Шундай халқмизки, бизнинг шонли ва буюк тарихимиз бор. Қайси соҳани олманг хоҳ у диний бўлсин, хоҳ дунёвий уларнинг кўпига аждодларимиз асос солган ёки ривожига салмоқли ҳисса қўшганлар. Сўзимиз қуруқ бўлмаслиги учун баъзи мисолларни келтириб ўтамиз. Кундалик ҳаётимизнинг асосий қисмига айланиб улгурган қўл телфонини олайлик. Уни дунёга келишида ўтган ота–боболаримизнинг каттагина ҳиссалари бор. Қандай қилиб, ахир, у пайтларда телефон бўмаган–ку дейсизми? Ҳозирги замонавий техналогияларнинг ишлаш усулларига арифметика фани асос бўлиб хизмат қилади. Бу соҳада аждодларимиз тузиб кетган арифметик қонун – қоидаларга мурожаат этмасликнинг умуман иложи йўқ. Мана шу томондан қаралганда улар бизга ҳақ тўлашлари керак. Чунки пойдевор бўлмаса бино қандай қурилади?! Ёки бошқа мисол. Бугун тиббиёт ва доришунослик ўзининг чўққисига чиққан бўлса – да унга назарий ва амалий жиҳатдан Ибн Синонинг “Тиб қонунлари” китоби асос бўлиб келмоқда. Диний соҳани – ку айтмай қўяқолайлик. Имом Бухорий, Бурҳониддин Марғилоний, Имом Мотрудий, Имом Замахшарий (Аллоҳ уларнинг барчаларини Ўз раҳматига олган бўлсин) бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Уларнинг қолдирган ўчмас илмий мероси дурдоналари дунё тургунча инсонларга хизмат қилади. Ўтган аждодларимиз биргина диний илмни ўзига чекланиб қолмаганлар. Улар диний ва дунёвий билимларни пухта эгаллаганлар. Биргина мисол: Имом Бурҳониддин Марғилоний раҳматуллоҳи алайҳнинг “Ат тажнис вал мазид” – “Ўхшаш ва зиёда қилинган масалалар” китобида бир ажойиб масала келтирилади. 194 – масала. Агар ит инсоннинг бирор аъзосини ёки кийимини ғазаб ҳолатида тишлаган бўлса уни ювиш вожиб бўлмайди. Ҳазиллашиб тишлаган ҳолатида эса (теккан жой ва кийимни) ювиш вожиб бўлади. Биринчи кўринишда ит фақат тиши билан тишлайди, бошқача бўлмайди. Иккинчи кўринишда эса тиши ва ҳўл лаблари билан бирга тишлайди. Ўтган аждодларимизнинг илми ва заковатига бир қаранг! Ҳақиқатда уларнинг илми, маърифати, маънавияти жуда кучли бўлган. Масалага эътибор қаратинг. Ит бир, инсон бир лекин масаланинг жавоби икки хил. Қарангки, теккан жойни нажосат қилувчи итнинг сўлаги унинг лабида бўларкан. Шунинг учун итнинг ҳазиллашиб тишлаган ҳолатида теккан жой ва кийимни ювиш вожиб бўлар экан. Чунки бу кўринишда тиш ва нажосат жойлашган лаблар иштирок этади. Ғазаб билан тишлаган ҳолатда эса лабларини орқага тортиб, тишларнинг ўзи иштирок этади. Бунда на кийим, на бадан нажас бўлмайди. Энди ўзингиз хулоса чиқаринг. Агар Марғилоний ҳазратлари зоология фанини ўрганмаган бўлганларида бундай нозик фарқни қаердан билган бўлардилар?! Қуруқ қошиқ оғиз йиртар, деганларидек баъзи бир ёшларнинг ўтган буюк аждодларимиз билан фахрланиб ўқишни, ўрганишни бир четга суриб, интернетга муккасидан кетиб, бор вақтини сарфлаб у билан “мароқли” ҳаёт кечираётганини кўриб таассуфда қоласан киши. Интернетдан яхши томонга фойдаланса қандай яхши. Ҳар хил ёд ғоялар йўғурилган ёки беҳаёликни