islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Саҳобалар, тобеъинлар ва салафи солиҳинларнинг аҳволлари

 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу қўрқувчилар ҳақида сўралдилар. Уларнинг қалблари қўрқув билан шодланиб турувчидир ва уларнинг кўзлари йиғлаб турувчидир. Улар айтадиларки биз қандай қилиб шодланайликки ўлим ортимизда турган бўлса ва қабр олдимизда турган бўлса ва қиёмат бизга ваъда қилинган  жойимиз бўлса ва бизнинг йўлимиз жаҳаннам ўстидан ўтса ва Роббимиз олдида тўхтаб туришимиз аниқ бўлса! Хасанул Басрий раҳматуллоҳи алайҳ бир йигитнинг олдидан ўтдилар. У ўзининг кўлгисида тўлалигича берилиб кетганди. Халиги йигит ҳаддан ортиқ қаттиқ кўладиган қавм билан ўтирганди. Хасанул Басрий хой йигит Сиротдан ўтдингми? Йўқ деди йигит. Жаннатга боришинг ва дўзоҳга кетишингни билдингми? дедилар. Йўқ деди йигит. Хали сен Сиротдан ўтмаган бўлсанг Жаннатга боришинг ва дўзоҳга кетишингни билмаган бўлсанг бу кўлги нимага бўлмаса, дедилар. Шундан кейин ўша йигитнинг бирор марта кўлганини бирор марта кўрилмаган экан. Ҳаммод ибн абди Роббиҳ  агар ўтирсалар икки қадамининг ўстига ўтирарканлар. Сиз хотиржам жойлашиб ўтирсангиз бўлмайдими?  Дейишганда  а у хотиржам ўтириш хотиржам кишиларнинг ўтиришидир. Лекин мен оманда булувчи одаммасман агар Аллоҳга осий бўлган бўлсам қандай мен оманда бўламан. Мен исён қилганим учун ҳолимни биламан шу сабабдан шундай ўтираман, деб жавоб берган эканлар. Умар ибн Абдулазиз айтган эканлар: Аллоҳ таоло бу ғафлатни бандаларнинг қалбига раҳмат қилиб қўйган. Агар бу ғафлат бўлмаганда Аллоҳдан қўрққанларидан ўлиб қолган бўлардилар. Кўп валийлар ва олимлар қалблари ғафлатдан ўзоқ бўлганларидан баъзилари энг камида оғриқни кўтаро олмай ўтириб олган, баъзилари бир неча кун касал бўлиб қолган, баъзилари хушидан кетган ва баъзилари ўлиб қолган ва баъзилари хушидан кетиб қайтиб турмаган ва баъзилари уч кунлаб ўзини билмай қолган. Айниқса улар бу бўшлиқни фақат Қуръони карим ва ҳадиси шариф ва саҳоблар ижмоълари тўлдира олишини аниқ тушунган ва унга қаттъий киришган. Ўтган олимларимиз кўп хатм қилган шу аснода Аллоҳнинг буйруқ ва наҳйларини энг камида бир марта ўқиш билан минг хил маънода миясида айлантириб турган ва минг хил фазилати маънога мияссар бўлишган. Шу сабабданки бирор бир мужмал, ноаниқ дунё масаласи уларни умуман довдирашига йўл қўймаган. Қаранг Машҳур тасаввуф олими Молики Динор раҳматуллоҳи алайҳ ўзларини жуда ҳам паст санаб айтаяпдиларки. Мен орқамда қолганларга буюришни қасд қилдим мен қачон ўлсам мени кишанланглар ва буйнимга занжир осинглар ва мени сўнгра мени олиб борингларки ўзининг эгасидан қочган қўл ўз эгасига қандай қилиб олиб борилади. Худди шундай қилиб боғлаб қабрга олиб бориб ташланглар. Хатамул Асам раҳимаҳуллоҳ айтган эканлар: Солиҳ кишиларнинг ўрнида турганинг учун сен ҳечам ғурурга кетмагин. Аслида Жаннатдан кўра бирор бир салоҳиятли макон ва жой йўқ. Сен мадрасанинг ичида турган бўлсанг ҳам мен яхши жойда турибман деб, алданиб, ғурурга бормагин. Одам алайҳиссалом нимага йулиққан бўлсалар жаннатнинг ичида йулиққан нарсасига йўлиқди. Сен бўлса мачитда турибман мадрасада турибман деб кириласан. Сен ибодатнинг кўплиги билан ҳам ғурурга кетиб қолмагин сен барибир иблисча ибодат килганинг йуқ. Иблис узун ибодатидан кейин нимага йўлиқган бўлса шунинг орқасидан йулиқди. Илмнинг кўплиги билан ҳам ғурурланма чунки Балъам ибн Баур деган киши у Аллохнинг исми Аъзамини биладиган одам булган. Дуо қилса дуоси қабул бўладиган одам бўлган. Бас у нимага йулиққанига қарада. У охири қилган ибодатларига ҳаволаниб муртад бўлиб ўлди. У ҳақда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида баён қилиб ўтганлар. Кўп олимлар ҳар қанча олим бўлсалар ҳам лекин исми Аъзамни...

