Ҳар-қандай жамиятни ривожлантирадиган, фаровонликка, бахт-саодатга етаклайдиган омиллар бўлиши билан бир қаторда, шу жамиятни парокандаликка, мавжуд фаровонликнинг кўтарилишига, бахтсизликка олиб келадиган сабаблар ҳам мавжуддир. Ана шундай мусулмонлар жамиятига зарарли бўлган иллатлардан бири бу- оилаларнинг ажралишидир. Оила бузилишининг баъзи сабаблари ва уларнинг муолажаси ҳақида сўз борар экан, албатта бунда ҳаётимизда бўлиб турган ҳолатларни ҳисобга олиб, қуйида келадиган асосий омиллар эътиборидан сўз юритилади. 1.Оила ва оилавий муносабатлар ҳақида илмнинг етишмаслиги. Бу борада биринчи ўринда турадиган омил оилавий ҳаёт, эр-хотин ораларидаги муносабатлар ва оила юритиш бўйича маданиятнинг етишмаслиги, тўғрисини айтганда, ўсиб келаётган ёшларга, бўлғуси келин-куёвларга турмуш маданиятини ўргатиш йўлга қўйилиши лозим. Минг афсуслар бўлсинки, кўпчилик келин-куёвлар тўйдан кейин ўз хоналарида ёлғиз қолганларида, уларда оилавий ҳаёт ҳақидаги олинган асосли, шаръий таълимотлар эмас, балки кўча-кўйда эшитган асоссиз маслаҳатлар қолади. Ваҳолангки ҳар бир мусулмонга ўз ҳолати қандай бўлса, шу ҳолатининг шаръий ҳукмини ўрганиб олиш лозимдир. Мисол учун, тижоратчи савдо-сотиқ илмини, ота-она фарзанд олдидаги шаръий ҳуқуқ ва мажбуриятларини, эр хотини олдидаги ва хотин, эр олдидаги вазифаларини ўрганиши фарздур. Чунки: عن أنس بْنِ مَالِكٍ قَالَ :عن النبيِّ صلَّى اللهُ عليهِ وسلَّم أنه قالَ : طَلَبُ العِلْمِ فَرِيْضَةٌ عَلَىْ كُلِّ مُسْلِمٍ .رواه ابن ماجه ( 224 ) Анас ибни Молик розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Илм ўрганиш ҳар бир мусулмонга фарздур”, дедилар”. Ибни Можжа ривояти. Яъни, ушбу ҳадисдан ҳамманинг зиммасида ҳамма илмларни ўрганиш борлиги тушунилмайди, чунки бунга банданинг тоқати етмайди, шариъат эса бандага тоқатидан зиёда нарсани юкламайди. Демак, ҳар-бир мусулмонга ўз ҳолати қандай бўлса, шу ҳолатининг шаръий ҳукмини ўрганиб олиш фарздур. Жамиятимизда келин куёвликка номзод ёшларимизни оилавий ҳаётга тайёрлаш ишларини тартиб билан керакли ҳажм ва савияда йўлга қўйишимиз жуда ҳам зарур. Албатта, оилани қуриш, у қай тарзда амалга оширилиши, оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари қандай бўлиши кераклиги ва бошқа зарур нарсалар ҳақидаги динимиз таълимотларини олдиндан билиб, уларга ихлос билан амал қилиш, ҳар бир мўмин-мусулмон учун, унинг бахт-саодати, оиласининг мустаҳкамлиги учун шартдир. Оилавий нохушликлар ва муаммоларнинг асл негизи ўша таълимотлардан бехабарлик ёки уларга амал қилмасликдир. Албатта, ҳар бир нарсани тушуниб етиб, билим асосида олиб бориш кўп яхшиликларнинг манбаси бўлади. Оила, эр-хотинлик муносабатлари жуда ҳам нозик нарсалар экани ҳаммага маълум. Шунинг учун бу муносабатларга жиддий қарашимиз ва уларни юқори савияда тутишга ҳаракатда боўлишимиз лозим. Айнан шунинг учун ҳам фарзандларимизни оилавий ҳаётга ёшликларидан ўргатиб боришимиз, бу борада моддий тарафларига эътибор бериб, маънавий тарафларни унутиб қўймаслигимиз зарур. “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Раҳимов Неъматуллоҳ 304
