
Қаффол аш-Шоший мақбараси ёнида Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент ислом институти жойлашган. У XX асрда қурилган ва ганчли миллий нақш ҳамда жимжимадор ёзув билан безатилган собиқ Намозгоҳ масжидининг рўпасида жойлашган. Институт биноси 1970 йилда қурилган ва у мусулмонлар дунёсида обрўли ўқув юртларидан бири ҳисобланади. Мадрасани тугатган ва ўзларини Оллоҳ хизматига бағишламоққа қарор қилган ёшлар, тўрт йил мобайнида ислом институти деворлари ортида Қуръон қироатлари ва илмлар, ислом тарихи, ҳадис, фиқҳ, ақоид, балоғат каби фанлар ҳамда араб, инглиз ва рус тилларидан таҳсил оладилар.
Ҳазрати имом мажмуаси (шунингдек, Ҳастимом ) Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган ва XVI—ХХ асрларга оид меъморий ёдгорлик. Мажмуа Мўйи Муборак мадрасаси, Қаффол Шоший мақбараси, Бароқхон мадрасаси, Ҳазрати имом жоме масжиди, Тиллашайх масжиди ва Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент ислом институтидан иборат.
Ҳазрати Имом мажмуаси имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Али Исмоил аш-Қаффол Шоший қабри атрофида бунёд этилган. Қабр ва унинг атрофида вужудга келган меъморий ёдгорлик мажмуаси Ҳазрати имом номи билан аталади. Дастлаб Бароқхон мадрасаси, кейинроқ Қаффол Шоший мақбараси ва 1579-йилда Абдуллахон маблағлари ҳисобига қўш услубида Шайх Бобоҳожи мақбараси қурилган (ҳозирда сақланиб қолмаган).Ҳазрати Имом мажмуасида Тошкент намозгоҳи (Тиллашайх масжиди), Мўйи Муборак мадрасаси, Жоме масжиди (ҳозирда сақланиб қолинмаган) бунёд этилган. ХХ аср бошларида Тиллашайх масжиди қайта таъмирланиб янги кўринишга келди. Ҳазрати Имом мажмуасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси жойлашган.
Ушбу мажмуанинг меъморий бинолари турли даврларда барпо этилган. “Қаффол Шоший” мақбараси, “Бароқхон” мадрасаси ва “Мўйи Муборак” мадрасаси XVI асрда қурилган. “Номозгоҳ” масжиди XVIII асрда ва “Тилла Шайх” жоме масжиди XX асрда барпо этилган.
Қаффол Шоший мақбараси
Қаффол Шоший мақбараси ХVI асрда (1541—1542-йилларда) Қаффол Шоший мақбараси меъмор Ғулом Ҳусайн томонидан пишиқ ғиштдан бунёд этилган. Мақбарага Абу Бакр Муҳаммад ибн Али Исмоил Қаффол аш Шоший номига атаб қурилган. Қаффол Шоший мақбараси ХVI асрда (1541—1542-йилларда) Қаффол Шоший мақбараси меъмор Ғулом Ҳусайн томонидан пишиқ ғиштдан бунёд этилган. Мақбарага Абу Бакр Муҳаммад ибн Али Исмоил Қаффол аш Шоший номига атаб қурилган. Қаффол аш-Шоший мақбараси Тошкентнинг қадимий, кўзга кўринган табаррук бир қадамжоси саналади
Мўйи Муборак мадрасаси
Мўйи Муборак мадрасаси Тошкент ҳокими Мирзо Аҳмад қушбеги томонидан 1856—1857-йилларда Тошкентнинг Ҳазрати Имом мавзесида, Минглар сулоласи ҳукмронлик даврида пишиқ ғиштдан бунёд этилган. Ҳозирги кунда бу мадрасада халифа Усмон даврида (644—656) кийик терисига ҳижоз хатида ёзилган, 644—648-йилларда яратилган қадимий Қур’они Карим (Усмон Мус’ҳафи) сақланмоқда. Бу муқаддас Қур’оннинг энг нодир қўлёзмаларидан ҳисобланиб, ХIV асрда Амир Темур томонидан Суриядан олиб келинган. Ҳовлининг ўрталарида 7х6 метр ўлчамли қабр бўлиб, усти гумбаз ҳужралар билан ёпилган. Мадраса 13 ҳужра ва бир масжиддан иборат бўлган].
