Ислом чақалоқнинг туғилиш чоғларига ҳам намунали эътибор қаратган. Фақат ахлоқий ё жисмоний томонига бир ёқлама ёндашиб, иккинчи жиҳатини назардан четда қолдирмаган. Насл соғлом, оила фаровон бўлиши учун бола туғилишидан аввал унинг келажагини қайғуриб, унга ҳам ахлоқий, ҳам жисмонан соғлом ота-она танлашга буюрган. Ҳаётнинг барча босқичларида унинг манфаатларини тўлиқ кафолатлаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Бирор бир ота ўз фарзандига чиройли одобдан-да афзал бўлган бирорта совғани туҳфа қила олмас” – деган сўзлари ҳар бир боланинг ахлоқий комил инсон бўлишига тўла кафил бўлса, жисмоний комил инсон бўлиши гарови бўлган кўрсатмаларининнг мўжизакорлигини қуйида ўрганамиз: Чақалоқ дунёга келган куни қилиниши жорий этилган ишлар: яқинларга хушхабар бериш, ота-онани табриклаш, гўдак ҳақига дуо қилиш, икки қулоғига азон ва иқома айтиш, танглайини кўтариш. Танглай кўтариш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидир. Бу суннат – соғлом одамнинг оғзида хурмо ё бошқа ширинликни чайнаб, чайналган нарсани покиза бармоғига қўйиб, бармоғини чақалоқнинг оғзига киргизиб, ўша бармоғини ўнг ва чап томонга ҳаракатлантириб, ширинлик оғзига тўлиқ етиб боргунича унинг танглайини енгил ишқалаш билан амалга оширилади. Сувли, юмшоқ хурмонинг бир жузини шимиб, фойдаланиши учун гўдакни оғзига солиб қўйиш ҳам мумкин. Хурмо топилмаса, ширинликдан фойдаланиш ҳам дуруст. Асал бошқа ширинликдан кўра яхшироқ. У ҳам бўлмаса, олов тегмаган – пиширилмаган – нарса билан қилса ҳам бўлади. Суннатда танглай кўтариш мавзуси Танглай кўтариш борасида кўп ҳадислар бор. Жумладан, Асмо бинт Абу Бакр Макка шаҳридан ўғли Абдуллоҳ ибн Зубайрга ҳомиладор ҳолда Мадинга келганларидаги ҳолатни баён қилиб, бундай деганлар: “Мен Маккадан ҳомилам тўққиз ойга тўлганда йўлга чиқдим. Мадинага келиб, Қубо қишлоғига тушдим ва Қубода кўзим ёриди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келдим. У зот чақалоқни қўйинларига олиб, хурмо олиб келишга буюрдилар, (олиб келингач), уни чайнадилар, сўнг (биринчи бўлиб) чақалоқнинг оғзига туфладилар. Унинг қорнига биринчи кирган нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак тупуклари бўлди. Сўнг хурмо билан унинг танглайини кўтардилар, сўнг унинг ҳақига барака тилаб, дуо қилдилар. У Ислом дини келгач, мусулмон оилалари орасида туғилган биринчи чақалоқ бўлди” . Ҳамма жуда хурсанд бўлиб қувонди. Чунки уларга “Сизларни яҳудийлар сеҳрлаб қўйган. Энди сизларда туғилиш бўлмайди” – деб айтилган эди… Танглай кўтаришнинг тиббий фойдалари Доктор Муҳаммад Али ал-Бар – Тариқул-Ислом маркази, илмий мўжизаларни ўрганиш ҳайъат аъзоси – замонавий илм янги туғилган боланинг танаси соғлиги, яхши униб-ўсишига танглай кўтаришнинг кўп фойдалари бор эканини таъкидлади. У бу ҳақда қаноатлантирувчи илмий хулоса ва изоҳларни тақдим қилиб, бундай деган: Танглай кўтариш борасида келган ҳадислар чақалоқнинг қорнига биринчи бўлиб