Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Март – Эътиқод мусаффолиги ойлиги” муносабати билан Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бош илмий ходими доктор Аҳмад Саъд Даманҳурий иштирокида “Ёшларни соғлом эътиқод асосида тарбиялашда ақлий илмларнинг аҳамияти” мавзусида илмий суҳбат бўлиб ўтди. Давра суҳбатида институт ўқитувчилари ва кундузги таълим шакли талабалари иштирок этди. Ақида масалаларини тушунишда Қуръон ва хадисларга қўшимча равишда ақлий фалсафа ва мантиқ каби илмнинг ўрни беқиёслиги ҳақида талабаларга кўрсатмалар берилди. Талабалар ўқув давомида барча илмларни мукаммал эгаллашга ҳаракат қилиши миллат ва халқ олдидаги масъулиятини ҳис қилган ҳолда таълимга сидқидилдан ёндошиш кераклигига урғу қаратилди. Мантиқ ва фалсафа ҳозирги замонда ўрганилиши муҳим бўлган фанлар сафида эканлиги айтиб ўтилди. Шу билан бирга мунозора ва жадал илмлари институтимиз талабаларига келажакда асқотадиган восита эканлигига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳар-бир фан борасида ҳеч бўлмаганда биттадан китобни ўқиш ва ҳеч бўлмаганда шу фан борасида умумий тушунчага эга бўлиш ҳам ўқувчининг вазифаларидан бири эканлиги айтилди. Т.ф.д. PhD САЙҚАЛ АҲМЕДОВ, ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси ўқитувчиси 210
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида 2025 йил 20 март куни “Ўзбек хонликлари даври экспозицияси”ни бойитишга бағишланган илмий ижодий гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.- ТИИ Матбуот хиўзмати
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, уларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, оғир турмуш шароитидаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш долзарб вазифалар ҳисобланади. Ушбу чора-тадбирлардан мақсад – ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш, оилаларни мустаҳкамлаш ва фарзанд тарбиясидаги ролини ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган. Шунингдек, аёллар, айниқса, ёш қизларда оилага ва Ватанга садоқат, фидойилик, ташаббускорлик туйғуларини сингдириш, “одобли қиз” ва “маърифатли она” қиёфасини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат. Маҳаллаларда аҳоли ўртасида профессор-ўқитувчилар ва ёш тарғиботчилар иштирокида “Менинг оилам – менинг бахтим”, “Маҳаллам – менинг фахрим” каби мавзуларда тарғибот тадбирлари доирасида битирувчи талабалар имом-хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари билан бирга, “Хотин-қизлар тарғибот” гуруҳлари фаолиятини кузатиш жараёнида шу каби тадбирларда олган назарий билимларини амалда қўлламоқдалар. ТИИ Матбуот хизмати 230
Маҳмудхўжа Беҳбудий ХХ аср бўсағасидаги Туркистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўчмас из қолдирган жамоат арбоби, адиб, драматург, ношир, журналист, ҳақиқий маънодаги халқ отаси, миллат жонкуяри, миллатнинг маънавий тараққиёти учун қандай йўл бўлса ҳаммасини босиб ўтган инсон. - Тошкент ислом институти Гулнора ТОЖИБОЕВА
Mahmudxo'ja Behbudiy oʻzbek adabiyotida jadidchilik harakatining yetakchi vakillaridan biri sifatida tanilgan. Asarlari nafaqat oʻzbek xalqini maʼrifatga, yangi gʻoyalarga chaqirgan, balki adabiy tilni yangi bosqichga olib chiqqan. - Toshkent islom instituti talabasi Mehinbonu MUHAMMADIYEVA