Иғвогарлик бор ерда барака бўлмайди

Ҳазрат Мусо алайҳиссалом замонида қурғоқчиликдан ҳаёт ниҳоятда оғирлашиб кетди. Уч марта ёмғир тилаб дуо қилдилар. Ижобат бўлмади. Шунда Мусо алайҳиссалом: “Ё Рабб, уч марта ёмғир тилаб дуо қилдик, қабул этмадинг”, деди. Ҳақ таоло: “Токи орангизда иғвогар бор экан, сенинг ҳам, бошқаларнинг ҳам дуоларини қабул этмайман”, деди. Ҳазрат Мусо алайҳиссалом: “Ё Рабб, иғвогар ким? Уни орамиздан чиқарамиз”, деди. Ҳақ таоло: “Мен сизга фисқу фасодни, иғвогарликни ман қиламан”, деди. Ҳаммалари тавба қилишди. Шундан сўнг ёмғир ёғди. Иғвогарлик, чақимчилик энг ёмон феълдир. Иғвогарларни Аллоҳ севмайди. Иғвогарлик бор ерда барака бўлмайди. “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ 396

“Бўшамас ҳеч ҳунарманднинг кармони”

Ҳунар ўрган, чунки ҳунарда кўп сир, Ёпиқ эшикларни очар бирма-бир. Низомий Ганжавий   Кимдир орзу-истакларига илм орқали эришса, кимдир касб-ҳунари билан етишади. Илму маърифат ва касбу ҳунар ҳамма замонда кишилик жамияти тараққиёти учун муҳим омил бўлиб келган. Бинобарин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам куёвларига насиҳат қила туриб: “Эй Али! Киши ҳалқумини ҳаромдан сақламагунча ва ҳалол касб қилмагунча тавбаси қабул бўлмайди”, деганлар. Бўшаб қолғай олтин, кумуш ҳамёни, Бўшамас ҳеч ҳунарманднинг кармони, – деб ёзган эди аллома Саъдий Шерозий. Ушбу байтга далил сифатида бир ривоят келтирамиз.  Ўтган замонда бир бахил киши бор эди. Унинг бойлиги шу даражага етган эдики, молининг ҳисобини ўзи ҳам билмасди. Лекин бу бойликдан на ўзига ва на ўзгаларга ҳеч бир фойда йўқ эди. Чунки унинг эътиқодича, бойликдан мақсад кеча-кундуз ҳаракат қилиб фақат мол тўплаш эди. Аммо мол йиғишдан асл мақсад нима? Молни нималарга сарф қилиш керак? Емоқ, ичмоққа, илму ҳунарга, фақиру муҳтожларга ёрдам бериш керакми, йўқми? Бу хусусда ҳеч ўйламасди. Ҳаттоки, ўзининг аҳли, фарзандларининг таом ва кийимларига ўхшаш энг зарур нарсаларга ҳам минг машаққат билан харажат қилар эди. Бозордан нон олса, арзонлиги учун куйган ва қотганларини, мева олса, уринган ва сасиганларини олар эди. Кийимлари эса ҳар вақт эски, йиртиқ ва ямоқ бўлар эди. Унинг Аҳмад исмли биргина ўғли бор эди. Баъзи