islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Оила

Бўлимлар

Унаштириш

Агар совчи қўйилган аёл ёки унинг валийси томонидан мазкур совчиликка розилик жавоби берилса, унаштирилган бўлади. 781

Фарзанд тарбиясида қайнона-келин муносабатларининг ўрни

Ҳаётдан ибратланиш вақт ўтган сайин инсон умрининг мазмун ва моҳиятини тўлдириб, кечинмалар ва таассуротларимиз ҳақида айрим мулоҳазалар чиқаришимизга ундаб турар экан. 890

Чақалоқларни нега сотишмоқда?

2019 йилда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар 2018 йилга нисбатан камайган, аммо бу йўналишда содир этилган умумий жиноятлар орасида чақалоқ савдоси билан боғлиқ ҳолатлар юқорилигича қолмоқда. 333

ҲУДУДСИЗ МУҲАББАТ

У отаси ҳақида гапириб берди: “Отам хонамга кирсалар хонамнинг чироғи ёниқ қолган бўлса ва мен ташқарида бўлсам менга танбиҳ берадилар:– Нега чироғингни ёниқ қолдирдинг? Электрни исроф қилмаслик керак!Агар ҳожатхонага кирганларида сув жумрагидан сув томиб турганини кўрсалар:– Нега жумракни яхшилаб ёпмадинг. Сув исроф бўлаяпти ахир!- дейдилар.Доимо мени танқид қиладилар. Салбий гаплар билан айблайдилар. Майда ва арзимас ишларда ҳам насиҳат қилиб тергайверадилар. Ҳатто бемор бўлсалар ҳам бу тўхтамайди…Ҳозир беморлар.Бир куни анча интизорликдан сўнг янги иш топдим. Бугун катта бир ширкатнинг яхши лавозимига жойлашиш учун суҳбат бўлади. Шунга боришим лозим. Агар суҳбатдан ўтсам ва мени қабул қилишса шу уйдан ҳам, отамнинг ҳадеб тергайверишларидан ҳам қутуламан.Эрталаб турдим. Энг чиройли кийимларимни кийдим. Хушбўй атирлар сепдим. Энди чиқаман деб турсам елкамга бир қўл тегди. Қарасам отам. Кўзлари бироз сўлғин. Касалликнинг белгилари юзларига урган. Аммо ним табассум қилиб менга озроқ пул бериб дедилар:– Фақат ва фақат ийжобий(позитив) бўлишингни истайман. Ўзингга ишон. Саволлар олдида ҳаяжонланма. Ўзингни эркин тут!Насиҳатларини истамасам ҳам эшитдим. Ичим “уфф” десада, сохта табассум қилиб турдим юзларига. Ҳатто шу лаҳзаларда ҳам насиҳат қиладилар-а! Ҳаётимдаги энг муҳим лаҳзаларда ҳам асабимни бузмоқчилар…Уйдан тез чиқиб таксига ўтириб ширкат томон йўл олдим. Етиб бориб ширкат эшигига киришим билан таажжубландим. Эшик олдида қўриқчи ҳам , кутиб оладиган ходим ҳам йўқ эди. Фақатгина учрашув бўладиган йўналишни кўрсатадиган бир лавҳа осиғлиқ турибди.