Ҳазрати имом жоме масжиди
Ҳазрати имом жоме масжиди Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан 2007-йил бунёд этилган. 2007-йил 27-декабрда Адлия бошқармаси рўйхатидан ўтган. Масжид „Ҳазрати Имом“, „Шоший“, „Истиқлол“ ва „Намуна“ маҳаллаларига хизмат қилади. Устунсиз барпо этилган хонақоҳнинг узунлиги 77 метр, эни 22 метр, меҳроби билан қўшиб ҳисобланса 24 метр келади. Қанотлари ҳам бўйига 35 метр, энига 25 метр. Масжид шифтига 14 та катта, 48 та кичик қандил, хонақоҳ шифтининг ўртасига шакли узунчоқ ликопни эслатадиган гумбаз ўрнатилган. Масжидда 2 та минора мавжуд бўлиб, ўнг минорани хоразмлик Иброҳим ва Эркин уста, чап минорани эса самарқандлик Шариф уста жамоалари тиклашади. Минораларнинг бири 26, иккинчиси 28 кунда қуриб битказилади. Минораларнинг баландлиги 52 метр ташкил этади. Ҳовлидаги айвонларга Ҳиндистондан келтирилган сандал дарахтидан ясалган, бўйи 8,6 метрлик нақшинкор устунлар ўрнатилган.
Тиллашайх масжиди
Тиллашайх масжиди Тошкентлик машҳур шайх Тиллашайх томонидан, ХIХ асрнинг охири-ХХ асрнинг бошида, аниқроғи 1890-1902-йилларда бунёд этилган. Тиллашайх масжиди бироз вақт фаолият юритгандан сўнг Россия империясининг маҳаллий маъмурияти томонидан ёпиб қўйилган. Масжид сўнгги маротаба 1902-йил қайта қурилган. Масжид ХХ асрнинг 30-йилларида ёпилиб, артелга (касб-ҳунар эгалари бирлашмаси) айлантирилган. 1943-йилда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назоратини ташкил этишга рухсат берилганида фаолиятини қайтадан бошлаган биринчи масжидлар қатори „Тилла Шайх“ ҳам очилади. Масжид 1955-1963-йилларда уста Ширин Муродов томонидан таъмирланган.1972–1973-йилларда масжид таъмирланиб, кенгайтирилади, қибла томонига туташтириб яна бир хонақоҳ қурилади ва аввалги мехробининг икки ёнидаги девор олиниб, қўшиб юборилади.
Бароқхон мадрасаси
Бароқхон мадрасаси барпо этилиши тарихи Тошкент ҳокими бўлган уч киши: Суюнчхожахон (1509–1525) ва унинг икки ўғли: Келди Муҳаммадхон (1525–1533) ва Наврўз Аҳмадхон ёки Бароқхон (1533–1556 йилларда Тошкент вилояти ҳокими, 1554–1556 йилларда эса бутун ўзбек улус хони -марказлашган шайбонийлар давлати олий ҳукмдори) номи билан боғлиқ. ХVI аср иккинчи ярмида (1531-1532) Наврўз Аҳмадхоннинг кўрсатмаси билан бунёд этилган меъморий ёдгорлик. Мадраса ичида иккита мақбара бўлиб-биринчиси Шайбонийлар сулоласидан бўлган Тошкентнинг биринчи ҳукмдори Суюнчхўжахон дафн этилган жой устида қад ростлаган Суюнчхўжахон мақбараси, иккинчиси Номсиз мақбараси ҳисобланади. Бу мақбара Бароқхон учун қурилган, аммо Бароқхон кейинчалик Самарқандда дафн этилган. Бароқхон мадрасаси ҳужраларининг эшиклари фил суяги ва рангли металлар билан безатилган. Бароқхон мадрасаси 1868-йили 34 ҳужра, бир масжид, бир дарсхонадан иборат бўлган. Мадраса 1886-йилги зилзиладан қаттиқ зарар кўрган, 22 метрли гумбази қуллаб тушган. 1917-йилга келиб мадраса ётоқхонага айлантирилган. 1936-йилдан мадраса кўрлар жамияти ва омборхона сифатида ишлатиб келинган. Бино 2006-йилнинг охиригача Ўзбекистон мусулмонлари идораси қароргоҳи сифатида фойдаланилган.