тарғиб этувчи сайтлар қармоғига илиниб элга, юртга фойда етказиш ўрнига гулдек умрини мана шундай иллатларга сарфлаётгани ачинарли ҳол. Ҳозирги ёшларга айтар сўзимиз: ўтган аждодларимизга муносиб фарзанд бўлинг. Ўткинчи ҳойу – ҳавас эмас, илм – маърифат ортидан қувинг. Сизни ҳам шонли тарих кутмоқда. Ота – боболарингиз қолдириб кетган пешқадамлик таёқчасини ҳеч кимга берманг. Ўқинг, ўрганинг, кашфиётлар қилинг. Зеро, ҳақиқий бахт илм ўрганишдадир. Равшанбек ЎРИНБОЕВ, Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлим талабаси 376
Юмшоқ баҳор шабадаси жажжи қизалоқларнинг жамалак сочларини силаб-сийпаб, дарахтлар шохини силкитиб рақсга чорлаган, зилол сув юзини жимир-жимирлатиб ўйноқлаб турган кун. Янги туғилган қўзичоқлар оналарининг пинжига тиқилиб, улоқчалар эса кўзни яшнатиб бир-бирлари билан қувлашмачоқ ўйнашмоқда. Бўталоқлар меҳрибон оналарини маза қилиб эмиш билан овора. Майсаларнинг ипори димоғни қитиқлар, найсон ёмғири одамга ўзгача ҳузур бағишлайди. Ана шундай кунларнинг бирида янги ой туғилди. Бу аввалгиларидан анча фарқ қиларди. Биринчи кунидаёқ ўн тўрт кунлик тўлин ойдек нур таратиб, тоғу тошга, гулу гиёҳга, ҳайвоноту набототга, инсу жинсга порлоқ нурини бирдай, аямай соча бошлади. Ундан мушку анбар ҳидиданда хушбўйроқ муаттар ҳид анқиб турар, бу бўйни таърифлашга инсоният тили мутлақо ожиз. Унинг зиёсидан машриғу мағриб ёришди. Ҳатто Шомдаги Бусро қасрлари ва ундаги осмонга бўй чўзиб турган туяларнинг бўйни яққол кўринди. Одамлар шу куни самодаги юлдузларни шунчалик аниқ ва яқин ҳолда кўрганидан устиларига сочилиб тушишидан хавфсирашди. Ойни илк бор кўрган киши Аллоҳга илтижо ила унинг қадри буюк, нуқсонсиз, олийҳиммат, ҳар томонлама комил бўлишини сўраб дуо қилди. Унга ўзига ярашган янги бир исм берди. Бошқалар бундай исмни олдин эшитмаганлари боис ҳайрон қолишганида, бу унга тушида илҳомлантирилганини айтиб қўя қолди. Ўша заҳоти унинг нури курраи заминнинг қоқ ўртасида жойлашган Масжиди Ҳаромдаги Каъбатуллоҳ ичига киришга ҳам улгурди. Унинг нурига дош беролмасдан бутун бутлар юзтубан қулаб тушди. Баъзисининг аъзоси синган бўлса, айримлари ерга чилпарчин бўлиб сочилди. Ой балқиган кун инсоният душмани Иблис алайҳил лаъна наъра тортиб инграб юборди. Уввос солиб йиғлаганига осмону фалак гувоҳ бўлди. Мадоин шаҳрида Эрон ҳукмдори Кисронинг Эрон салтанати, Византия қудратию Хитойнинг довруғи бўлмиш сарой тўсатдан силкиниб, ўн тўрт устуни йиқилиб, мустаҳкамликда тенги йўқ тахти вайрон бўлди. Истахрабод шаҳридаги форсларнинг ибодатхонасида минг йилдан бери ўчмай турган куфр олови ўз-ўзидан сўнди. Бутпарастларнинг ҳокимияти, зардуштийларнинг қуввати, христианликнинг устиворлиги дея тахмин қилинган Сава кўли бир зумда қуриди, Самова дарасидаги сув ўзанидан тошиб кетди, Эроннинг энг буюк ҳукмдори Мобизон тушида бир сурув араб туялари ва араб отларининг Дажла дарёсини кечиб Эрон тупроқларига тарқалганини кўрди. Аммо бу ажабтовур туш таъбирини айтиб берадиган киши топилмади. Яҳудий савдогарлардан бири ой ҳақида эшитиб, уни кўрмасдан тўлиқ таърифлаб берди. Уни кўрганда эса ҳасад ўтида ёниб, ҳушидан кейиб, дод солиб ерга қулади. Унинг овозига атрофдагилар тўпланишди. Ҳушига келиб, ойнинг таърифу тавсифи то қиёматгача тилдан тилга кўчиб, қалбларда мустаҳкам жой олишини сўзлаб берди. Сувайба исмли чўри ўз хожасига янги чиққан ойнинг хабарини берганида, хожаси шодликдан ўша заҳоти ундаги чўрилик тамғасини олиб, озодлик хатини қўлига тутқазди. Балқиган ойнинг баракасидан баъзи оилаларнинг қорни нонга тўйиб, хонадонларга қут-барака кириб, яйловлар яшил гиламга бурканиб, чорвалар ялтираб семира бошлади. Шу пайтгача туғишидан умид узилган қўй ва эчкилар икки-учтадан бола туғди. Чорва эгалари уларнинг сутларини соғиб улгуришмади. Бундан кўплар хафа бўлди. Чунки ҳақиқат ҳаммага ҳам бирдек ёқавермайди. Унинг нуридан баҳраманд бўлганлар тўғри йўлда, хилоф йўлни тутганлар залолатда қолди. У туғилганда денгиз тубидаги балиқлар рақсга тушди, осмондаги қушлар турнақатор бўлиб тизилди, сайроқи булбуллар шундай хониш қилдики, тоғу тошлар кўз ёши тўкди, гулу райҳонлар ҳиди оламни тутди. Унга бўлган муҳаббат чексиз, таърифлашга эса тил ожиз. Бу ойнинг туғилганига ўн тўрт аср бўлди. Ҳали ҳануз ўз нури ва меҳри ила оламни чароғон этиб турибди. Ўйлаганингиздек бу пайғамбарлар сўнгиси, уммат шафоатчиси...
Маълумки, Ислом дини инсонларни илм олишга тарғиб қилувчи диндир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган дастлабки оятларда илм олишга ундаш маъноси борлигининг ўзи ҳам Ислом илму маърифат дини эканлигининг ёрқин далилидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда иймон келтирган илм эгаларининг мартабаларини юксак даражаларга кўтаришини баён қилган. Илм эса амални амал эса ихлосни ёрдамга чақиради. Агар ёрдамга келмаса илм у кишидан қочади. (Адабуд-дунё ва дин китобидан) Яхши тушунмоқ керакки! Ҳар бир иш мукаммал, мустаҳкам бўлиши учун илм, амал ва ихлос бирлашиши шарт. Фаридиддин Аттор ҳазратлари илоҳиятда аввал ихлос кейин илм туради дейдилар. Яъни: ихлоси бўлмаган кишига минг бор илм борасида сўзланса ҳам у одамда зарра миқдорда фазилат, даража, юксак бир мақом белгиси унда кўринмайди. Шу сабабдан ҳар бир амал ихлос ила бажарилса кундан – кун у ислом немати билан яшай бошлайди. Ихлоснинг маъноси Шайтондан тўлиқ халос бўлишдир. Шайтондан холий бўлмас экан унинг барча илмлари ўзига ва барчага зарарга хизмат қилади. Дунёда илмдан кўра даража ва мартаба йўқдир. Шу сабабли юртимиздаги ва бошқа юртдаги барча олимлар ўзларини фойдаси кенг даражаси зиёда амалга ўзларини фидо қилишган. Баъзи илмларни ўрганиш мутлоқа мумкин эмас. Аллоҳ таолонинг зотини билиб бўлмайди. Биринчидан, бу ҳақда чуқур баҳс юритиш шаръан ман этилган. Иккинчидан, Ҳақ таолони билишга бандаларнинг чекланган билими ва ақлининг қуввати етмайди. Буни Суфи Оллоёр “Саботул- ожизин”да содда ва тушунарли баён қилганлар: Эрур ҳокимки