Эшикдан киришим билан биринчи мулоҳаза қилганим эшикнинг тутқичи бузилгани бўлди. Агар унга кимдир урилиб кетса узилиб тушиши мумкин эди. Мен отамнинг “ийжобий бўлишингни истайман” деган насиҳатларини эслаб уни жойига ўрнатиб тузатиб қўйдим.Сўнг лавҳада кўрсатилган йўналишдан юриб ширкатнинг боғчасига кириб қолдим. У ерда ҳовуз тўлиб сув тошиб кетаётган эди. Йўлакларни сув босган эди. Афтидан боғбон бирор ишга машғул бўлиб ҳовузга сув қўйганини унутган кўринади. Мен ҳовуздаги сув шлангини олиб ёнидаги бошқа ҳовузга ташлаб қўйдим ва бу ҳам боғбон келгунича тошиб кетмасин деб сув жумрагидан сувнинг келишини камайтириб қўйдим.Сўнг йўналиш бўйича хонага кирдим. Ичкарида зинадан кўтарилишда йўлакда кўп чироқлар ёниқ турганини кўрдим. Кундузи эди. Беихтиёр отамнинг овозлари қулоғимда жаранглагандек бўлди. Чироқларни ўчириб чиқдим. Юқорига чиқдим. Жуда кўп кишилар мен кўзлаган мансабга даъвогар экан. Мени ҳам рўйхатга олишди. Келганларнинг юзларига, кийимларига боқаман. Улар олдида мен ва кўринишим жуда ғариб бўлиб қолди. Баъзилар Америка олийгоҳларидан олган дипломлари билан фахрланар эди.Аммо ҳар бир киши билан бўлаётган суҳбат икки дақиқадан кўп вақтни олмаётганини сездим. Ўзимча булар шунақа кўринишлари ва шунақа дипломлари билан қайтарилаяпти. Менга йўл бўлсин, деб улар узр айтишидан олдин бу ердан кетишим керак деган ўйда ўрнимдан туриб чиқиб кетмоқчи бўлдим. Шунда бир ходим исмимни айтиб, киришим кераклигини айтиб чақириб қолди. Мен “наилож, кириб кўрайчи нима гап”, деб суҳбатлашиш хонасига кирдим. Хонада уч киши ўтирибди. Улар менга табассум қилиб туриб дейишди:– Ишни қачон қабул қилиб оласиз?Олдинига ҳайрон бўлдим. Улар мени масхара қилишаяптими ёки бу учрашувнинг саволларидан бирими, деб ўйладим. Отамнинг насиҳатлари ёдимга тушди: “Саволлар олдида ҳаяжонланма. Ўзингни эркин тут!”.Мен уларнинг саволларига дарҳол:-Имтиҳондан иншааллоҳ муваффақиятли ўтганимдан сўнг, дея жавоб бердим.Улардан бири: -Сиз имтиҳондан ўтдингиз. Иш битди, деди.Мен: – Ахир мендан бирорта ҳам савол сўрамадингиз-ку!, дедим.У деди:– Биз шуни биламизки, бир неча савол билан инсонларнинг моҳиятига баҳо бериб бўлмайди. Шунинг учун биз кишиларга баҳо беришни амалий томондан белгилашга қарор...

Ислом дини бола ҳуқуқларини туғилмасиданоқ муҳофаза қилади

Фарзандга меҳр қўйиш, бу — фақат уларнинг қорнини тўқ, устини бут қилишдан иборат эмас, балки ёшлик чоғидан бошлаб уни миллий тарбия, ахлоқ-одоб ва юксак маънавият асосида вояга етказишдир. Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихида асосан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига эътибор берилса-да, яқин-яқингача бола ҳуқуқлари муаммоларига аҳамият берилмас эди. Фақат XX асрнинг биринчи ярмидан бошлаб мазкур масалада халқаро ҳужжатлар қабул қилина бошланган. Жумладан, 1923 йилда англиялик Эглантайн Жебб томонидан асос солинган “Болаларни қутқаринг” халқаро кенгаши, кейинчалик “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Декларация” (1959), “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция” (1989) ва бошқа бир қатор халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар фикримизнинг исботи бўла олади. Исломда эса инсон ҳуқуқлари бола ҳуқуқларидан бошланади. Болалар ҳуқуқларига саккиз юз йил аввал Мовароуннаҳрда катта эътибор берилган. Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича цивилизациялар тарихида жиззахлик фақиҳ Маждуддин ал-Уструшанийнинг “Жомиъ аҳком ас-сиғор” асари мазкур йўналишдаги илк ҳуқуқий манба бўлган. Алломанинг тўлиқ номи Абул-Фатҳ Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Ҳусайн ибн Аҳмад Маждуддин ал-Уструшаний бўлиб, у XII асрнинг охири ва XIII асрнинг биринчи ярмида Мовароуннаҳрда яшаб, юксак илмий салоҳияти билан фиқҳ илмининг ривожига муносиб ҳисса қўшган алломалардан биридир. “Жомиъ аҳком ас-сиғор”нинг илк нашри 1982 йили ироқлик профессор Абдулҳамид Абдулхолиқ Байзалий ва иккинчи нашри 1994 йили Қоҳирада “ал-Азҳар” университети профессори Абу Мусъаб Бадрий ҳамда ўқитувчи Маҳмуд Абдурраҳмон Абдулмунъим томонидан амалга оширилган. Муфтий Усмонхон Алимов ва тарих фанлари номзоди Муслим Ризқихўжа ўғли Атаев “Жомиъ аҳком ас-сиғор”нинг Миср Араб Республикасида тайёрланган иккинчи нашрини Тошкентда сақланаётган бешта қўлёзма нусхалари билан ўзаро солиштириб, асарнинг араб тилидаги тузатилган ва тўлдирилган учинчи нашрини тайёрлаган. Асосан вояга етмаган ёш болаларнинг ҳақ-ҳуқуқларига бағишланган бу асар ҳозирги замон исломшунос ва ислом ҳуқуқи тарихи билан шуғулланувчи мутахассислар учун муҳим манба бўлиб қолади. Мусулмон оламида Маждуддин ал-Уструшанийдан кейин болалар ҳақ-ҳуқуқларига тааллуқли фиқҳий асар деярли ёзилмади. Шу нуқтаи назардан қаралганда алломанинг “Жомиъ аҳком ас-сиғор” асари болаларнинг ҳуқуқлари хусусида ёзилган деярли ягона фиқҳий асардир. Аммо болаларга тааллуқли ҳадислар тўплами мавжуд бўлиб, у имом Шамсуддин Муҳаммад ибн Аби Бакр ибн ал-Қаййим ал-Жавзия (691-751/1292-1350 й.)нинг “Туҳфат ал-мавдуд би аҳком ал-мавлуд” асаридир. Бу асар 17 бобдан иборат бўлиб, унда бола сўрашнинг мустаҳаблиги, қиз болалардан ғазабланишнинг макруҳлиги, фарзанд хушхабарини етказиш, чақалоқ қулоғига азон ва иқомат айтиш, боланинг танглайини кўтариш, ақиқа ва унинг ҳукмлари ва у ҳақидаги ихтилофлар, бола сочини олиш ва соч оғирлигича садақа бериш, исм қўйиш вақти ва мажбурийлиги, болани хатна қилиш ва унинг ҳукмлари, қулоқ тешиш ҳукми, болаларнинг овқат ейиш одоблари, эмизикли боланинг сўлагига доир ҳукмлар, болаларни ўпиш, уларга одоб ва илм бериш, болаларни тарбиялашдаги бошқа фойдали масалаларни ўз ичига олган мухтасар асардир. “Жомиъ аҳком ас-сиғор” асарида фиқҳга оид юздан ортиқ китобларда тарқоқ ҳолда берилган болаларга тааллуқли шаръий фатволар йиғиб, тизимлаштирилган ва батартиб жамланган. Бу асар дунёга келиши учун Маждуддин ал-Уструшаний ҳанафий мазҳабининг ўз давригача яшаб, ижод этган 120 дан ортиқ фақиҳларининг фикрларини мужассам қилган. Шу жиҳатлари билан бу мукаммал асар ҳозирги замон исломшунос ва ислом ҳуқуқи тарихи билан шуғулланувчи мутахассислар учун муҳим манба ҳисобланиши билан бир қаторда замонавий ҳуқуқшунослик учун ҳам тарихий аҳамият касб этади. Ислом ҳуқуқшунослиги асосида битилган ушбу асарда болалар ҳуқуқлари бўйича келиб чиқадиган муаммолар одилона ҳал қилиниб, ижтимоий ҳаётда болаларнинг хавфсизлиги ва асосий ҳуқуқларининг дахлсизлигини таъминлаш билан боғлиқ кўплаб саволлар муҳокама...
1 4 5 6 7 8 11