Руҳий озуқага олиб борувчи омиллардан бири рўзадир. Инсонни йўлдан урадиган нарсалар ичида қорин ва жинсий шаҳватлар энг кучлиларидан ҳисобланади. Рўзанинг фойдаларидан бири худди ўша икки шаҳватни жиловлашга хизмат қилишидир. Рўза тақвонинг асосий омилларида ҳисобланади. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида: “Эй, иймон келтирганлар, сизларга ҳам, худди сиздан олдин ўтганларга фарз қилинганидек, рўза фарз қилинди, шоядки, тақво қилсангиз”, деган. Бу оятдан келиб чиқадики, рўза ҳам тақво йўлларидан бири эканлиги. Рўза тутган шахснинг қалбида тақво руҳи уйғониши керак. Агар ким рўза тутса-ю, қалбида тақво руҳи уйғонмаса, у одам ҳақиқий рўза тутмаган бўлади. Кимки иймон ва эътиқод билан рўза тутса, Аллоҳ таоло ўша бандани “тақво” деб номланувчи, икки дунё саодатига эриштирувчи бахтга муяссар қилади. “Тақво” руҳий озуқаланишнинг муҳим омилларидандир. Рўзада бошқа ибодатларда бўлмаган хусусият бор. Бу рўзанинг Аллоҳ таолонинг ўзига боғлашлигидир. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда бунинг баёнини қилгандир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аллоҳ таоло деди: “Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим берурман”. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти. Рўзанинг бу сифатга эга бўлишининг икки маъноси бордир: Рўза ички амал ҳисобланади Рўза тутмоқ шайтонга қаҳр қилишдир. Шаҳват емоқ ичмоқ ила қувватланади. Шаҳвати кучли бўлган инсонга шайтон ўз амрини ўтказиши осон бўлади. Рўза тутган одамга эса, шайтон яқинлаша олмайди. Уламолар наздида рўзанинг даражаси учтадир: Биринчи даража – омманинг рўзаси бўлиб, у қорин ва фаржни шаҳватдан тийишдан иборат. Иккинчи даража – хосларнинг рўзаси бўлиб, у биринчи даражага зиёда кўз, қулоқ, тилни, оёқ, қўл ва бошқа аъзоларни гуноҳлардан тийишдан иборат. Учинчи даража – хослардан ҳам хосларнинг рўзаси бўлиб, у аввалги икки даражага зиёда қалбни ёмон нарсалардан, дунёвий фикрлардан ва Аллоҳдан бошқа нарсалардан тийишдан иборат. Тошкент Ислом институти талабаси Мамадазизов Жалолиддин 404
الملائكة калимаси ملك нинг кўплиги бўлиб, аслида مَلْأَكٌ калимасидан олинган. У хабарни, рисолатни етказгани учун малак деб номланган[1]. Улар Аллоҳ таолога исён қилмайдиган, инсонлар нафас олишдан чармаганлари сингари улар тоат-ибодатдан чарчамайдиган “банда”лардир. Улар эркаклик билан ҳам аёллик билан ҳам васф қилинмайдилар. Уларнинг жисмлари нурдан яралган бўлиб турли шаклларга кириш салоҳиятига эгадирлар. Улар мазкур имтиёзлардан ташқари кўплаб фазилатлар берилган зотлардир[2]. Шайх Жамолуддин Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Саид роҳматуллоҳи алайҳ “Усулуддин-дин” асарларида айтадилар: Фаришта алайҳиссаломларнинг баъзилари баъзиларидан афзалдирлар. Уларнинг энг афзаллари тўрттадир: Жаброил Микоил Исрофил Азроил Мана тўртта фариштанинг бошқа фаришталардан афзалликлари Қуръон ва Суннат билан собит бўлган. Улар гуноҳ қилишдан маъсум бўлган (сақланган) бандалардир. Инсонлар ва жинлар маъсум эмаслар. Фақатгина набий алайҳиссаломлар маъсият қилишдан сақлангандирлар. Уларнинг ишлари тоат, масканлари самодир[3]. Уларнинг васфлари тўғрисида Абу-л-фазл Азудиддин Абдурраҳмон ибн Аҳмад ибн Абдулғаффор ал-Ийжий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Ал-ақоид ал-азудийя” асарларида шундай дейдилар: و لله تعالى ملائكة لا يذكر و لا يؤنث ذو أجنحة مثنى و ثلث و رباع، منهم جبرئيل و ميكائيل و اسرافيل و عزرائيل عليهم السلام، لكلّ منهم مقام معلوم، لا يعصون الله ما امرهم و يفعلون ما يؤمرون Аллоҳ таолонинг фаришталари бор: улар эркак ҳам бўлмайди, аёл ҳам бўлмайди; улар иккитадан, учтадан ва тўрттадан қанотлар соҳибидирлар. Жаброил, Микоил, Исрофил ва Азроил алайҳимуссалом улардандир. Улардан ҳар бири учун маълум мақом бор, Аллоҳга амр қилган нарсасида осий бўлмайдилар, буюрилган нарсаларни қиладилар[4]. Абу Ҳафс Нажмиддин Умар ан-Насафий раҳматуллоҳи алайҳнинг “Ақоидун Насафий” асарида ҳам шундай дейилган: والملائكة عباد الله تعالى و العاملون بامره و لا يوصفون بذكورة و لا أنوثة Фаришталар Аллоҳ таолонинг бандаларидир, Унинг амрига амал қилгувчидирлар. Эркаклик ва аёллик ила васф қилинмайдилар[5]. Абул Муин Маймун ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муътамид ибн Муҳаммад ибн Макҳул Насафий раҳматуллоҳи алайҳ фаришталарнинг сифатлаб айтадилар: Фаришталар нурдан яралган. Агар биз уларни кўрсак, руҳимиз ва кўзимиз уларга қараб учиб кетади[6]. Ҳозирги замон илмий тажрибаларидан сўнг аён бўлдики, инсоннинг кўзи нур тезлигидан секинроқ ҳаракат қиладиган нарсаларнигина кўрар экан. Нур тезлигида (186 минг мил) ҳаракат қиладиган барча нарсаларни инсон кўриши асло мумкин эмас экан. удан яратилган фаришталарни ҳам инсонлар кўришга қодир эмаслар[7]. Фаришталардан қайси бири кофир бўлса, аҳли дўзахдан бўлади ва Иблис каби азобланади. Кофир бўлмай гуноҳкор бўлса, азоб берилади. Бунинг далили Ҳорут ва Морут қиссасидир. Ибодатли, имонлиси эса жаннат аҳлидан бўлади, лекин савоби йўқ[8]. Фаришталар инсонлардан фарқ қилади. Уларнинг ўз ихтиёрлари йўқ, улар доимо Аллоҳга итоат қиладилар, исён қилишга имконлари йўқ[9]. Фаришталарни тасдиқлаш ҳам фарз ҳисобланади. Имоннинг еттита шарти мавжуд. Фаришталарнинг борлигига иймон келтириш иймон рукнларидан биридир[10]. Қуръони каримда ҳам, ҳадиси шарифда ҳам фаришталарга иймон келтириш ҳақида жуда кўплаб хабарлар келган: آَمَنَ الرَّسُولُ بِمَا أُنْزِلَ إِلَيْهِ مِنْ رَبِّهِ وَالْمُؤْمِنُونَ كُلٌّ آَمَنَ بِاللَّهِ وَمَلَائِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ لَا نُفَرِّقُ بَيْنَ أَحَدٍ مِنْ رُسُلِهِ وَقَالُوا سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا غُفْرَانَكَ رَبَّنَا وَإِلَيْكَ الْمَصِيرُ Пайғамбар (Муҳаммад) ўзига Парвардигоридан нозил қилинган нарсага (оятларга) имон келтирди ва мўминлар ҳам. (Уларнинг) ҳар бири Аллоҳга, фаришталарига, китобларига ва пайғамбарларига бирортасини ажратмасдан (ҳаммасига) имон келтирди. «Эшитдик ва итоат этдик. Эй, Раббимиз, мағфиратингни (сўраймиз). Қайтишлик фақат Сенинг ҳузуринггадир», – дедилар[11]. عن أبي هريرة قال كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمًا بَارِزًا لِلنَّاسِ ، فَأَتَاهُ رَجُلٌ ، فَقَالَ...
Фото: «Uza.uz» Минбарда комиссия аъзолари, ўртадаги стулда «Ҳизбут таҳрир» диний экстремистик оқимига аралашиб, жиноят кодексининг 159-моддаси билан 18.5 йил панжара ортида умрини ҳазон қилган эркак. У 44 ёшда. Бугун оиласи даврасига қайтган. Озодликдан маҳрум этилганда 4 ёш бўлган фарзанди бугун 21 ёшли йигит, уйланиш арафасида. Салкам 19 йил ичида унинг аёли икки ўғлини ёлғиз катта қилди. Бу ҳақда «ЎзА» мухбири Анора Содиқова ҳикоя қилади. Стулда ҳудди маҳбуслардек бошини эгиб ўтирган кишига қараб, ўйлайман… фарзандлари «Отам қани», деб онасини неча бор қийнади экан. Ҳовлилари нураб кетгандир, турмушнинг оғир кунларини ёлғиз боши билан қарши олган аёлиям заифлашиб, кексайиб қолгандир… Бугун оиланинг каттаси уйга қайтган-у, бироқ бегонадек. Комиссия уни суҳбатга тортади: — Қилган қилмишингиздан афсусдамисиз? — Йўқ, фикрларимни хато деб билмайман. — Шунча, умрингизни зое ўтказдингиз «Ҳизбут-таҳрир»дан қайтмадингизми? — Қайтмадим. Мен ўз ғояларимни тўғри деб биламан. — Қасам ичганмисиз? — Ҳа, дорисман. Комиссия аъзолари орасида дин бўйича мутахассис унга юзланади: — Биринчи нозил бўлган сурани биласизми? — Йўқ, ўқимаганман… — Биринчи нозил бўлган буйруқни, каломни биласизми? — Ҳа, “Иқро” — Ҳа, “Иқро” “Ўқи” дегани сиз шу биринчи нозил бўлган буйруққа амал қилдингизми? — Йўқ… —Ота-онангиз ҳам сизни диний қарашларингизни қўллаб-қувватлайдими? — Йўқ. — Демак, ота-онангиз сиздан норози, шу тўғрими? —Улар мени диний қарашларимни тушунишмайди. — Қандай диний китобни ўқигансиз? —…. — Бизнинг қайси уламоларимиз «Ҳизбут таҳрир» оқимида бўлган? Ал-Бухорий рисолаларида «Ҳизбут таҳрир» ҳақида биронта фикр учрамайди. Сизни ҳозирда эркинликда юриб, Аллоҳнинг 5 фарзини бажаришингизга нима, ким тўсқинлик қиляпти? — Ҳеч ким ҳалақит қилаётгани йўқ. — Ўзингиз ўйланг, салкам 19 йил умрингизни қамоқда ўтказдингиз. Шу вақт ичида озодликда юриб кўпроқ яхшилик қилишингиз мумкин эди. Ота-онангиз тирик экан уларнинг хизматларини қилиб савоб олишдек имкониятга эгасиз. Бугун, «Ҳизбут таҳрир» фикрлардан қайтмаган бўлсангиз, бизни гуноҳкор адашган бандалар, деб билсангиз ҳам биз сизга ёрдам қўлини чўзамиз. Келинг шу ғояларингиздан воз кечинг. Масжидга келиб истасангиз, ислом дини мутахассисларимиздан илм олинг. Ҳақиқий исломни англанг. — Йўқ, қасамимдан воз кеча олмайман. Суҳбат давомида дин мутахассислари Нодирга (исми ўзгартирилган) адашиб, нотўғри ичилган қасамдан қайтиш ва унинг кафорати ҳақида тушунтирдилар. Бироқ, Нодирнинг ўзи шу хонада-ю, унинг ҳаёллари ҳамон ўша оқимнинг ғоялари билан банддек эди, назаримда. Комиссия аъзолари орасида бўлган Тошкент шаҳар отинойиси ҳам эркакнинг оиласи ва фарзандлари билан қизиқади. Саволларга бепарво жавоб қайтарган Нодирнинг эртаси кунига ҳам катта умид ва яхши режалар билан қарамаётганини сезиш мумкин эди. Комиссия аъзолари яна анча панд насиҳат қилди. Уни ишга жойлашда, даволанишда давлат кўмаклашишга тайёрлигини айтди. Ҳаётда нимадан норозлиги сўралди. Қанчалар уринилмасин бу инсон ўз фикридан, онгига аллақачонлар ўрнашиб бўлган ғоядан қайтмади. Минбарда ўтирган комиссия аъзолари ва четдаги адашган фуқаро ўртасида қалин кўринмас девор борлиги сезилиб турарди, у суҳбат сўнгигача сақланиб қолди. Комиссия аъзолари орасида ўтирган суҳбатни кузатган психологларнинг фикрича улар йўлдан адашган, умрини энг навқирон қисмини панжара ортида ўтказган, атрофидагилардан, жамиятдан норози тоифадир. Шунинг учун, муаммога бошқача ёндошув кераклигини, адашган фуқарони алоҳида ажратиб эмас, у билан тенгма-тенг ўтириб унга яқинлашиб, унинг кўнглига йўл топган маъқулигини айтишди. Бу одамларнинг кўнгилига янада яқинроқ кириш уларни жамиятимизга қайтаришда назаримизда ҳаракатни тўхтатмаслик керак. Улар адашган бўлса-да, шу юртнинг фуқароси, юртдошимиз ва орамиздаги одамлардан бири. Қачонлардир биз уларга бефарқлик қилиб, ножўя ташкилотларга...
Ҳафтасига 20 тадан китоб ўқиш учун тез ўқиш техникасини ўзлаштириш, курсларга қатнаш ва онлайн-тренингларда иштирок этиш шарт эмас. Мураккаб бўлмаган услубдан фойдаланиб, бошқаларга қараганда 15 марта тезроқ билим олишингиз мумкин. Бошлаш учун нима қилиш керак Дастлаб китоблар рўйхатини тузинг, кейин эса уларни мавзусига қараб сараланг. Бир ўтиришда бир мавзуга оид китобларни ўқиш тавсия этилади. Бир-бирига ўхшаш мавзули бир-икки китобни қўшиш мумкин, қарама-қарши йўналишдагиларини ўқиш ярамайди. Бу амалиётнинг бошланғич босқичида қўл келмайди. Китобларни қандай танлаш керак Ушбу техника нон-фикшн адабиётларни ўқиш учун мос келади. Булар бизнес, шахсий ривожланиш, психология, бошқа илмий-оммабоп ва ахборот нашрларидир. Агар нима ўқишни билмасангиз, интернет тармоғида тақдим этилган ғоялардан фойдаланинг. Сизни қизиқтирган йўналишдаги форумларга киринг. Одатда у ерда адабиётлар мавзуси рўйхатлари бўлади. Энг осон усул: китоб дўкони каталогини ёки иловасини очиб, у ердаги машҳур китобларни кўздан кечиринг. Нашриётларнинг янги, энг кўп ўқилган, энг кўп сотилган китоблар каби рўйхатлари ҳам асқатади. Китобни қаердан олсам бўлади? Агар уйдаги кутубхонангизда китоб бўлмаса, икки хил усулдан фойдалансангиз бўлади. 1. Китоб дўконига бориш ва керакли мавзу мавжуд жавонни топиш Тез ўқиш бўйича моҳир одамлар китобларни дўконнинг ўзида, тик турган ҳолда ўқишни маслаҳат беришади. Чунки айнан шу алфозда кўпроқ маълумот ўзлаштирилар экан. Агар ушбу фикрни синовдан ўтказиш истаги бўлмаса, ўтириб олишингиз мумкин. Китоб дўконларининг кўпчилигида бунинг учун ўриндиқлар мавжуд. 2. Электрон китобларда машқ қилиш Одатда тез ўқиш усулини амалиётда қўллайдиганлар экрандан ўқишни маслаҳат беришмайди. Қоғоз шаклидаги нашрларни тез ўқиш осон ҳисобланади. Баъзилар эса фикрга қўшилмайдилар ва электрон китобларни “ямламай ютишади”. Китоб мутолаа қилиш имконини берадиган иловаларни юклаб олишни маслаҳат берамиз. Одатда бундай иловаларда бепул давр мавжуд бўлиб, кейнчалик тўлов миқдори бир-икки китоб нархидан ошмайди. Бир ойда 50-60 та китоб ўқисангиз, обуна нархини бемалол “оқлайсиз”. Биринчи кун: китоблар билан танишиб чиқиш Китоб дўконига боринг, уйдаги жавонда турган китобни олинг ёки иловадаги файлларни очинг. Биринчи кун ҳар бир китоб учун 15 дақиқа ажратинг. Баъзи китобларга 20-25 дақиқа вақт кетади, бошқалари учун эса 8-10 дақиқа кифоя. Китобни очиб, унинг тузилишини “ўзингизга сингдиришга” ҳаракат қилинг. Мундарижа билан танишиб чиқинг, муқовасини кўздан кечиринг. Сарлавҳаларни диққат билан ўқинг. Агар аниқ маълумот ёки масаланинг ечими керак бўлса, эътиборингизни жавобни топишга қаратинг. Қўлингизга қалам олинг ёки иловадаги ажратиб кўрсатиш мосламаси ёрдамида сизни қизиқтирган мавзуларни белгилаб қўйинг. Агар китоб дўкони ёки кутубхонада ўқиётган бўлсангиз, белгиларни ён дафтарингиз ёки иловадаги қайдлар бўлимига киритинг. Сиз учун айнан ҳозир қизиқ бўлган, олдингизга қўйилган вазифаларни ечишда ёрдам берадиган мавзуларни танланг. Ўзингизга кўпроқ маълумотни “сиғдиришга” интилманг. Кейин 15 дақиқа мобайнида китобни бошидан охиргигача варақлаб чиқиш, сарлавҳаларни ўқиш, ҳар бир бўлимнинг асосий мазмунини англашга ҳаракат қилинг. Қалин шрифт билан белгиланган жойларни албатта ўқинг, жадвал ва рўйхатлар билан танишиб чиқинг. Биринчи босқичдаги асосий вазифа – китобда ёзилган маълумотлар ва улар қаерда жойлашганини тушуниш. Китобдаги фойдали ва янги нарсалар ҳамда ҳеч қандай янгиликка эга бўлмаган маълумотларни ўзингиз учун билиб олинг. Нон-фикшн жанрини кузатиб борсангиз, деярли ҳар қандай китобнинг учдан бир қисми муаллифнинг шахсий ҳаётидан олинган ҳикоялар, кўплаб мисоллар, биографик маълумотлар ҳамда иккинчи даражали деталлардан иборат бўлади. Агар қисқа вақт ичида кўпроқ китобни қамраб олиш истагида бўлсангиз, бу маълумотларни фильтрлаш керак бўлади. Диққатингизни асосий фикр, маслаҳатларга қаратиб, моҳиятни англашга ҳаракат қилинг....