Фарзанд – инсон ҳаётининг мазмуни, насл-насабини давом эттирувчиси, оиланинг мустаҳкам занжири. Яхши, солиҳ фарзанд – ота-онанинг бахт-иқболи, икки дунё саодатига етказувчи дилбанди. Фарзандлар «жаннат райҳонлари» деб тавсифланиши бежиз эмас. Аммо у одобли, яхши фазилатлар соҳиби, итоаткор ва қобил бўлгандагина ота-онасига раҳмат ва бахт-хурсандчилик келтиради. Бунинг акси бўлишидан Аллоҳ сақласин! Оила қуриш ва солиҳ фарзандлар кўришни орзу қилмаган инсон бўлмаса керак. Фарзандингизнинг яхши, одобли, меҳнатсевар, соғлом бўлиб ўсиши кўп жиҳатдан онасига боғлиқ бўлади. Шунинг учун динимиз кўрсатмаларида бўлғуси келинни танлашга алоҳида эътибор қилинади. Келажакда туғилажак фарзандларга муносиб она танлаш ҳақида фарзанд ҳали туғилмасидан қайғурилади. Ойша онамиздан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Фарзандларингизга муносиб онани ихтиёр қилинглар”, деганлар. Мусулмонларда келин танлашда унинг солиҳа, диндор, яхши хулқли бўлиши асосий мезон саналади. Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Аёл тўрт нарсаси: моли, ҳасаби, жамоли ва дини учун никоҳланади. Бас, сен диндорини танла, омон бўлгур», деганлар (Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий). Албатта, Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) ушбу тавсияларида улкан ҳақиқат мавжуд. Зеро, молдорлик, яхши бир насабга эга бўлиш ва ҳусндорлик инсонни ҳовлиқтиради, бошқалардан ўзини устун қўйишга олиб боради. Бундан ташқари, ушбу жиҳатларнинг баъзилари ўткинчи бўлиб, уларга нисбатан қизиқиш вақт ўтиши билан сусаяди. Диндорлик эса, инсонни инсонийликка ундовчи омил бўлиши билан бирга, доимий ажралмас сифатдир. Шунинг учун ҳам яна бир ҳадисларида: «Ким хотиннинг молу жамоли учун уйланса, унинг молу жамолидан маҳрум бўлади ва ким аёлнинг дини учун уйланса, Аллоҳ таоло у кишига унинг молу жамолини ҳам насиб қилади», дейилган. Келин танлашда яна унинг туғишга лаёқатли, соғлом бўлишига эътибор бериш лозим. Чунки уйланишдан асосий мақсад наслни давом эттиришдир. Инсониятнинг кўпайиши, наслининг бардавомлиги қиёматгача давом этадиган илоҳий ирода ва муҳим жараёндир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Никоҳланинглар, кўпаясизлар, мен қиёмат куни ўтган умматларга нисбатан умматимнинг кўплиги билан фахрланаман», деб марҳамат қилганлар. Маъқал ибн Ясордан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисда келишича, бир киши Пайғамбар (алайҳиссалом) ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, бир жамолли ва ҳасабли аёл топдим, аммо у туғмас экан, шунга уйланаверайми?» деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Йўқ», дедилар. Ўша киши у зот олдиларига яна келди. Яна қайтардилар. Учинчи марта келганида: «Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланинглар, мен бошқа умматларга сизларнинг кўплигингизни кўз-кўз қилувчиман», дедилар (Абу Довуд, Насоий, Ҳоким). Бироқ ота-онанинг вазифаси фарзандини дунёга келтиришдангина иборат деган фикрга бориш ҳам тўғри эмас. Улар ўз фарзандларини ақлли, эс-ҳушли, жисмонан соғлом, диёнатли, эътиқодли, жамият ва миллатга фойдаси тегадиган инсонлар қилиб тарбиялаш ҳақида қайғуришлари керак. Аввал айтганимиздек, одатда, оталар оилани боқиш ва моддий жиҳатдан таъминлаш мақсадида кўпинча кўчада бўлиб, уй ишлари ва фарзанд тарбияси билан асосан оналар шуғулланадилар. Шунинг учун фарзанд тарбияси фақат онанинг вазифасидек туюлиб қолган. Лекин, аслида, шариат кўрсатмасига кўра, фарзандлар тарбиясида ота-она бирдек масъулдир. Балки ота бу борада ҳам онадан масъулиятлироқ ҳисобланади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) отанинг фарзандига қиладиган моддий таъминотидан маънавий таъминоти устун туришини таъкидлаб шундай марҳамат қилганлар: “Ҳеч бир ота ўз фарзандига гўзал одобдан ҳам ортиқроқ ҳадя бера олмайди” (Термизий ривояти). Ота-оналар боланинг табиати, хулқ-атвори шу оиладаги муҳитга қараб шаклланишини эсдан чиқармасликлари зарур. Уларнинг вазифаси худди тажрибали табибнинг беморга нисбатан муносабатига ўхшаш...
Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини қиёматгача боқий қолувчи дини инсониятга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берувчи дини Исломда ота- онага яхшилик қилишга алоҳида эътибор берилган. Дунёда бошқа бирор дин ёки фалсафада ота-она бизнинг динимизчалик улуғламаган. Бу ҳақиқатни Қуръони карим оятларидан ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларидан билиб олиш мумкин. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: Роббинг фақат унинг ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Ушбу оятда ягона маъбудга Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилишга амр этилмоқда. Ундан сўнг бевосита ота-онага яхшилик қилиш буюрилмоқда. Исломда ота-онага яхшилик қилишга амр қилиш билан бир вақтнинг ўзида ота-онага ёмонлик қилмаслик яъни уларга оқ бўлмаслик ҳам қаттиқ тайинланади. Бу ишни ҳам ҳеч бир дин ёки фалсафа бизнинг динимизчалик йўлга қўя олмаган. Ҳусайн ибн Ҳасан Марвазий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг “Китобул бир вас-сила” китобида мусулмон маданияти, яъни махлуқотлар ва инсон зоти билан бўладиган муомала одоби рўйҳатининг биринчи сатрида ота-онага яхшилик қилиш бобини очиш ила Ислом динининг бу масалага қанчалар аҳамият билан қарашини билдирган. Ота-она ҳар бир инсон учун энг мўътабар эъзозли кишилардир. Ота-она мўмин бўлсалар ҳам, кофир бўлсалар ҳам, ким бўлишларидан қатъи назар, уларга яхшилик қилиш мусулмон фарзандининг бурчидир. Уларнинг амрини бажариш ҳам фарзандлик вазифаси ҳисобланади. وَقَضَى رَبُّكَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِنْدَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلَاهُمَا فَلَا تَقُلْ لَهُمَا أُفٍّ وَلَا تَنْهَرْهُمَا وَقُلْ لَهُمَا قَوْلًا كَرِيمًا Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй, инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уф!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт![1] * “Уларга ёқимли сўз” деганда ота-онани номи билан чақирмаслик, балки “отажон, онажон” каби сўзлар билан ёш гўдакларга хос муомала қилиш, уларни ранжитадиган гапларни гапирмаслик, улар олдида ўзини қул ёки чўрилардек тутиш кабиларни тушиниш керак. Ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт! Олдинги оятда Аллоҳга ширк келтиришдан қайтарилган бўлса, бу оятда ягона маъбудга–Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилишга амр этилмоқда. Ундан сўнг бевосита ота-онага яхшилик қилиш буюрилмоқда. «Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди». Бу Аллоҳнинг бандаларига амри, буйруғи, фармонидир, бу бандаларнинг ихтиёрига ташлаб қўйилган иш эмас. Хоҳласа қилиб, хоҳламаса қилмайдиган ҳаваскорлик ҳам эмас. Қариб ҳеч нарсага ярамай қолганда юзланадиган кўнгил ҳуши ҳам эмас. Бу амр Аллоҳ таолонинг қатъий ва ўзгармас буйруғи. Бу буйруқни бажариш ҳар бир банданинг бурчи. Аллоҳнинг ибодатидан кейинги келадиган иш ота-онага яхшилик қилишдир. Бу ҳам Аллоҳнинг амри. Аллоҳ таоло ўзига ибодат қилишга чақирган амрдан кейинроқ ота-онага яхшилик қилишни таъкидламоқда. Бу ҳол, ўз навбатида, Исломда ота-онанинг ҳаққи қанчалик улуғ эканини кўрсатади. «Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема»[2]. Бу жумланинг «уфф» сўзига боғлиқ икки хил маъноси бор. Бир маъноси-ота-онага ёмон сўз айтиб, беҳурмат қилма, дегани бўлса, иккинчи маъноси-ота-онанг олдида «уфф» дема, улар болам оғир ҳолга тушибди, деб озорланадилар, деганидир. «…уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!» Ота-онангга ҳеч бир озорни раво кўрма! Қандай яхши сўз бўлса, ўшани ота-онангга раво кўр! Икковларига меҳрибонлик...