бир дўстларининг далолатлари билан бир кун ўғлини ҳунар ўргатиш мақсадида бир ҳунармандга олиб борди. Уста устахона тартиб-қоидаларини баён қилиб, ўргатган ҳунари учун ҳар ойда бир тилла тўлаб туриш лозим эканини айтди. Буни эшитган бойнинг авзойи бузилди. Устанинг юзиға боқиб: “Ойда бир тилло?.. Йўқ, юр ўғлим, ҳунар ўргамасанг  ҳам бир ризқинг ўтар”, деб ўғлини қайтиб олиб кетди. Аҳмад бечора отасининг бахил ва хасислиги соясида ҳунар ҳамда илм-маърифатдан маҳрум бўлиб, жоҳил ва нодон бўлиб ўсди. Орадан фурсат ўтиб, бир куни ажал келиб, бойнинг ёқасидан тутди. Ўғлининг асл инсон бўлиши учун илм-маърифат ва касб-ҳунар ўргатиш йўлида бир тиллани қизғанган бахил бой ҳамма мол-мулкини ўғли Аҳмадга ташлаб кетди. Аҳмад эса ёшликда илм ва тарбия кўрмаган, касб-ҳунар ўрганмаган эди. Шунинг учун у яхши ва ёмонни фарқламайдиган, бойликнинг қадрини билмайдиган, исроф қилувчи ва нодон бир киши бўлиб вояга етди. Тўрт-беш нафар ахлоқи бузуқларга қўшилиб, қабоҳат йўлларига кирди ва  отасининг хасислик билан йиққан молини оз вақт ичида тамом қилиб, ўзи фақир ва муҳтож бўлиб қолди. Бахилнинг моли, исрофгарнинг ҳоли, илм ва ҳунарсизнинг аҳволи шундай бўлади. Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанднинг: “Дил ба ёру даст ба кор!” – “Кўнгил Аллоҳда, қўл ишда бўлсин”, деган шиори бутун мусулмон оламига машҳурдир. Мир Алишер Навоий Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд ҳақида сўз юритиб “кимхога нақш боғламоққа машҳурлар” деб ёзган эди. Зотан, тариқат пирлари бирор касбни ўрганиб, ҳаёт кечирганлар. Уларнинг тахаллуслари ҳам ўз касбларидан олинган. Жумладан, шайхул-машойих Абу Саид Харроз – маҳсидўз, шайхулислом Хожа Абдуллоҳ Ансорий – этикдўз, шайх Муҳаммад Саккок – пичоқчи, шайх Абулфайз Ҳаддод – темирчи, ўз замони қутби яъни, шайх Абул Аббос Омилий –ҳаммол, шайх Абулҳасан Нажжор – дурадгорлик билан шуғулланган. Уларнинг лақаблари ҳам касбу корини билдириб турибди: Бундан маълум бўладики, камолот чўққиси фақат илм-маърифат ва касб-ҳунар билан эгалланади. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонларнинг яхшиси бошқаларга фойдалироғидир”, деганлар. Ҳадиси шарифдаги “инсонларнинг хайрлиси” дегани, етук...