кирувчи нарса хурмо ёки ширин озуқа бўлиши лозим эканига ҳамда унинг ҳаёти баракали бўлиши умидида бу амалиётни гўдакни фазилатли, солиҳ эркак ёки аёллар ҳузурига олиб борилиб, уларнинг қўлида амалга ошириш мустаҳаб эканига далолат қилади. Танглай кўтаришнинг ҳикматини замонавий илм ўн тўрт асрдан сўнг кашф этиб, топди. Яқин даврда барча гўдаклар, хусусан, янги туғилган, энди сутга кирган чақалоқларнинг ўлимига икки нарсадан бири сабаб бўлиши маълум бўлди: 1. Қондаги шакар (глюкоза) миқдорининг пастлаб кетиши; 2. Онадан янги туғилган чақалоқ совуқ об-ҳавога тўқнаш келганда, тана ҳарорат даражасининг пастлаб кетиши. Чақалоқлар қон таркибидаги шакар (глюкоза) миқдори пастроқ бўлади. Унинг вазни қанча енгил бўлса, қон таркибидаги глюкоза нисбати янада пастроқ бўлади. Чала туғилган (вазни 2,5 кг дан кам) болаларда бу...
Инсониятнинг тарихий тажрибаси ва тараққиёт йўли оила ҳар биримиз учун энг азиз ва мўътабар гўша – чинакам ҳаёт ва тарбия ўчоғи эканлиги, ҳеч ким ундан айро яшай олмаслиги, усиз камолга етмаслигини аллақачон исбот қилган. Оиланинг жамиятда тутган ўрни беқиёс ва ҳеч нарсага алмашилмайди. Унинг таърифи ҳам мураккаб, мазмун-моҳияти эса ниҳоятда теран, сурати ранг-баранг ва бир-бирига асло ўхшамайди. Ҳаёт гашти – турмуш тотувлигида. Аммо, турмуш тотувлиги ўз-ўзидан юзага келмаслигини унутмаслик лозим. Оддийгина бир эътиборсизлик ҳам баъзи ҳолларда турмуш маромини издан чиқариши мумкин. Оила-ҳар бир жамиятнинг бошланғич ҳужайраси ҳисобланади. Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам, фаровон бўлади. Аксинча, оилаларда парокандалик, бузғунчилик бўлса, ҳалол-ҳаромнинг фарқи қолмаса, ўша жамият бузилади, тинчи йўқолади, у оқибатда чуқур таназзулга юз тутади. Шу боисдан энг мукаммал дин бўлмиш Ислом оиланинг поклиги, камолоти, осойишталигига ҳамиша катта эътибор билан қараб келади. Оиланинг бош ҳужжати саналмиш никоҳни инсон муносабатлари ичида энг муқаддас алоқа, деб ҳисоблайди. Юртимизда ибратли ва намунали оилалар жуда ҳам кўп. Хўш, оилавий тотувликнинг боиси нимада? Бизнингча бу саволнинг жавоби кўпгина омилларга бориб тақалади ва уни биргина сўз билан ифодалаш амри маҳол. Турмуш тажрибаси иноқлик, тотувлик, баҳамжиҳатликка эришиш йўллари ҳар хил, ниҳоятда кўп ва ранг-баранглигини кўрсатади… Бунда намунали деб ҳисобланган бир оиланинг тажрибаси бошқа оилага асқотмаслиги ҳам мумкин. Негаки, ҳар оилада ҳар хил шароит, ҳар хил вазият. Лекин, ҳамма оилалар учун умумий бўлган сув билан ҳаводек зарур баъзи неъматлар ҳам бор. Бу, авваламбор, хонадон соҳибларининг барчага ибрат бўларлик намунали хуш хулқи, инсонийлик фазилатлари, меҳнатсеварлиги, фидойилиги, ҳалоллиги, поклиги, фарзанд тарбиялаш салоҳиятидир. Ёмон муҳит ҳукмрон жойда эзгулик уруғи униши амри маҳол. Оилавий ажралишлар ёмонликнинг бисёрлиги, эзгуликнинг танқислиги нишонасидир. Бир оиланинг нўноқлиги, ундаги беқарор вазият қўни-қўшни хонадонларга ҳам кўчиши ва ҳукм