ҳукмин ўзга этмас, Анинг зотиға ҳеч кимнинг ақли етмас. Фаришталар, набилар етмадилар, Буйин сундилару фикр этмадилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Бир соат тафаккур қилиш инсон ва жинларнинг ибодатидан яхшироқдир”, дедилар. Шайҳ Худойдод Вали Ҳазратлари Аллоҳ у зотни раҳмат айласин шу ҳадисга ишорат қилиб айтадилар: “Менинг наздимда бир марди ҳақ олимнинг олдида бир соат ўтириш 50.000 минг йиллик зикр ва фикр қилишдан яхшироқдир, деганлар. Жалолиддин Румий ҳазратлари айтадилар: “Кам мин аммин лиаййакувна алиман ва кам мин қорнин лиаййакувна валиййан”, “Қанча- қанча йиллар керак бир марди ҳақ олим бўлиш учун ва қанча- қанча асрлар керак бир марди ҳақ валий бўлиш учун деганлар”. Чексиз мартаба ва даражалар манбаи бу амал ҳисобланади. Инсонлар учун ягона нажот йўли – Қуръони каримга амал қилиш. Чунки Қуоъон – ёғду, нур, билим йўли ва ҳидоят манбаидир. Пайғамбар алайҳиссалом илм борасида айтадилар: “Аввало олим бўл! Лоақал таълим олувчи ёки тингловчи ёхуд уларга эргашувчи бўлгин. Аммо бешинчи одам (мазкур тўрт хислатдан ташқаридагиси) бўлмагинки, ҳалок бўлурсан”. Жололиддин Румий Ҳазратлари дунёда ҳамма нарса сувга туяди. Балиқ сув ичида юрса ҳам сувга тўймайди. Буни илмга қиёс қилиб айтадиларки: “Гуё сизлар илм олишда балиққа ўхшанглар, балиқ сувга тўймагани каби сизлар ҳам илм ичида юриб илмга тўйманглар”. Абу Муъин ан- Насафий ҳазратлари “Насафий” тафсирларида бир муборак ҳадиси шарифни келтиради буни сизларга ҳам маълумот сифатида келтирмоқчимиз. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Бир толиби илм бир қабрстоннинг ёнидан ўтса унинг шарофати билан 40 кун қабрда азоб тўхтайди, деганлар”. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: Олим билан обид ўртасидаги фарқ, даража 700 баробардир. Ҳар бир даражанинг ораси 500 йиллик йўлдир. Ҳар бир даража ораси Осмон билан Ерчадир. Жалолиддин Румий ҳазратлари айтадилар: “Ким ўзини олим билан даража тенгман деб ҳисобласа! Билсинки у шайтондан қолган меросдир”. Инсон илм орқали нафсига сайқал бериш керак. Нафсни...
Алҳамду лиллаҳ вассалату вассаламу ала расулиллаҳ. Амма баъду. Аллоҳ таоло аввало барчаларимизни бу мавзуда сўзлайдиган сўзларимизга амал қилишни насиб айласин. Маълумки, киши касб қилиш орқали, аввало ўзининг моддий эҳтиёжларини қондиради. Қолаверса, оила аҳлининг нафақаси, қарамоғидаги кишиларнинг таъминотини амалга оширади. Аллоҳ таоло мўминларни ҳалол касб билан шуғулланишга, ҳаромдан ҳазар қилишга буюрган. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис ворид бўлган: عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ :“وَ الَّذِي نَفسُ محمد بِيَدِهِ إِنَّ العَبدَ لَيقَذِفُ بِلُقمَةِ الحَرَامِ فيِ جَوفِهِ فَلَا يَقبَلُ مِنهُ عَمَلُ أَربَعِينَ يَومًا، وَ أَيُّمَا عَبدٍ نَبَت لَحمُهُ مِن السُّحتِ وَ الرِّبَا، فَالنَّارُ أَولَى بِهِ” (رواه الإمام الطبراني). яъни: “Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, банда қорнига битта ҳаром луқмани