عن جابر ابن عبد الله رضي اله عنهما قال اتيت النبي صلي الله عليه و سلم في دين كان علي ابي فدققت الباب فقال من ذا قلت انا فقال انا انا كانه كرهها Жобир ибн Абдуллоҳ розияллҳу анҳумадан ривоят қилинади: “Отамнинг қарзи сабабли набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига бордим. Эшикни тақиллатдим. Расулуллоҳ ким дедилар. Мен эса “Менман”, деб жавоб бердим. Расулуллоҳ “Мен, мен”, дедиларда. Гўёки бу ишимни ёмон коʻрдилар. Демак, бу ҳадисдан билинадики. Бирорта одам бегона одам у ёқда турсин оʻз дўстини ёки танишини эшигини тақиллатса, ичкаридан ким деган саволга “Менман”, дея жавоб бериши бу одобсизлик белгиси экан. Чунки бу «мен» дейиши оʻзини катта олиш, такаббурланиш белгисидан. У одам “Мен фалончиман”, деб исмини айтиши лозим. Бундан ташқари эшикни орасида бироз тўхтаб тўхтаб уч маротаба тақиллатиши агар ичкаридан бирор жавоб келмаса бошқа вақтда келиши керак. Олдинги ота – боболаримизнинг уйларида иккита ҳалқа боʻлган бири кичик ҳалқа, иккинчиси эса каттароқ ҳалқа боʻлган. Нега айнан иккита ҳалқа боʻлган бунинг сабаби агар бирор аёл келса кичик ҳалқани тақиллатган, ичкаридаги одам товушнинг сал пастроқлигидан ташқаридаги одамнинг аёл кишилигини билган ва ичкаридан ҳам аёл киши чиққан. Агар катта ҳалқа тақиллатилса ундан баландроқ товуш чиққан шунда ташқарига эркак киши чиққан. Қаранг, қандай зукколик! Тошкент ислом институти 4- курс талабаси: Собиржонов Ойбек 401
Яқинда бир дугонам билан суҳбатлашиб қолдик. Суҳбат қизиб, гап илмли қиз-йигитларнинг илмсиз бўлганлар билан турмуш қуриши мавзусига кўчди. Шунда у “Ихлосли, Қуръонни, илмни қадрлайдиган инсон, такаббур, илмли бўла туриб, ҳеч кимни писанд этмайдиган олимлардан афзал, уларга турмушга чиқиш яхшироқ эмасмикин”, деб қолди. Очиғи, бу гапдан ғашландим, бироз жаҳлим чиқди. Кўп гапириб ўтирмадим, фақат “Аллоҳ “Қолаллоҳ”, “Қола Расулуллоҳ” сўзини айттириб қўйганининг ўзиёқ фазилат кимда эканини билдириб турибди-ку?” дедим. Шу баҳона бўлди-ю, эски хотиралар эшиги очилиб кетди. Талабалик йилларимизда йигитлар ичида илмлидан кўра ўқимаган қизга уйланиш яхшироқ, деган фикр борлиги ҳақида кўп эшитардим. Аммо, қизларнинг ҳам қори, олимлардан кўра, ўзлари айтмоқчи, ихлосли авом турмуш ўртоқни афзал кўриш ҳолатига ҳеч дуч келмаган эканман. Тавба, қаердан чиққан ўзи бу бемаза баҳс, кимлар чиқарган? Йигитлари ўқимаган аёлни истайди, қизлари саводсиз куёвни мақтайди! Ахир бу масала қилиб, гапириб юришга ҳам арзимайдиган гап-ку! Салгина ҳушёр бўлиб кузатилса, мана шу гапларни айтадиганлар аслида илмсиз қиз ва йигит билан