сураётган ижобий ҳолатларга зарба бериши турган гап. Оилавий тотувлик авваламбор хонадон соҳибларининг уй-рўзғор юритиш, мустақил ҳаёт қучоғига қадам қўйган фарзанд-келинларга турмуш сир-синоатларидан оқилона сабоқ бериш соҳасидаги салоҳиятига кўп жиҳатдан боғлиқ. Аммо, фарзандларга оила тилсимларидан сабоқ бериш нарёқда турсин, ҳатто ўзига тўғри йўл тополмаётган ота-оналар ҳам, афсуски, орамизда учраб туради. Бундайларга шу оиладаги фарзандлар ёки хонадоннинг бошқа аъзолари аксарият ҳолларда ўз таъсирларини ўтказа олишмайди. Бундай пайтларда ибратли тарбия ўчоғи саналган маҳалла жамоатчилиги оёққа қалқимоғи даркор. Оилавий муҳитни соғломлаштириш, барқарорлаштириш, аҳиллик ва тотувликни таъминлашда таъсирчан тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш тадбирларининг аҳамияти янада катта. Ҳаёт тажрибаси ёшларнинг бахтиёр оилавий турмушига томонлар ҳали қуда-андачилик остонасига етмасдан мустаҳкам пойдевор қўйишлари мумкинлиги ва зарурлигини тақозо этади. Гап томонлар бир-бирини яқиндан танимай-билмай, синашта бўлмай туриб, унашувни никоҳга уламаслик ҳақида кетаётганлигини яна бир бора эслатмоқчимиз. Шу билан бирга ёшларнинг чинакам бахти-тахтини тор ва шахсий манфаатлар йўлидан излаш, қуда-андачиликка мансаб ёки мол-дунё илинжида бел боғлашнинг оқибатлари ҳам аксарият ҳолларда яхшилик билан тугамайди. Турмушнинг энг яхши ва ибратли удумлари, анъаналари, ҳаёт синовидан ўтган талаб ва тақозолари асосига қурилган оила ҳеч вақт завол топмайди. Демак, оила мустаҳкам бўлиши ҳамда жамият ривожига ўз ҳиссасини қўшиши учун, аввало, ота – оналар фарзанд тарбиясига ва янги оила қураётган ёшларни ўз тенгларини топишга маъсулият билан ёндашишса, ота-оналарнинг ўзлари бу ишларда намуна бўлишса бизлар орзу қилган жамият барпо қилинади. Тошкент Ислом институти битирувчиси Ишаев Жўрабек 3 363
Оила-инсоният тарихининг ҳамма даврларида жамиятнинг негизи ҳисобланган. Шунинг учун, Аллоҳ таоло ўзи юборган пайғамбарлари орқали оила масаласига алоҳида аҳамият бериб, унинг мустаҳкам бўлиши, ундан кўзланган мақсад юзага чиқиши учун ҳар қайси даврга мувофиқ низом ва қонунлар жорий этган. Динимизда оила масаласига катта эътибор берилиб, уни қандай ташкил қилиш, унинг бошлиғи ким бўлиши, аъзоларининг ҳуқуқлари, фарзандлар тарбияси, аъзолари ўртасида чиқадиган келишмовчиликларни муолажа қилиш, хусусан оилавий ҳаётнинг барча масалаларига жавоб берилгандир. Минг афсуслар бўлсинки, ҳозирги кунда ўзларини ҳурматини билмайдиган «замонавий» аёллар ўз ҳаваслари туфайли эрлари имкониятидан ташқари моддиятни ортиқча талаб қиладилар. Бугунги кунда аёллар тўй-ҳашамлар, меҳмондорчиликлар, дугоналарнинг «гап» ўйнашлари, туғилган кун, базмларини кийим кўргазмасига айлантиришди. Уларнинг бу хархашаларини эрлари кўтаради. Йўқса, сўзини ўтказиш, бошқарувни қўлга олиш учун ҳийлалари қирқ туяга юк бўлувчи аёллар дарров жанжал бошлаб уйни бошига кўтаришади. Эрларнинг эса, бу ҳолатда уйларидан совишларига олиб боради. Натижада, «уй зиндон, кўча хандон» қабилида яшай бошлайдилар. Аёлларимиз, «Нечта қўй олдингиз?»