Шояд Аллоҳ гуноҳларимизни кечирса

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади: “Бир киши бор эди, ҳеч қандай савоб иш қилган эмасди. Аммо у одамларга қарз берар ва ўз элчисини ҳақларни талаб қилиб келиш учун юборар экан “Имкони бор одамдан ол, имкони йўқни қўйиб тур, кечиб юбор, шояд Аллоҳ ҳам бизларнинг гуноҳларимиздан ўтса”, дер эди. Вафот этган пайт Аллоҳ таоло ундан “Бирор яхшилик қилганмисан?” деб сўради. “Йўқ, фақат менинг бир хизматчим бор эди, одамларга қарз берар эдим. Хизматчимни қарзларни ундириб келиш учун юборар эканман, унга “Имкони бордан ол, қийналганни қўйиб тур, кечиб юбор. Шояд Аллоҳ бизнинг гуноҳларимизни ўтса”, дер эдим. Шунда Аллоҳ таоло унга “Гуноҳларингдан ўтдим”, деди. Имом Насаий ривоят қилган. Албатта инсоннинг ҳаёти доимо бир текис давом этмайди. Инсонлар бир-бирларига нисбатан ўзаро ёрдам ва кўмакка муҳтож бўладилар. Одам борки ҳаққи бор ёки қарзи бор. Мазкур ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай вазиятда мусулмон киши қандай ҳаракат қилиши кераклигини умматларга таълим берганлар. Мусулмон одам доимо карамли, саховатли бўлиши керак. Айниқса, олди-сотди ва ҳақни талаб қилиш пайтида. Саҳийлик, енгиллик ва бир оз ўтиб бериш Аллоҳнинг раҳматига, хайру баракага сабаб бўлади. Молиявий муомалаларда қийин ҳолга тушиб қолган одамга енгиллик яратиш қанчалик савобли иш экани ушбу ҳадиси шарифдан кўриниб турибди. Қиёматда ҳеч яхшилиги бўлмай, фақат ҳаққини ундиришда ночор одамдан қарзини кечиб юбориш билан ҳам енгилликка эришиш мумкинлиги ушбу ҳадисда баён қилинмоқда. Ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1) Ўзаро муомалада юмшоқ ва ҳалим бўлиш Аллоҳнинг раҳматига олиб боради. Мулойим ва раҳмдил бўлиш заифлик эмас, балки Аллоҳ ва унинг расули ҳамда мусулмонларнинг сифатларидан биридир. Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.) айтадилар: “Расулулоҳ (с.а.в.): “Сизларга дўзахга ҳаром ва дўзах унга ҳаром бўлган кишини айтайми? Ҳар бир ишида юмшоқ ва ҳалим бўлган киши”, дедилар. Имом Термизий ривояти. 2) Аллоҳ қиёмат кунида бандасига савол бериши эса ҳамма нарсани билиб турса ҳам унга ўз фазлини кўрсатиш учун бўлар экан. 3) Қиёмат кунида инсонлар ошиқча гапира олмайдилар, фақат Аллоҳ изн берганларгина сўзлай оладилар. Шунда ҳам фақат рост гапирадилар. 4) Қарз ва ҳақни кечиб юбориш Аллоҳнинг розилигига сабаб бўлар экан. Ҳар қандай муомалада юмшоқ,  ҳалим ва раҳмдил бўлишимизни Аллоҳ ҳаммамизга насиб қилсин. Шояд, Аллоҳ ҳам бизларга қиёмат кунида раҳм қилса. Тошкент ислом институти “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Абдуллаев Алишер тайёрлади Бизни Телеграмда ҳам кузатиб боринг! 380

