Жорий йилнинг 25 январ куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишга, миллий давлатчилигимизни қуришга қўшган улкан ҳиссаси ва унинг тарихий ролини абадийлаштириш мақсадида талабалари ўртасида “Энг яхши иншо” танлови ўтказилган эди.
Тақдирлаш маросими 29 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бўлиб ўтди. Мазкур танлов ғолиблари ва иштирокчилари Тошкент ислом институти махсус дипломлар ва китоблар билан тақдирладилар.
Ушбу танловда қуйидаги талабалар ғолиб бўлдилар:
1-ўрин – 4-А гуруҳ талабаси Тоштемиров Ҳикматилла Юсупович;
2-ўрин – 1-Б гуруҳ талабаси Ҳакимуллаев Муҳаммадсодиқ Закриё ўғли;
3-ўрин – 1-Д гуруҳ талабаси Маҳкамов Муҳаммад Али Мухиддинжон.
Талаба қизлар ўртасида эса қуйидагиларнинг иншолари энг яхши деб топилди:
1-ўрин – 1-З гуруҳ талабаси Атаджанова Ёқутхон Маъруфжон қизи;
2-ўрин – 2-В гуруҳ талабаси Ахмедова Муаттар Абдуқаюм қизи;
3-ўрин – 1-З гуруҳ талабаси Нурматова Ирода Шавкат қизи.
Мазкур танловда фаол иштирок этган яна 4 нафар талаба Нажмиддинов Бахтиёр, Олимов Зухробиддин, Парпиева Махлиёхон, Раҳмонова Мадинахонлар Тошкент ислом институтининг фахрий ёрлиқларига сазовор бўлдилар.
Шундан сўнг, мажлислар залида иншолар танловида фаол қатнашган талабаларга ТИИ ректори У.Ғафуров Ислом Каримов фонди томонидан эълон қилинган талабалар ўртасида республика миқёсидаги бўлиб ўтадиган иншолар танловига йўлланма ва тавсиялар берди.
Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов фонди томонидан эълон қилинган иншолар танлови 2018 йилнинг 22 январидан 22 февралигача давом этади.
Маънавият-маърифат ва иқтидорли
талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров