islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Ит оёғини синдирган сўфий

Фаридиддин Аттор ҳазратлари устози Шайх Рукниддин ҳазратларига бир қизиқ воқеани сўзлаб беради. – Бир сўфий қишлоқ йўлидан ўтаётган эди, ит ташланди. Сўфий ўзини ҳимоя қилиб, қўлидаги таёғи билан итни урди. Итнинг оёғи синди. Бечора оғриқ азобида инграб, нола қила бошлади. Синган оёғини судраб, шайх Абусаид Абулхайр олдига борди. Шайх итга термилиб, раҳми келди. Чунки у бу итни билар, унинг бировга озор бермаслиги, диёнатли одамлар эшигида посбон бўлиб, хиёнат қилмаслигидан хабардор эди. Ит синган оёғини кўрсатиб, одамга ўхшаб тилга кириб, гапира бошлади: – Эй шайх, фалон сўфий менинг оёғимни уриб синдирди. Чақириб жазосини бер, мен сендан сўрайман, – деб илтимос қилди. Шайх сўфийни олдига чақириб деди: – Бу тилсиз жониворга нега озор бердинг, қаттиқ жабр ўтказибсан. Бу адолатдан эмас, сен Худо йўлига кирган одамсан, раҳму шафқат, адолат йўли сенинг йўлинг эмасми? Сўфий Абдулхайрга деди: – Эй устоз, бунда менинг айбим йўқ. У менга ёпишиб, йўлимни тўсди ва тўнимни бенамоз қилди. Шу сабаб таёқ билан урдим. Ерда ётиб нола қилаётган ит эса шайхга термиларди. Шайх итга қараб деди: – Сўфий гуноҳкор, сен ноҳақ жабрлангансан. Ўзинг айтгин, сўфийга нима жазо берайин? Ҳукмини ўзинг айт, токи жазо қиёматга қолмасин. Агар истасанг, мен уни калтаклатай, сенинг хушнуд бўлишинг учун нима чора бўлса қилурман. Шунда ит деди: – Эй шайхи замона, бунинг эгнидаги сўфийлар тўнини кўриб, бу аҳлуллоҳдан экан, унга тегмайман, деб қарор қилгандим. Чунки Худо йўлида юрган одамларга итлар ҳам зиён етказмайдилар. Агар сўфийга озор етказсам, бутун вужудим ўртанар эди. Аммо сездимки, унинг тўни сўфиёна бўлгани билан, ўзи риё аҳлидан экан. Тўни саломатлик- фақирлик нишонаси, лекин ботини вайрон экан. Агар жазо бермоқчи бўлсанг, ҳозир бергил, ҳақиқатан ҳам жазони қиёматга қолдирма: унинг эгнидаги дарвешлар – мардлар тўнини ечиб ол. Шунда унинг касофати ва зараридан одамлар қутилади. Эгнидан саломат аҳли ҳирқасини ечиб олсанг, шу жазо унга қиёматга қадар етади. Мен ҳам шунда рози бўларман. Шайх Абдусаид Абдулхайр итнинг садоқатига қойил қолди ва айтганини бажо этди. – Эй инсон! Туфроқ бўл, бир ҳовуч туфроқдан яралгансан. Нечун мунча лофу дағдаға, мунча ёлғон ва риё, бир қорнинг учун мунча азият ва азоб, фитнали амаллар?! Нега бунча беҳудсан, бехабарсан? Эранлар ўзларини ҳокисор билурлар, олтинни тупроққа тенг ҳисоблаб, шу мардликлари туфайли жон била танни пок сақларлар! Ҳикоят шу қадар таъсирли ўқилдики, ҳатто муаллифнинг кўзидан ҳам шашқатор ёшлар оқди. Шайх Рукниддин эса анчадан буён овозсиз йиғларди. Ниҳоят у ўзини босиб, юрак-юракдан: – Офарин, офарин Фаридиддин, – дея хитоб қилди. Сўнг шогирд қўлидаги қўлёзмаларни авайлаб силар экан: – Бу битиклар сўқир кўзни-да очиб, тош юракни-да эритишга қодир! –деди. Мезбон ҳамон ўзи ўқиган ҳикоят таъсирида эди, шу боис бош эгиб таъзим қилмоқдан ўзга сўз айтишга мажоли етмади. – Ҳа рост фикр шуки, “Илоҳийнома”нинг ҳар бир достони, ҳар бир ривояти ислом қалъасига қўйилган олтин ғишт ҳисобида баҳоланур, – деди муршид қувончи ва завқини яширолмай. Дафъатан орадаги сукут муддати чўзилиб кетгандай туюлди. Устознинг йирик кўзлари чорбоғ адоғида шарқираб оқаётган ариқ тарафга тикилган ва у шу ҳолатда яна ниманидир ўйланиб ўтирарди. Бу жимлик шу қадар сирли, шу қадар ҳузурбахш эдики, гўё боғдаги сайроқи қушлар ҳам сокинлик сабосига қулоқ тутаётгандай чурқ этиб сайрашга ботина олмаётгандай эди. Аллоҳим бизларда ҳам...

Умид шами ўчмасин!

Инсоннинг саодатли ҳаёт кечириши, ишлари унумли ва баракали бўлишида эртанги кунга нисбатан умиднинг ўрни беқиёсдир. Инсон дунёга келибдики, орзу-умидлар билан яшайди. Орзулари рўёбга чиққан одам, албатта, шукр қилиши керак. Инсонни касб ва меҳнат қилишга ундайдиган куч ҳам шу. Ғайрат ва иштиёқни уйғотадиган, дангасалик ва ялқовликни кетказадиган омил ҳам умиддир. Умидни янада яхшироқ тушуниш, ҳис этиш учун унинг зидди бўлган умидсизликни билиш керак. Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлиб, умидсизлик  ишончни сўндирувчи иллатдир. У бирор ишга қўл уришдан қайтаради. Жасаддаги қувватни сустлаштириб, йўққа чиқаради. Мақолларда келганидек “Умид қилдим – етдим, ноумид бўлдим – йиқилдим”. Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу): “Инсонни икки нарса ҳалок қилади: умидсизлик ва манманлик!” деганлар. Масалан, талаба имтиҳондан ўтишига умид қилмаса, ўқиш-ёзишни йиғиштириб қўяди. Синфхона унга торлик қилади. Ўқимаслик учун ҳар нарсадан баҳона излайверади. Энг ёмони, ўша “баҳона” тез топилади. Бемор соғайишдан умидини узса, на табиб сўзи, на муолажа кор қилади. Ҳеч қандай дори фойда бермайди. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Aллoҳнинг рaҳмaтидaн нoумид бўлмaнглaр. Зeрo, Aллoҳнинг рaҳмaтидaн фaқaт кoфирлaр қaвмигинa нoумид бўлур”[1] Динимиз таълимоти ялқовлик, боқимандалик каби зарарли иллатларни қатъий қоралаб, инсонларни ҳалол ризқ топиш йўлида чин ихлос билан меҳнат қилишга буюради. Ҳар қандай муваффақият осонлик билан қўлга киритилмаслиги маълум. Илм, касб-ҳунар эгаллаш, дунё фаровонлиги ва охират ободлиги ҳамма ҳаммаси инсон ҳаракати сабаб ҳосил бўлади. Бунинг учун инсонда ишонч, умид бўлиши кифоя. Умид қалб амалидир. Ҳар бир инсонни унинг қалби бошқаради. Қалбдаги яхши ният ва олий мақсадлар кишига шижоат ва ғайрат бағишлайди. Қалбида пок нияти бўлмаган киши бирор ишга қўл урмайди, киришмайди, киришса ҳам, ишини тугатмайди. “Бирор билим юртни амаллаб тугатсам…” деган инсон шундан нарига ўтмайди. Нолигани сайин иши орқага кетаверади. Унинг дардига даво меҳнатдир. Хоҳиш ҳеч нарсани ҳал қилмайди, натижага эришиш учун ҳаракат қилиш керак. Ҳаракатдан тўхтамаган бирор натижага эришмай қолмайди. Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу): “Дунёда эртага вафот этадигандек ибодат қил, абадий турадигандек яша” деб, ғайратли бўлишга ундаган. Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин! Миллатимиз меҳнатни севади, меҳнаткашни қадрлайди. Юрт ободлиги, халқ фаровонлиги, файзу баракот ҳалол меҳнат биландир. Хулоса қилиб ушбу ибратли зарбулмасални келтирсак. Бир хонада тўртта шам ёниб турар эди. Замон ўтиб, одамлар ўзгариб, хонадаги биринчи “Иймон” деб номланувчи шам ўчибди. – “Иймон” ўчган жойда мен хам узоқ ёна олмайман, деб “Яхшилик” дея номланган иккинчи шам ҳам ўчибди. – Иймон ва яхшилик ўчган хонани мен ҳам ёрита олмайман, деб “Меҳр-муҳаббат” шами ҳам ўчибди.Ушбу хонага кириб бир киши: – Эҳ, нақадар қоронғу бу хонада на Иймон, на Яхшилик, на Меҳр-муҳаббат бор, деб ортга қайтаётса, тўртинчи шам: -Илтимос, тўхтанг, дебди. – Сен қандай шамсан? Нега халиям ёниб турибсан, деб сўрабди халиги киши. – Мен ўчсам бу хона қоп-қоронғу бўлиб қолади, Мен ёниб турган эканман қолган учта шам ҳам ёниши мумкин. Чунки мен “Умид” шамиман, дебди. – Ҳеч қачон қалбингиздан шу тўрт шам ўчмасин. “Иймон, яхшилик, меҳр-муҳаббат ва умид” қалбингизни доим ёритиб турсин! Умидни асло узманг ва Аллоҳнинг рахматидан ноумид бўлманг! Ўктам Қурбаниязов, Қорақолпағистон Республикаси Амударё тумани “Нўғой эшон” эшон жоме масжиди имом хатиби, Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлими талабаси [1]  Юсуф сураси 87-оят. Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маънолар таржима ва тафсири.Тошкент, 2009. 370

Аршни кўтарган зикр

Қалблар қўлида бўлган Зотга Ўзининг буюклигича ва олийлигича ҳамд-у санолар бўлсин. Зикрлар қалбнинг покловчи дориси экани ва шу зикрлар билан Аллоҳнинг розилигини топиб яшашимизга даъват этиб, бизларга гўзал намуна бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва саломлар бўлсин. Инсон дунёда яшар экан моддиятга боғлиқ бўлган бу тирикликда, ўзини самоларга боғловчи маънавий озиқ-амалларга ҳам эҳтиёж сезади. Мана шу эҳтиёжни билган ва бизларни бу дунёга фақат ва фақат Ўзини танишимиз учун келтирган Аллоҳ руҳий озиқларимиз қилиб зикрлар ва кундалик вазифаларни бизларга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали жорий қилган. Ислом шариатида фазилатда олий бўлган зикр ва дуолар борки, уни тинимсиз бажариб юриш орқали инсонда жуда кўп ҳикматлар пайдо бўлади. Чунки банда Аллоҳни зикр қилиш билан Уни жуда ҳам яхши таниб, Ундан хавф ва умиди кучаяди. Ким бир нарсани яхши танимаса ундан қўрқмайди ёки унга муҳаббат ҳам қилмайди. Муҳаббат қилиш учун уни тинимсиз эсламоқ, уни ҳар доим ўйламоқ керак бўлади. Ким Аллоҳни танимаса, Унга муҳаббат ҳам қилмайди. Муҳаббат қилмас экан, Уни эсламайди. Аллоҳни эслаш эса зикр ва дуолар билан амалга ошади. Ана шу зикрларнинг энг фазилатлиси ва малоикалар яхши кўриб, пайғамбарлардан мерос қолган зикр ҳақида айтиб ўтамиз. Бу зикр қуйидагича ривоят қилинган: “Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата ил лаа биллаҳил алаййил азийм”. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Аллоҳ таоло Аршни яратганда ҳомил-кўтарувчи фаришталарга уни кўтаришни буюрди. Арш уларга оғир келди. Аллоