Мусулмонлар жамоасининг аксарини ташкил этган мотуридия мазҳабининг ривожланиб тараққий этишига муносиб ҳисса қўшган Абу Мансур Мотуридий (870-944) мактабининг атоқли намояндаларидан Абул Юср Муҳаммад ибн Муҳаммад Паздавий (421-493), Абу Ҳафс Нажмиддин Умар Насафий (461-537) каби кўплаб олимлар ақида илмининг гуллаб-яшнашига хизмат қилдилар. Дарҳақиқат, улар қаторига Мовароуннаҳрда яшаб самарали ижод қилган, калом илмининг машҳур алломаси, буюк мутафаккир Абу Муъин Маймун ибн Муҳаммад ибн Мўътамад ибн Муҳаммад ибн Макҳул ибн Фазл Насафийни (1027-1114) ҳам қўшиш мумкин. Унинг катта бобоси Макҳул Насафий (ваф. 930) Имом Мотуридийнинг шогирдларидан бўлган. Бобоси Мўътамид ибн Макҳул Насафий эса ҳанафий олимлар орасида машҳур эди. Абу Муъин бошланғич билимларни бобоси ва отасидан олади. Кейинчалик Абул Юср Паздавийга шогирд тушади. Ўзининг маънавий устози, буюк мутакаллим Абу Мансур Мотуридий таълимотини янада ривожлантириб, унинг халқ орасида тарқалишида беқиёс хизмат кўрсатади. У кишининг машҳур шогирдлари қаторига Умар ибн Муҳаммад Насафий, Аловуддин Самарқандий, Абу Бакр Кошоний, Абулмузаффар Талқоний, Аҳмад Паздавий, Абулҳасан Балхий, Абулфатҳ Ҳалмий, Абдурашид Валволижий, Маҳмуд Соғаржий, Али ибн Ҳусайн Сакалкандий каби ўз даврининг етук алломаларини ҳам қўшиш мумкин. Умар ибн Муҳаммад Насафийнинг “ал-Қанд фи зикри уламои Самарқанд” (“Самарқанд олимлари зикрида қанд китоби”) асарида устози тўғрисида шундай дейилган: “Шарқу Ғарбнинг олиму уламолари устозим – Абу Муъин Насафий илмининг денгизидан баҳра топиб, у таратган зиё нурларини кўзларига тўтиё қилиб суртганлар”. Аллома мол-дунёга қизиқмади, парҳезкор, фақиҳ, муҳаддис, мутакаллим бўлиб, қатъий далиллар билан салафи солиҳларнинг фикрларини мустаҳкамлади, ўша пайтда фитна уруғини сочишга уринаётган мўътазила, жаҳмия, рофизия, хорижия каби мухолиф фирқаларга қарши туриб, уларнинг ақидаси ботиллигини аниқ, ишончли ҳужжатлар билан исботлаб, одамлар орасида илму маърифат зиёсини сочди. Исломий соғлом ақидани мудофаа қилиш учун инсонлар орасида ҳидоятчи бўлиб, илм тарқатиш мақсадида қалам тебратди. Абу Мансур Мотуридий асос солган ва жамиятда қарор топган мотуридия таълимотининг дунёда кенг миқёсда тарқалишида муҳим роль ўйнаган етук аллома сифатида каломнинг турли масалаларига оид 15 га яқин асарлар ёзди. Олимнинг “Баҳрул калом фи илмил калом” асари мотуридия мактабининг калом илми бўйича ўрта асрларда катта шуҳрат қозонган асосий манбаларидан биридир. Асарнинг кўплаб нусхаларга эгалиги, унинг калом илми ривожланиш босқичларини ўрганиш ҳамда аксар адашган фирқаларга ўринли раддиялар бериш борасида қимматли манба эканлигини кўрсатади. Айниқса, Абу Муъин Насафийнинг ўз даврида пайдо бўлган ақидапараст оқимларга қарши тургани, соғлом эътиқод борасида тинмай изланишлар олиб боргани, жаҳолатга қарши маърифат билан курашгани бугунги кун учун жуда ҳам катта аҳамиятга эга. Унинг асарларига эътибор бериб қарасак, кўплаб тортишувларга сабаб бўлган масалаларни танлаб, уларни ёритиб беришга ҳаракат қилган. Бу ақидавий масалаларга алоҳида тўхталишдан мақсад, мусулмонлар мусаффо ақидани англаб, тушуниб, унга амал қилган ҳолда тинч-тотув, фаровон ва бахтли ҳаёт кечирсинлар. Адашган фирқаларга қарши ҳимоя воситасини яратишсинлар. Абу Муъин Насафий ақидавий мавзуларни очиб беришда баҳс-мунозара услубидан кенг фойдаланган, яъни муаллиф аввал бошқа адашган фирқаларнинг ақидадаги фикр ва қарашларини ифодалаб, кейин ўзининг (мотуридия) ақидасини баён қилиб ва уни исботлаган, кейин уларнинг гаплари асоссиз эканлигини ўз раддияларида бирма-бир келтириб ўтган. Шунингдек, Аллоҳнинг биру борлиги, яратувчанлиги, унинг зотий ва феълий сифатлари, унга ташбиҳ қилиш ва макон хослашнинг ботиллиги, унинг каломи азалийлиги, бандаларнинг феъллари яратилгани, жаннат ва дўзахнинг мавжудлиги, қабр азобининг ҳақлиги, киши катта гуноҳ қилгани билан куфрга ҳукм этилмаслиги, тақдирнинг азалдан битиб қўйилгани, авлиёларнинг каромати, пайғамбарларнинг мўъжиза кўрсатиши ҳақлиги,...
Инсоният ичра ўзаро муносабатлар бир-бирига ишонч устида қурилган. Исломда маънавий жиноятлар моддий жиноятларга нисбатан янада хатарлироқдир. Айнан маънавий жиноятлар моддий жиноятларнинг содир бўлишига сабабчидир. 288
Саҳийлик фақат бой бўлганда эмас балки фақирликда ҳам топилади. Саҳийлик инсофли, диёнатли, юмшоқлик ва мулойимликни ўзида жамлаган барча мусулмонда топилиши шарт. Билингки! Берсангиз ўз нафсингизга раҳм қилган бўласиз. Бу тўғрида кўпгина воқеаларни келтирамиз. Ҳазрати Шайх Бишри Ҳофий раҳимаҳуллоҳ алайҳ жуда совуқ бир кунда совқатган, яланғоч бир кишига эгниларидаги аболарини (дарвишлар ва қаландарлар киядиган калта ва қалин чакмон) ларини ечиб бердилар. Сўнг ўзлари совқата бошладилар. Сабабини сўраганларга “Фақирга або олмоққа пулим йўқ эди, шунинг учун ўзимникини бердим”, дедилар. Орадан аллақанча вақт ўтиб, Бишр ҳазратлари таслими руҳ этар эканлар, фақир бир йўқсил келди. Жон ҳолатда бўлсалар ҳам кўйлакларини ечиб, йўқсилга бердилар, або ичида жон бердилар. Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмон бошқа бир мусулмонни кийинтирса, Аллоҳ уни жаннат яхшиликлари билан кийинтиради…” Абдуллоҳ ибн Муборак Ҳаж сафарига отланганларини эшитиб, бир қанча одамлар “Биз ҳам сиз билан бирга борайлик”, деб илтимос қилишди. Шайх ҳазратлари уларга: “Майли, лекин ҳаммангиз ҳамёнларингизни менга топширасизлар. Барча харажатларнинг ҳисоб-китобини мен олиб бораман”, дедилар. Улар рози бўлишди. Сандиқ келтирибдилар. Ҳар бир одам ҳамёнига номини ёзиб, жойлади. Йўл харажатлари, отларнинг емидан тортиб, ҳожиларнинг озиқ-овқатигача шайх ҳазратлари тўладилар. Ҳатто олинган совға-саломлар ҳаққини ҳам бердилар. Хуросонга қайтишганда ҳамроҳларига зиёфат бердилар-да, кейин ўртага сандиқни қўйиб, ҳамёнларни бирма-бир олиб, эгаларига қайтардилар. Аслида бу сандиқни шу ерга ташлаб кетган эканлар. Ҳам бой, ҳам олим, ҳам сўфий, ҳам шоир одам ана шундай саховат кўрсатганлар. Мавлоно Жалолиддин Румийнинг сўзларини қўшимча изоҳ сифатида баён қилишни лозим топдик: Бир муслим Ҳаж йўлида пирга дуч келди. – Эй йўловчи, қаерга кетяпсан? Ғурбат борлиғини қаёққа олиб боряпсан? – сўради пир. – Ҳажга кетяпман, икки юз дирҳам пулим бор, – деди муслим. – Эй йўловчи, пулларингнинг бир қисмини Аллоҳ йўлидаги муҳтожларга, ғарибларга, бечораларга бўлиб бер. Уларнинг кўнгилларини ол, руҳларининг уфқи очилсин! Шу йўл билан илк дафъа кўнглингга Ҳаж қилдурган бўлурсан. Шундан кейин тоза кўнгил билан Ҳаж сафарингда давом эт, – деди пир. Яна дедики: – Агар сенинг қалб кўзинг очиқ бўлса, кўнгил Каъбасини тавоф қил. Сен тупроқдан деб ўйлаган Каъбанинг асл маъноси кўнгилдир. Жаноби Ҳақ кўзга кўринадиган сурат Каъбасини тавоф қилишни кўнгил Каъбасини кирлардан тозалаш учун фарз қилгандир. Шуни яхши билки, агар Аллоҳнинг назаргоҳи бўлган бир кўнгилни инжитсанг, кейин Каъбага пиёда борсанг ҳам, ундан олган савобинг ранжида бўлган кўнгил гуноҳини юва олмайди… Аллоҳнинг ҳузурига олтин тўла мингларча коса олиб борсанг ҳам Жаноби Ҳақ: “Бизга бирор нарса келтирмоқчи бўлсанг, рози қилинган кўнгил келтир. Чуки олтин ва кумуш биз учун маъносиз нарсалардир. Агар бизни ва розилигимизни истасанг, буни кўнгилларни ишғол қилиш билан амалга ошишини унутма”, дея марҳамат қилади. Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан бирига қўйнинг калласини ҳадя қилдилар. У саҳобий: “Фалончи биродарим мендан кўра фақирроқ”, деб қўй калласини унга юбортирди. Бу саҳобий ҳам ҳадяни олиб қолмай, бошқа биродарига юбортирди. Оқибат шу бўлдики, ети уй айланиб, Расулуллоҳнинг ҳадялари яна ўша биринчи саҳобийга қайтди. Ўшанда Ҳашр сурасидаги бу оят тушган: “Гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб, ўзгаларни ийсор-ихтиёр қилурлар”. Яна айтилишича, бу оятнинг тушиши ансорлардан бирининг иши билан боғлиқ бўлгандир. Ҳасан ривоят қилади: Пайғамбар (с.а.в.) даврларида бир киши рўза тутди. Шомда ифторлик учун ҳеч нима топа олмади. Кейин сув билан оғзини очди. Сўнг келаси...