турмуш қуриб, олим ва олималар армон бўлиб қолган кишилар эканини кўриш мумкин. Куёвлар нима десалар, шу тўғри экан-да, деб оғзига термилиб ўтираверадиган, мустақил фикри, қарашлари бўлмайдиган, бутунай ўзига тобе бўлиб қолган аёлни исташади. Ўзлари каби илм таҳсил қилган қизлар савияси ҳам деярли ўзи билан тенг бўлгани, ҳақ-ноҳаққа ақли етгани учун улардан қочишади. Қизларда ҳам худди шу аҳвол! Ўрни келганда, анчадан бери ўйлаб юрган гапларимни айтиб олсам… Кўп ҳолларда олий маълумотли, бирор соҳада мутахассис бўлган қизлар турмушга чиққач, уй ишларига қийналиб, оқсаши бор гап. Ана шу вазиятда оила аъзоларининг уни қўллаб, ёрдам қилиш ўрнига, ўқигунча рўзғор тутишни ўргансанг бўлмайдими, қабилида гапириши ҳаммага маълум. Аммо, унинг айнан ўқимишли қиз экани учун ҳам бошқалардан афзал билиб келин қилишгани хаёлларидан чиқиб кетган бўлади. Бошқа бир куни эр-хотин орасида гап қочса, эр жаноблари дарров, илмли, зиёли аёл ҳам шунақа бўладими, деб қиз қолиб, унинг илмига маломат тоши отадилар. Уй ишларига нўноқлик қилса, ош-нони ўхшамаса ҳам, келиннинг ўқимишли экани нишонга олиниб, зарба шу томондан берилади. Бу бориб турган майдакашликнинг ўзи аслида. Ким нима деса десин, илми бор инсон, феъли-хўйи қандай бўлишидан қатъий назар, авомдан минг марта афзал. Аёлнинг илмлилиги, кенг дунёқараши қайсидир бир асосий бурилиш нуқтасида ўз таъсирини кўрсатади. Ёки аксинча. Аёлнинг ҳам, эркакнинг ҳам барча ишларни аъло даражада бажариши, албатта яхши. Аммо, ҳамма ҳам баробар эмас. Эпчил қизлар рўзғор сирларини ўрганиб юрган бир пайтда, илм йўлини тутган қизлар бор иқтидори, вақти, қувватини сарфлаб илм таҳсил қилган, унга ёшлигини бағишлаган. Миллатга, динга манфаати тегадиган кадр бўлиш иштиёқида юриб, пазандаликни ўрганишга вақт топа олмаган. Ўқиган аёл-ку, бир коса таом тайёрлаб, уй-жойини саранжом-саришта тутишни ҳар қачон уддалайди, бу аёллик фитратида бор иқтидор. Аммо, у эгаллаган соҳани, қироат қилган оятларини, шарҳлай оладиган ҳадисларини илмсиз, аммо абжир келинлар тиши ўтиб ўқий олиши ҳам даргумон. Илмли аёллардан ҳамма ишни аъло даражада бажариш талаб қилингани ҳолда, ишчан келинлардан таҳорат ва намознинг вожибларини сўраб қўйиш ҳеч кимнинг эсига келмагани қизиқ. Улар қандай авлодни тарбия қилишининг аҳамияти йўқми? Ўйлаб кўринг-чи, сизга эътиқоди бутун, маънавияти юксак фарзандларни тарбиялайдиган оналар керак эмасми? Ёш, ўйинқароқ чоғларини Қуръон ёдлаш, илм эгаллаш учун сарфлаб, ер чопиш, экин экиш ёки бошқа хўжаик ишларини дўндира олмагани учун қори, олим куёвларни маломат...