Халифа Усмон Қуръони
Ҳазрати Имом мажмуасида бинолардан ташқари, шарқ қўлёзмалари кутубхонаси ва халифа Усмон Қуръони мавжуд. Қуръонда 353 та пергамент варақлари мавжуд. Дастлаб Қуръон Мадинада, кейин Дамашқ ва Бағдодда сақланган. Қуръонни Бағдоддан Самарқандга ХIV асрда Амир Темур олиб келган. 1869-йилда “Усмон Қуръон”и Санкт-Петербургга олиб кетилган ва у ерда унинг ҳақиқийлиги исботланган. Кейинчалик у ердан Қуръон Уфа шаҳрига кўчирилган, шундан сўнг Усмон Қуръони Тошкентга олиб келинган ва ҳозирги кунга келиб Ҳазрати Имом мажмуасида сақланади.
Тошкентда сақланаётган „Усмон Қуръони“(“Усмон мусҳафи”) нинг бизгача етиб келган ягона асл қўлёзмаси ҳисобланади. Буни 2000-йил 28-августда ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан берилган сертификат тасдиқлайди.
Ҳазрати Имом мажмуасига Ўзбекистон мусулмонлари идораси биноси ҳам киради. Ундан сал нарида XIX асрда кўҳна пойдевор устига қурилган ва бир неча бор қайта таъмирланган Жума-Масжид жойлашган. Унда жума намозларидан ташқари никоҳ маросимлари ҳам ўтказилади. Унинг қаршисида ўттиз мингдан ортиқ диний ва дунёвий китобларга эга Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонаси жойлашган. Уларнинг орасида мусулмонлар идораси кутубхонасига чет эл ислом мамлакатлари раҳбарлари томонидан ҳадя этилган икки мингта нодир китоблар, шу жумладан XVI аср бошлари қўлёзмалари, хаттотликнинг ноёб намуналари, Қуръоннинг бой безатилган нашрлари бор.Кутубхонанинг алоҳида хонасида мусулмонлар кўриши учун қўйилган Муқаддас китоб -“Усмон Қуръони” алоҳида қимматга эга.
Ҳазрати Имом майдонини йирик, бизнинг замонамизда Ўрта Осиё меъморчилигининг энг яхши анъаналаридан фойдаланиб қурилган, мовий гумбазлари ярқираб турган Жоме жума масжиди тугатади. Масжидга Қорасарой тарафдан киришни ҳар бири 56 метрли иккита минора ўраб туради.
Ҳазрати Имом мажмуаси 1000 йиллардан ортиқ вақтдан бери бизнинг юртимизда ислом маданияти маркази бўлиб қолмоқда.
Ҳазрати Имом мажмуаси доимо зиёратчилар билан тўла. Улар чет эллик ва маҳаллий зиёратчилардир. Зиёратчиларни жаннат макон мамлакатимизнинг қадимий тарихи ва маданиятига қизиқиши кундан кунга ортиб бормоқда.
“ Тиллар “кафедраси катта ўқитувчиси
Ерназаров Фахриддин
томонидан тайёрланди
Интернет манбалари(сайтлари)
- e-tarix.uz
- uz.wikipedia.uz
- old.muslim.uz