-деб сўраган пайтда: «Битта қўзи» жавобга қўшниларига эшиттириб, «Ўнта қўй нима бўлади? (душманларим куйиб ўлсин)» – деб айтган Ойпошшаларга айланиб қолишяпти. Уларнинг бу ҳою ҳавасларини эркаклар кўтаришга уринади, натижада эркаклардан талаб қилинаётган нарсаларга уларнинг имкониятлари етмагач қарз кўтаришга мажбур бўлишади. У қарзни узгунча кишининг соғлиғи, асаби кетади. Баъзилар инфаркт, инсульт каби оғир касалликларни орттириб ҳам олишмоқда. Баъзи қайиноналар келинларини бойлик манбайи деб қарашади. Келинларининг сарполари Европа стилида, энг сўнги модада бўлиши шарт бўлиб қолди. Акс ҳолда тўйга бир кун қоладими, тўй куни бўладими, чиллали келин бўладими, уйига олиб қўйишади. Ёки энг камида келинини кўзини очирмайди. Арзимаган ишни эплай олишмаса ҳам, ўғилларига чақиб, жанжал чиқаришади. Келинлар ҳам бировнинг фарзанди, ўн саккиз, йигирма йил бошқа бир муҳитда тарбия олган қизни, бутунлай бошқа бир бегона муҳитга киришиб кетиш, уларнинг бирдай кўнглини олиш осон эмаслигини қайноналаримиз унутиб қўйишади. Ёки айрим келинлар қайноналарининг озгина танбеҳини кўтара олмай эрларига гиж-гижлашади. Она ва фарзандини, ака – укалар ўртасини бузилишига сабаб бўлишади. Уларга оиланинг аҳамияти йўқ. Баъзи ўз эркини ўз қўлига олишни истагидаги аёлларимиз эса, ҳамма нарсаси тўкин бўлсада, етишмовчиликни баҳона қилиб, чет элларда ишлайдиган дугоналарига ҳавас қилиб, минг бир баҳона, важ-карсон билан, эрлари рози бўладими, йўқми чет элга дугонаси билан бирга кетади. Ўз эрклари ўз қўлларига ўтгач, улар эрни ҳурмат ҳам қилмайдилар. Кўчага чиқиб кетаётган хотинлар эрларига керак бўлмай қоладилар. Аёллар эса чет элларда ўз ор номусларини, умрларини, фарзандлари улғайиши, тарбиясидан бехабар ҳолда «оилани камини қоплаш» ниқобида кўнгилхушлик қилиб юрадилар. Энг камида аёлларга хос ибо-ҳаёларини йўқотиб келишади. Ахборот технологиялар асрида интернет, телефонлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. Бироқ, минг афсуслар бўлсинки, айнан ана шу қулайликлар айрим ҳолларда тўғри фойдаланилмагани учун оилаларда эр-хотинлар ўртасида тушунмовчиликлар келтириб чиқариб, ажрашишгача олиб бормоқда. Келинлар янги уйларидаги оналари, сингиллари, хўжайинлари ҳақида ҳар гапни уйга етказиш, оилавий муаммоларни дугоналари билан ҳал қилишлари яхши ҳолатларни келтириб чиқармайди. Интернет орқали кўр – кўрона танишиш, улар билан махфий суҳбатлар эркакларда ҳам, аёлларда ҳам учрайди. Улар ўзлари кўрмай, ширин суҳбат қуриб турадиган «дўстлари» ўз жуфти ҳалолларидан кўра «идеалроқ»дир. Телефон, интернет орқали жуда кўп ажралишлар бўлаётгани бугунги кунимизда ҳеч кимга сир эмас. Энг оғир ҳолат эса, бундай ота – онадан тарбия олаётган фарзандлар ҳали балоғат ёшига етмасиданоқ ҳирсга берилувчан бўлиб улғайишмоқда. Энг ачинарлиси,...