Асрлар давомида халқимизга хос меҳр-оқибат, хайр-саховат каби эзгу умуминсоний қадриятларни намоён этиб келаётган Қурбон ҳайити жонажон Ватанимизда ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва шукроналик фазилатларини янада мустаҳкамлашга беқиёс ҳисса қўшмоқда. Ушбу улуғ айёмнинг маънавий ҳаётимиздаги муҳим аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда уни мамлакатимизда муносиб нишонлаш мақсадида:
Муқаддас динимиз ислом деб номланди. Бу динни Аллоҳ таолонинг Ўзи “ислом” деб номлади. Ушбу калима тинчлик, саломатлик, бўйсуниш, хавфсизлик, эсон-омонлик деган маъноларни англатади...-ТИИ тиллар кафедраси ўқитувчиси Абдуллаев Алишер
Ислом никоҳ масаласида ҳамиша ҳар икки томонни салоҳияти –Аллоҳ ва расулини таниши ва уларнинг кўрсатмасига қай даражада эргашиши – га эътибор беришга тарғиб қилган. Бунга хилоф иш тутиб, асосий эътибор икки ёшнинг салоҳиятига эмас, балки дунё матосига қаратилишини қаттиқ қоралайди ва бунинг оқибатида фитна ва фасодлар юзага келишини таъкидлайди...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Баҳодиржон Баҳромжон ўғли