Фаридиддин Атторнинг Жалолиддин Румий билан ўчрашувлари

Мезбонлик вазифасини ўтаётган Баҳовуддин Валад неча йиллардан буён орзу қилган олий учрашувга тўсатдан эришганлигини Аллоҳнинг катта инояти деб билар, шу боис юрагида тахланиб ётган саволлар қатини бузишга журъат этолмай ҳазратнинг нигоҳи ўзига бурилишини тоқат ила кутарди. Сўнг ҳужрада икки улуғ инсондан бошқа ҳеч ким қолмади. – Мен сизни Хоразмшоҳ саройида хизматда деб эшитгандим. Алҳол, бу хабар янглишлигидан ҳам дарак топиб севиндим. Олим одамнинг подшоҳларга яқин юриши илмнинг заволидир. Эшитганмисиз бу ҳақда Суфёни Саврий ҳазратлари нима деганини? Меҳмоннинг кўзларида нур шуълаланди. Баҳовуддин изза тортиб катта бошини сарак-сарак қилди. – Тақсир, Саврий ҳазратлари ҳақида оз билурман деёлмайман. Аммо сиз айнан қайси каломини назарда тутаётганингизни англамай турибман. – Суфён ҳазратларининг тилида ниш бор. Бу ниш тош юракларни ҳам тешиб юборгай. Ул зот айтибдурки, “Жаҳаннамда бир водий борки, унда фақат подшоҳларни зиёрат қилгувчи қори олимларни кўрурсиз”. (Бу ерда золим, бадхулқ ва адолатсиз шохлар назарда тутилмоқда. Айниқса, бу халқга раҳбар бўладию лекин халқ ғами билан умуман иши бўлмайдиган ўз нафсига қўл бўлган падшохлар назарда тутилмоқда. Агар биз буни нотуғри тушунадиган бўлсак! Энг катта хато қилган бўламиз. Чунки Ҳазрати Абу Бакр, Умар, Усмон, Али розияллоҳу анҳумлар ва бошқа одил падшохларга  нисбатан тухмат қилган бўламиз. Бу маълумотлар билан биз ҳозирги одил падшоҳларга тош отмоқчи эмасмиз) – Ё Раб, ўзинг сақлаганинг ҳамиша рост бўлсин, – йўғон овозда хитоб қилди Валад, – шукурки, Муҳаммад Хоразмшоҳнинг бир эмас, бир неча таклифларига рад жавобини бердим. Ҳатто унинг йўлдан оздиргувчи ваъдаларига чап бердим. Баъзан иккиланган пайтларим ҳам бўлди. Эҳтимол, шоҳ саройидаги мавқеим туфайли ёлғиз ўғлим Жалолиддин Румийнинг бахти очилармикан, деган иштибоҳга ҳам бордим. Буни қарангки, ўша шайтон васвасага солган кунлари Пайғамбаримизнинг: (с.а.в.). – Олимларнинг ёмони амирлар ҳузурига борганларидир, амирларнинг яхшилари олимлар ҳузурига келганларидир, – деган ҳадисига кўзим тушди. Буни мен каби ғафлат кўчасига қадам босишдан ҳайиқмаган ғофил кимсаларга набийи акрамнинг буюк насиҳати деб тушундим. – Рост айтадурсиз, шу важдин расулуллоҳ “Насиҳат – диннинг устуни” деганлар. Энди бояги масалага қайтсам, мен сизнинг адашмаганлигингизни исботловчи баъзи ҳикматларни ёдингизга солай, токи қалбингизда заррача пушаймонликка ўрин қолмасин. Ўз замонасида Авзоий деган улуғ зот яшаган. У “Амалдорни зиёрат қилувчи олимдан кўра Аллоҳга ёқимсизроқ ҳеч нарса йўқдир” деган эди. Сайд ибн Мусаййаб (р.а.) эса, “Қачон бир олимнинг амирлар олдида ўралашиб юрганини кўрсангиз, ундан эҳтиёт бўлинг, чунки у ўғридир” деганлар. Баҳовуддин Валад ҳазратнинг гапларини тинглаш асносида кўзларига ёш келди, дили шам каби эриб оқаётгандай туюлди ва шу ҳолатда: “Пирим, давом этинг, ҳар бир сўзингиз малҳам каби вужудимга шифо, қалбимга таскин бағишлаяпти”, дейишдан нари ўтмасди. Устоз эса завқ-шавққа тўлиб-тошиб, ҳаттоки ёнидаги гурунг дошини-да ёдидан чиқаргандай берилиб ҳикоясида давом этарди. – Филҳол Ҳасан Басрий отлиғ зоти шариф алломани билурсиз? – Шундоқ, ҳазрат! – У муҳтарам зот айтадилар: Саъд ибн Абу Ваққос золим падшоҳлар атрофида ўралашиб юрмасди. Фарзандлари унга “Сиздан улуғлар ҳам уларнинг ҳузурига боряпти, сиз ҳам қатордан қолманг” дейишди. Ул зот: “Эй фарзандларим! Қавм бир ўликни ўраб олган бўлса, унга мен ҳам борайми?!  Аллоҳга қасамки, кучим етгунича улардан қочаман”, дедилар. Фарзандлари: “Эй отажон! Унда биз очликдан ўлиб кетамиз-ку?” – дейишди. Саъд ибн Абу Ваққос уларга шундай жавоб берди: – Эй болаларим! Семиз мунофиқ ҳолда ўлишдан кўра, оч мўминлигимча рихлатга чекинишим мен...
1 225 226 227 228 229 230