ташлаши билан қирқ кунлик амали қабул бўлмайди. Қайси банданинг эти ҳаром ва рибо орқасидан ўсган бўлса, у дўзахга лойиқдир” (Имом Табароний ривояти). عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم أَنَّهُ قَالَ:”إنَّ اللهَ طَيِّبٌ لاَ يَقبَلُ إِلاَّ طَيِّبًا، وَ إِنَّ اللهَ أَمَرَ المُؤمِنِينَ بِمَا أَمَرَ بِهِ المُرسَلِينَ، فَقَالَ تَعَالىَ: {يَا أَيُّهَا الرُّسُلُ كُلُوا مِنَ الطَّيِّبَاتِ وَاعْمَلُوا صَالِحًا إِنِّي بِمَا تَعْمَلُونَ عَلِيمٌ} (سورة المؤمنون/51)، وَ قَالَ تَعَالىَ: {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا كُلُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ} (سورة البقرة/172)، ثُمَّ ذَكَرَ صلى الله عليه وسلم الرَّجُلَ يُطِيلُ السَّفَرَ أَشعَثَ أَغبَرَ يَمُدُّ يَدَيهِ إِلىَ السَّمَاءِ وَ يَقُولُ يَا رَبِّ ياَ رَبِّ وَ مَطعَمُهُ حَرَامٌ، وَ مَشرَبُهُ حَرَامٌ، وَ مَلبَسُهُ حَرَامٌ، وَ غُذِيَ باِلحَرَامِ! فَأَنىَّ يُستَجَابُ لِذَلِكَ؟” (رواه الإمام مسلم). яъни: У зот ﷺ айтадилар: “Албатта, Аллоҳ таоло покдир ва У пок нарсанигина қабул қилади. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло пайғамбарларга буюрган нарсани мўминларга ҳам буюрган. У айтганки: “Эй, пайғамбарлар! Пок (таом)лардан тановул қилингиз ва эзгу (иш) қилингиз!” (Мўминун сураси, 51-оят) ва яна айтдики: “Эй, имон келтирганлар! Сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан енглар!” (Бақара сураси, 172-оят). Инсон учун энг гўзал ҳалол касб ўз меҳнати эвазига топилган ризқдир. عَنْ الْمِقْدَامِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: “مَا أَكَلَ أَحَدٌ طَعَاماً قَطُّ خَيراً مِن أَن يَأكُلَ مِن عَمَلِ يَدِهِ، وَ إِنَّ نَبِيَّ اللهِ دَاوُدُ عَلَيهِ السَّلاَمُ كَانَ يَأكُلُ مِن عَمَلِ يَدِهِ” (رواه الإمام البخاري). яъни: Миқдам رضي الله عنه дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ صلى الله عليه وسلم айтдилар: “Ҳеч ким ўз қўл меҳнати билан топгандан яхшироқ таом еган эмас, дарҳақиқат, Аллоҳнинг пайғамбари Довуд а.с. ҳам ўз қўл меҳнати билан кун кўрган” (Имом Бухорий ривояти). Бошқа бир ҳадисда: قال رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: “لَأَن يَحتَطَبَ أَحَدُكُم عَلَى ظَهرِهِ خَيرٌ مِن أَن يَسأَلَ أَحَداً فَيُعطِيهِ أَو يَمنَعُهُ” (رواه الإمام البخاري). яъни: Пайғамбар صلى الله عليه وسلم дедилар: “Бирортангиз елкасига ўтин ортиб юргани бировдан тиланчилик қилиб, у бериб ёки бермаганидан яхшироқдир” (Имом Бухорий ривояти). Бошқа бир ҳадисда эса: عن عبد الله بن مسعود رضي الله عنه قال، قال رسول الله صلى الله عليه وسلم :“طَلَبُ كَسبِ الحَلاَلِ فَرِيضَةٌ بَعدَ الفَرِيضَة” (رواه الإمام البيهقي في شعب الإيمان). яъни: Абдуллоҳ ибн Масъуд رضي الله عنه дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ صلى الله عليه وسلم: “Ҳалол касб қилиш фарздан кейинги фарздир”, дедилар (Имом Байҳақий “Шуъабул имон” китобида ривоят қилган). Зеро, ҳалол касб қилишнинг кўплаб дунёвий ва ухровий манфаатлари бордир. Асосийси Аллоҳнинг ризосига ва дуоларнинг ижобат бўлишига сабаб бўлади. Пайғамбаримиз صلى...