islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Қалб тарбияси

Бизга Ўзини танувчи ва севувчи қалб ато этган ва ўша қалбни фақат Ўзигагина интилиши учун иймон нури билан нурлантирган ҳаким Роббимиз Аллоҳ Таолога ўзи рози бўладиган ададича ҳамду санолар бўлсин! Қалб ҳақида суҳбатга киришар эканмиз, беихтиёр инсоннинг инсонийлигини намоён этувчи ҳисларни ўзида мужассам этган ҳамда инсонни Аллоҳ Таоло яратган бошқа махлуқлардан ажратиб турадиган латиф, нуроний ва билувчи бўлган муҳим бир нарса ҳақида сўзлашга киришаётган бўламиз. “Қалб” сўзи араб тилидаги “қалаба” феълидан олинган бўлиб, “ағдариш”, “ўзгартириш” деган маъноларни англатади. Инсон қалбига шу ном берилганининг сабаби, унинг доим бир хил турмай у ёқ бу ёққа ағдарилиб тургани учундир. Дарҳақиқат, инсон қалби доимо бир хил ҳолатда турмайди. Бу ҳақида Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча: “Эй қалбларни айлантирувчи Зот, қалбимни динингда собит қилгин”, дер эдилар. Бас, биз: “Эй Аллоҳнинг Расули, сизга ва сиз келтирган нарсага иймон келтирдик. Бизга бирор нарса бўлишидан қўрқасизми?”, – дедик. “Ҳа, албатта, қалблар Аллоҳнинг панжаларидан икки панжа орасидадир. Уларни У Зот қандай хоҳласа, айлантириб туради”, – дедилар”. Албатта, борлиқдаги ҳар бир нарса Аллоҳ Таолонинг қабзасида ва У Зот уларни хоҳлаган тарафга буради. Аммо қалб иши энг нозик иш бўлгани учун ҳамда иймон ва куфр, жаннат ва дўзах масаласи айнан қалбга боғлиқ бўлгани учун у алоҳида зикр қилинмоқда. Яна ҳадиснинг маъносидан шуни тушунишимиз мумкин эканки, инсон ўз қалбини ўзгариб қолишидан, яъни иймондан куфр томонга оғиб кетишидан қўрқиб доимо Аллоҳдан ўз қалбини иймонда собит қилишлигини сўраб илтижо қилиши лозим экан. Чунки қалби доимо иймонда бўлган, яъни Аллоҳнинг ягоналигини ва ўлимидан кейинги ҳаётнинг борлигида заррача бўлса хам шак шубҳадан саломат бўлган қалбгина инсонга қиёмат куни фойда бериши мумкин. Бу ҳақида Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда шундай зикр қилган: “Магар Аллоҳнинг ҳузурига соғлом қалб билан келган кишигагина (фойда берур)”, (Шуаро,89). Амр ибн Абдулҳамид ал-Амулий роҳматуллоҳи алайҳ қилган ривоятда айтилишича, Аллоҳ Таолонинг “соғлом қалб билан” деган сўзи ҳақида айтдиларки: “У холис қалбдир”, – деб. Демак, соғлом, яъни Аллоҳ Таолога ва қиёмат кунига шак-шубҳасиз ишонадиган, ширкдан тоза бўлган ҳамда холис қалбгина инсонга фойда берар экан. Энди мана шу ҳислатларга эга бўлиш учун қалбни қандай қилиб тарбиялаш мумкинлиги ҳақида суҳбатлашамиз. Қалб софлигига эришиш, уни тарбиялаш “Тиббул қулуб” – “Қалблар табобати” деб номланади. Бу номнинг ўзига хос шарҳи ва ҳикмати бор. Тиб илми икки қисмга бўлинади: бадан ва қалб табобати. Бадан табобатида инсоннинг бадани унинг соғлиғини сақлаш ва беморлигини кетказиш учун ўрганилади. Қалб табобатида эса инсон қалбининг ҳолатлари унинг тузалиши, бузилиши ва хаста бўлиши жиҳатидан ўрганилади. Чунки қалб инсон баданидаги бош аъзодир. Агар у соғлом бўлса, бошқа аъзолар ҳам соғлом бўлади. Агар у бузуқ бўлса, бошка аъзолар ҳам бузилади. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис буни қўллаб қувватлайди: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Огоҳ бўлингким! Албатта жасадда бир парча гўшт бордир. Қачон у солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлур. Қачон у бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур. Огоҳ бўлингким! Ўша нарса қалбдир”, – дедилар”. Бу ҳадис буюк ҳадисдир, у исломнинг асоси бўлган учта ҳадисдан биридир. Шунинг учун бу ҳадисни исломнинг учдан бири десак бўлади. Бу ҳадиси шарифнинг улуғлиги шундаки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг бошида ҳалол ва ҳаромни баён қилганлар ва бу ишда қалб асосий рол ўйнашини таъкидлаганлар. Энди ҳадиснинг шарҳи билан ҳам бир оз танишиб ўтсак. Ислом тушунчаси бўйича қалб икки хил бўлади: зоҳирий ва ботиний қалб. Зоҳирий қалб инсоннинг зоҳирида, яъни жисмоний қисмида жон вазифасини ўтайди. Ботиний қалб эса инсоннинг ақлий, руҳий-маънавий ҳаётида жон вазифасини ўтайди. Ҳадисда ботиний қалб назарда тутилгандир. Жисм соғ ёки бемор бўлиб, сўнг ўлгани каби қалб...

Бола ва олма дарахти

Бир вақтлар бир болакай ва катта олма дарахти бўлган экан. Болакай ҳар куни уни ёнига келиб, уни атрофида ўйнашни жуда яхши кўрар экан. У олма дарахтини шоҳларига чиқиб олма ер ва туш пайтлари уни сояси остида бироз мизғиб олар экан. Хуллас болакай олмани,олма эса болакай билан ўйнашни жуда яхши кўрар экан. Кунлар ўтибди, болакай ҳам анча улғайибди ва ҳар куни олма дарахтини олдига келиб ўйнамайдиган бўлибди. Кунлардан бир кун болакай жуда ғамгин ҳолатда олма дарахтини ёнида пайдо бўлибди. “Кел мен билан ўйна”,-дебди дарахт. “Мен энди олма атрофида ўйнаб юрадиган жажжи болакай эмасман“,-деб жавоб берибди болакай. “Мен турли ўйинчоқларим бўлишини хохлайман, уларни сотиб олиш учун эса менга пул керак“. “Узр, афсуски менда пул йўқ, лекин сен мени олмаларимни териб олиб сотиб ўзингга ўйинчоқлар сотиб олишинг мумкин“. Бола жуда ҳаяжонланиб кетибди. У дарахтдаги барча олмаларни узиб олиб, хурсанд бўлиб ортига қайтиб кетиб, шу кетганча олмани олдига ҳеч келмабди. Олма жуда хафа бўлибди. Бир кини ҳалиги бола (энди у кишига айланган эди) яна олма дарахтини олдига келибди.Олма жуда хурсанд бўлиб ҳаяжонланиб кетибди. “Кел ёнимга мен билан ўйна“,-дебди олма. “Мени ўйнашга вақтим йўқ. Оиламни боқишим керак. Бошпана сотиб олишим. Менга ёрдам бера оласанми?” Узр, лекин мени пулим ёқда, аммо сен мени шоҳларимни кесиб олиб уй қурсанг бўлади. Киши дарахтнинг барча шоҳларини кесиб олиб хурсанд бўлиб ортга қайтибди. Дарахт уни бахтиёр кўрганидан жуда хурсанд бўлиб кетибди, аммо киши шундан сўнг бошқа ҳеч қайтиб келмабди. Дарахт яна ёлғизликда маҳзунлигича қолибди. Иссиқ ёз кунларининг бирида киши яна қайтиб келибди ва дарахт яна суюнибди. “Кел ёнимга мен билан ўйна!”,-дебди дарахт. “Мен қарияпман. Қайиқда сузиб ҳаёт ташвишларидан бироз дам олишни хохлайман. Менга қайиқ бера оласанми?”,-деб сўрабди киши. “Мени танамдан қайиқ ясагинда узоқ жойларга сузиб бориб дам олиб,шод қайтиб кел”. Шунда киши уни танасини арралаб қайиқ ясабди-да,унга тушиб сузиб кетганча узоқ вақтлар йўқ бўлиб кетибди. Ва ниҳоят кўп йиллардан сўнг киши яна дарахт ёнига қайтиб келибди. Шунда уни кўрган дарахт: “Узр болажоним, мени энди сенга берадиган ҳеч нарсам қолмади, на олмам бор ва на сен ўнайдиган танам ва шоҳларим”,-дебди. “Ҳечқиси йўқ. Энди мени ҳам олмаларни тишлаб ейишга на тишларим бор,ва на шоҳларингга чиқиб ўйнашга қувватим. Бу нарсалар учун мен жуда қариб қолдим”,-деб жавоб берибди киши. “Ростдан ҳам мени сенга берадиган ҳеч нарсам қолмади.Фақатгина қуриб битаётган илдизларим бор халос”,-кўз ёшлари билан дебди дарахт. “Менга ҳозир кўп нарса керак эмас, фақатгина қариган чоғимда ором олиш учун бир жой бўлса бас”,-деб жавоб берибди киши. “Жуда яхши! Қари дарахт илдизлари ором олиш учун энг яхши жой. Кел ёнимга, илдизларим устида ором ол”. Киши ўтирибди ва кекса дарахт кўз ёшлари ила унга табассум қилибди. Бу ҳикоя ота-оналар болалари учун ҳар қандай қурбонлик қилишга тайёрлиги ҳақида. Унда ота-оналар олма дарахти тимсолида жонлантирилган. Болалигимизда ота-онамиз билан ўйнашни севамиз. Улғайгач эса уларни ташлаб кетамиз ва қачонки бизга нимадир керак бўлса, ёки мушкул бир аҳволга тушиб қолсак уларни олдига шошиламиз. Шубҳасиз ота-оналаримиз бизни бахтли кўриш учун қўлларидан келган барча ишни қиладилар. Балки сиз бола дарахт билан шафқатсизларча муносабатда бўлган деб ўйларсиз, лекин биз ҳам кўп ҳолатларда ота-онамизга шундай муносабатда бўламиз. Уларни меҳр-муҳаббатини суистеъмол қиламиз ва яхшиликларини ўз вақтида қадрламаймиз. Аллоҳ барча қилган хатоларимизни кечириб бизни тўғри йўлга йўлласин ва ота-оналаримизни...

Комил инсон одоби

Мусулмон киши ҳаёти давомида бир қанча одобларга риоя қилиши керак: Аллоҳга, Қуръони каримга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, бандаларга нисбатан бўладиган муомала одоблари, бундан ташқари, ейиш, ичиш, сафар, либос,уйқу каби кундалик ҳаётда риоя қилишимиз керак бўлган одоблар. Шулардан бири инсон ўз нафсига нисбатан касб қилиш керак бўлган одоблар. Албатта, ҳар бир мусулмон бу дунё ва охират саодатига эришиш учун ўз нафсини тарбиялаши, тозалаш ва ислоҳ қилиши керак. Дунё ва охират ҳаётидаги бахтсизлик эса киши нафсининг кирланиши, фасод, ҳалокатга юз тутиши билан боғлиқ. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Ҳақиқатан уни (нафсни) поклаган киши нажот топур ва у (нафсни) (гуноҳлар билан) кўмиб, хор қилган кимса эса (Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлур)”. (Шамс сураси, 9-10). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Сизларнинг барчангиз жаннатга кирурсизлар фақатгина инкор қилувчилар эмас. Сўрадилар: Ё Расулуллоҳ, инкор қилувчи ким? Айтдилар: Кимки менга итоат қилса, жаннатга кирур, кимки менга қарши чиқса, ана ўша инкор қилувчидир”. Мусулмон киши нафсни покловчи нарсалар гўзал иймон, амали солиҳ эканлигини, куфр ва маъсиятлар эса уни ҳалокатга олиб боришини билади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Куннинг ҳар икки тарафида (яъни эрта-ю кеч) ва туннинг бир бўлагида намоз ўқинг! Албатта, савобли ишлар гуноҳларни кетказур”. Муборак ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Агарда мусулмон киши бир гуноҳ амални қилиб қўйса, унинг қалбида бир қора нуқта пайдо бўлади. Агар тавба қилса, қалби покланур, агар маъсиятда давом этса, қалбини гуноҳлар қоплаб олур”. Демак, мусулмон киши доимо ўз нафсини тарбиялаб, поклаб, уни кирлантирадиган фаҳш ишлардан узоқлашиб яшаш керак. Ҳар соатда нафсини ҳисоб-китоб қилиши, уни яхши амаллар, тоат-ибодатларга ундаши керак. Бу эса бир неча поғоналарни босиб ўтиш билан бўлади: Булардан аввалгиси-тавба, яъни гуноҳ ва маъсиятлардан узоқлашиб,олдин қилган хатолари учун афсусланиб, келгусида бу гуноҳларга қайтмасликка қарор қилишдир. Аллоҳ таоло айтади: “Эй, мўминлар, барчангиз Аллоҳга тавба қилинг, кошки нажот топурсизлар”. Агар банда Роббисига чин ихлос билан тавба қилса, Аллоҳ таоло бандасидан қаттиқ хурсанд бўлар экан, ҳатто бир ҳадиси шарифда келишича, агар банда Роббисига тавба қилса, Аллоҳ таоло кимсасиз саҳрода туясини йўқотиб қўйиб, сўнгра уни топган кишиданда кўпроқ хурсанд бўлар экан. Тавбадан кейин келадиган поғона-муроқаба, яъни мусулмон киши ўзини кузатиши, Аллоҳ уни доимо кузатиб турганлигини билиши ва ҳар дақиқада шуни ҳис қилиши керак. Ана шундагина мусулмон киши Аллоҳ таолонинг нақадар комил Зот эканлигини мулоҳаза қилади, унга ибодат қилишдаги роҳатни топади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Жаброил алайҳиссалом эҳсон ҳақида сўраганларида: “Аллоҳга уни кўриб турганингдек ибодат қилишинг, агар бу қўлингдан келмаса, албатта Аллоҳ сен кузатиб турур”,-деб жавоб қайтарганлар. Саҳоба розияллоҳу анҳумлар ҳам бунга кучли амал қилиб, муқарраб бандалар даражасига кўтарилганлар. Жунай роҳимаҳуллоҳдан сўрашибди: “Ерга қараб юришга ундайдиган нарса нима?“ Айтибдилар:“Сени кузатувчининг назари сенинг назарингдан ўткирроқ эканлигини билиш“. Ибн Муборак розияллоҳу анҳудан бир киши муроқаба ҳақида сўраганида: “Сен доим Аллоҳни кўриб тургандек бўлишинг“,-деб жавоб берибдилар. Абдуллоҳ  ибн Дийнор ривоят қиладилар: Бир куни Умар розияллоҳу анҳу билан Маккага бораётган эдик. Йўлда тоғлик бир чўпонни учратдик. Умар розияллоҳу анҳу: “Бизга қўйларингдан биттасисини сот“, дедилар. Чўпон поданинг эгаси борлигини айтди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: “Эгангга бўри еб кетди дейсан“, дедилар. Чўпон эса: “Унда Аллоҳ қаерда?“-деди. Умар розияллоҳу анҳу йиғлаб юбордилар, сўнгра чўпоннинг эгасига бориб, чўпонни ундан сотиб олдилар ва қулликдан озод қилдилар. Ҳикоя қилинишича, Зулайҳо Юсуф билан ёлғиз қолганида Бутнинг юзини ўраб қўяди. Шунда Юсуф алайҳиссалом айтадилар: “Сен жонсиз нарсадан ҳаё қилдингу, Молик-Жаббор Зотдан ҳаё қилмайсанми?“ Нафсни ислоҳ қилиш йўлидаги кейинги қадам уни ҳисоб-китоб қилишдир. Мусулмон киши кеча-ю кундуз охират саодатига эришиш учун солиҳ амалларни қилишга ҳаракат қилади. Унинг ҳаёти дунёси амалларни бажариш давридир....

МУСТАҚИЛЛИГИМИЗ ШАРОФАТИ

Мустақиллигимиз туфайли юртимизда муқаддас ислом дини равнақи йўлида кенг ислоҳотлар амалга оширилди. Эътиқод эркинлиги қонуний равишда кафолатлаб қўйилди. Миллий ва диний қадриятларимиз тикланди, масжид ва мадрасаларнинг бинолари, нодир тарихий обидалар, осори атиқалар қайта барпо этилди. Фуқароларнинг эмин-эркин ибодат қилишлари, диний таълим олишлари учун барча шароитлар яратилди. Бугун Ватанимизнинг кўп асрли шонли тарихида мутлоқо янги давлат, янги жамият барпо этиш йўлини очиб берган буюк тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига 27 йил тўлди. Ушбу тараққиёт йўлимизга яна бир назар ташлар эканмиз, бугунги тинч, осуда ҳаётга, ёруғ кунларга, ютуқ ва марраларга қандай омиллар эвазига эришганимиз кўз ўнгимизда гавдаланиши табиий. Ўтган тарихан қисқа ва мазмунан бой йилларда ҳукуматимиз томонидан узоқни ўйлаб олиб борилган оқилона сиёсат туфайли асрларга татигулик ўзгаришлар амалга оширилди. Хусусан, фаннинг барча соҳаларида, жумладан, маданий ва миллий меросимизнинг асоси бўлмиш ислом динини асл манбалар асосида ўрганиш ва уни холис таҳлил қилиш имконияти кенгайди. Бугун шиддат билан ўзгариб бораётган глобаллашув даврида дунёда муқаддас ислом дини аҳкомларини нотўғри талқин қилиш, уларни сохталаштириш йўли билан турли фитна ва бузғунчиликлар содир этиш ҳолатлари кузатилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бундай мураккаб вазият динимизнинг софлигини сақлаш, унинг тинчлик ва инсонпарварликдан иборат асл моҳиятини аҳоли, айниқса, ёшларга етказишга қодир, юқори даражада илмий ва диний салоҳиятга эга мутахассисларни тайёрлашни тақозо қилмоқда. Бинобарин, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан халқимизнинг маънавий меросини қадрлаш, маърифий ислом динини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Буюк алломаларимиз асарларини ўрганиш ва чоп этиш, қадамжоларини обод этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Сурхондарё вилоятидаги Имом Термизий, Қашқадарё вилоятидаги Абу Мўъин Насафий мақбаралари, Навоий вилоятидаги Нурота зиёратгоҳи ва бошқа қадамжолар қайтадан тўлиқ таъмирланди. Самарқандда Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Сурхондарёда Имом Термизий илмий-тадқиқот марказлари, Самарқанддаги Имом Бухорий илмий марказида ҳадисшунослик, Имом Мотуридий маркази қошида калом илми, Фарғонадаги Марғиноний илмий марказида фиқҳ мактаби, Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд марказида тасаввуф, Қашқадарёдаги Абу Муин Насафий марказида ақида илми мактаби ташкил этилди. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 23 июндаги қарорига мувофиқ бунёд этилаётган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси марказида аждодларимизнинг улкан маънавий мероси, жаҳон илм-фани ривожига қўшган ҳиссасини ўрганиш ва илмий тадқиқ қилиш ишлари бошлаб юборилди. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Бу борада амалга оширилаётган ишлар жамиятимиздаги ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамламоқда. Президентимиз БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюцияни қабул қилиш таклифини билдирди. Бу резолюция бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликни таъминлашга қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелда “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони қабул қилинди. Мазкур фармон мамлакатимизда дин соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди. Дархақиқат, бугун юртимизда том маънодаги диний ҳамда маънавий-руҳий эркинликларга жуда катта йўл очиб берилди. Миллий истиқлол мафкурасида муқаддас ислом динининг моҳияти, унинг инсонпарварлик ғоялари, динга соғлом муносабат масалари ўз ифодасини топди. Дин соҳасида оламшумул аҳамият касб этган уламоларнинг меросини ўрганиш, аждодларимиз томонидан кўп асрлар мобайнида яратиб келинган ғоят улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросни тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бир сўз билан айтганда, давлатимиз томонидан...

Дўстлик ҳақида

Барча инсонлар ҳам суҳбатлашиш ва дўст бўлишга муносиб бўлавермайди. Сиз шундай киши билан дўст ва ҳамсуҳбат бўлингки, унда уч хислат бўлсин: Биринчиси, ақлли бўлсин. Аҳмоқ ва унинг суҳбатидан фойда йўқ. Аксинча, охири бу кишига ҳам аҳмоқлиги таъсир қилади. Аҳмоқ шундай кишики, сенга яхшилик қилмоқни хохлар, аммо сенга зиён бўладурғон ишни қилади. Аҳмоқ шундай кишики, яхши-ёмонни, тўғри-нотўғрини фарқлашга фаросати етмас. Унга яхшилик қилсанг, фаҳм қилмас. Иккинчиси, хуш феъллик ва чиройли муомаладир. Бунинг тескариси шуки, ким ёмон хулқни тарк этмаса, вақти келиб ёмон одати, бадхулқлиги тутиб қолса, ҳақиқатни ва барча яхши хислатларни зое қилишдан уялмас. Учинчи хислат, салоҳдир. Гуноҳ ва маъсиятга рағбати бор одам Худои Таолодан қўрқмайди ва андиша қилмайди. Ким Худои Таолодан қўрқмаса, анга эътиқод қилиб бўлмас. Ҳазрат Жаъфар Содиқ (р.а) айтадилар: “Беш тоифа кишининг суҳбатидан йироқ бўлғил ва ҳазар қилғил: – ёлғончики, уни ёлғонига алданиб, мағрур бўлурсан; – аҳмоқки, сенга манфаат етказаман деб зиён етказур; – бахил киши сенга манфаат етар вақтда андан қочар; – тангдил (юраги тор) одам мухтожлик вақтида узоқлашар; – фосиқки, сени бир луқмага сотар”. Билгинки, бу хислатларнинг ҳаммаси бир кишида бўлмоғи камдур. Лекин бирон киши билан чин дўст, улфат бўлмоқни хохласанг, хушфеъл яъни, инсонга ёқимли, хуштабиат, хуш хулқ кишини танла. Дўстликка шундай кишини танлагинки, дин ишида уни сенга фойдаси тегсин ва сен унга фойда келтиргин. Суҳбат ва дўстлик ҳуқуқини билгинки, айтадиларки, икки дўстнинг мисоли, икки қўлга ўхшашдур, бир-бирини ювиб пок қилур. 2 905
1 197 198 199 200 201 231