Тошкент ислом институтининг бакалавриат битирувчи курс ва магистратура талабалари «Дуал таълим» дастурига мувофиқ тарғибот тадбирларида иштирок этмоқда.



Тошкент ислом институтининг 4-курс талабалари ва магистрантлари Тошкент шаҳри ҳудудидаги масжидлар, имом-хатиблари, тарғибот тадбирларига чиқувчи мутахассисларга кузатувчи-амалиётчи сифатида бириктирилиб «Дуал таълим» (4+2) дастурига мувофиқ тарғибот тадбирида иштирок этдилар.




Талабалар амалиёт давомида мутахассислардан масжид фаолияти, диний-маърифий тарғибот ишлари, маҳаллий жамоат билан самарали ишлаш усуллари ҳамда масжиднинг жамоат ҳаётидаги ўрни, диний тарбиянинг аҳамияти, ёш авлодни исломий қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги керакли кўникмалар олмоқдалар.








