Саломдан кейин қабр аҳлига дуои мағфират қилади ва тиловат қилиб, савобини бағишлайди.
“Қабристонда овоз чиқармай махфий тарзда Қуръони каримни тиловат қилиш макруҳ эмас. Қабристонда овоз чиқариб қироат қилиш макруҳдир. Аммо, махфий қилишда гарчи хатм қилсада зарари йўқ” (Фатаво ҳиндия).
“Фотиҳа” сураси, “Оятал курсий”, сўнг “Иза зулзилат” ва “Алҳакумут такасур” сурасини ўқийди” (Фатаво ҳиндия).
Маъқил ибн Ясар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ўликларингизга “Ёсин”ни қироат қилинг”, дедилар”.
“Ибн Умар розияллоҳу анҳу дафндан кейин Бақара сурасининг аввали ва охирини ўқишни мустаҳаб санардилар” (Жавҳаратун наййира).
“Лубоб”нинг шарҳида Қуръони каримдан муяссар бўлганича “Фотиҳа”, “Бақара”нинг аввали муфлиҳунгача ва “Оятал курсий”, “Аманар Расул”, “Ясин”, “Мулк”, “Такасур”, ўн икки марта ёки ўн бир ёки етти ёки уч мартса Ихлос сурасини тиловат қилади: “Аллоҳумма авсил саваба ма қароъна ила фулонин ав илайҳим” деб дуо қилади (дейилган)” (Раддул муҳтор).
Маъноси: Ўқиган нарсамизнинг савобини фалончига ёки уларга етказгин.
Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маййитнинг дафнидан фориғ бўлгач, уни устида туриб:
“Биродарингизга истиғфор айтиб, собит туришини сўранглар. Чунки, у ҳозир сўралаяпти” Абу Довуд ривояти.
“Дуо қилмоқчи бўлса, қиблага юзланиб туради” (Фатаво ҳиндия).
“Сўнг узоқ туриб дуо қилади. Агар ўтирса, (зиёратчи маййитнинг) ҳаётидаги мартабасига қараб узоқ ёки қисқа ўтиради” (Раддул муҳтор).
Фиқҳий манбаларимизда қабрларни зиёрат қилганда туриб дуо қилиш суннатлиги, лекин ўтириб дуо қилиш ҳам жоизлиги айтилган. Қуръон тиловатида эса ўтириш афзал эканлиги баён қилинган.
Жумладан, “Раддул муҳтор” китобининг “Қабрларни зиёрат қилиш” бобида шундай келади:
Раддул муҳтор китобида айтилади: ““Фатҳул Қадир” китобида: “Қабрларни тик туриб зиёрат қилиш ва қабр ёнида тик туриб дуо қилиш суннатдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Бақиъ қабристонини зиёрат қилганда шундай қилганлар”, дейилган”.
“Кейин тик туриб узоқ дуо қилади, агар ўтирса, маййит тириклигида қандай масофада ўтирган бўлса, ўшанча масофада ўтиради”.
Яна шундай дейилади:
“Қабр ёнида қориларни ўтирғизиб, Қуръон қироат қилдириш макруҳ эмас. “Нурул изоҳ” китобининг иборасида: “Мухтор қавлга кўра қироат одобларига мувофиқ хотиржамлик ва тадаббур билан, ибрат олган ҳолда тиловат қилиш учун қабр ёнида ўтириш макруҳ эмас”, дейилган”. (“Раддул муҳтор” китоби, “Қабрларни зиёрат қилиш” боби).
Бу борада “Нурул изоҳ” китобида шундай дейилади.
яъни: “Мухтор қавлга кўра қироат қилиш мақсадида қабр ёнида ўтириш макруҳ эмас. Қабр тепасида қироатдан бошқа сабаб учун ўтириш макруҳдир”.
Шунингдек, “Фатовои ҳиндийя” китобида шундай дейилади:
яъни: “Маййит дафн этилгач, бир ҳайвонни сўйиб, гўштини тақсимлаб бўлгунча миқдорда қабр олдида ўтириб, тиловат қилиш ва маййитга дуо қилиш мустаҳабдир”, – дейилган.
Демак, қабристон зиёрати тик туриб қилингани афзал, лекин зиёрат пайтида ўтириш ҳам жоиз, макруҳ эмас.
Диққат қилсак, фақиҳларимизнинг сўзларидан қабристонга борганда Қуръонни ўтириб ўқиш афзаллиги маълум бўлади. Чунки ўтириб қироат қилинганда хотиржамлик, тафаккур, хушуъ ва ибратланиш каби Қуръон тиловатида талаб қилинган одоблар юзага чиқади.
Яна шуни таъкидлаш лозимки, юқоридаги ҳукмларда афзаллик масаласи ҳақида гап кетади, макруҳлик ёки ҳаромлик масаласи эмас. Шундай экан бу масалаларда талашиб-тортишиш ва ўзаро низога бориш жоиз эмас.
ТИИ модулъ таълим тизими талабаси
Тўрақўрғон туман “Исҳоқхон тўра” жоме масжиди
имом хатиби Суфиев Жаъфархон