الهدية في القران هي الرشوة
«Қуръондаги ҳадя порами?»
23-савол: Ким биринчи бўлиб порага ҳадя номини берган, оят ва суранинг номини айтингчи?
23-жавоб: «Ҳадя» сўзи Қуръони каримнинг Намл сурасида икки марта келган. Сабаъ маликаси биринчи бўлиб истилоҳларни таҳриф қилган, сохталаштирган ва ҳийла қилган, алал-оқибат порага ҳадя номини берган.
Аллоҳ таоло айтади:
وَإِنِّي مُرْسِلَةٌ إِلَيْهِمْ بِهَدِيَّةٍ فَنَاظِرَةٌ بِمَ يَرْجِعُ الْمُرْسَلُونَ فَلَمَّا جَاءَ سُلَيْمَانَ قَالَ أَتُمِدُّونَنِ بِمَالٍ فَمَا آتَانِيَ اللَّهُ خَيْرٌ مِمَّا آتَاكُمْ بَلْ أَنْتُمْ بِهَدِيَّتِكُمْ تَفْرَحُونَ
«Мен уларга бир ҳадя юборурман, кўрай-чи, элчилар нима билан қайтар эканлар, – деди. Қачонки, (элчиси) Сулаймонга келганида, у: «Сизлар менга мол-дунё ила мадад бермоқчимисиз?! Бас, Аллоҳ менга берган нарса сизлар берган нарсадан яхшидир. Аммо сизлар ҳадяларингиз билан қувонурсиз» (Намл сураси, 35, 36-оятлар).
Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида тайёрлади