Ташриф давомида марказ директорининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари доцент, Тарих фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD) Иргаш Даминов Иноятович иштирокида “Абул Муъин Насафий илмий меросининг бугунги кундаги аҳамияти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Мазкур суҳбатда маърузачи имом Мотуридий, имом Насафий ва имом Таҳовий каби уламоларнинг асарлари, уларнинг ақидавий қарашлари ва бугунги кунда мотуридийлик таълимотининг долзарблиги юзасидан муҳим маълумотлар берилди. Қолаверса, бугунги кунда уларнинг асарлари устида ишлаш, матн ва шарҳларини таржима қилиш ва бу борадаги юртимизда мавжуд бўлган қўлёзмаларни тўплаш ва ўрганиш борасидаги олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.
Давра суҳбати сўнгида талабалар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Мазкур ташриф талабаларнинг аждодларимиз бой илмий-маънавий меросига бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг билим ва тадқиқотчилик салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.
ТИИ Матбуот хизмати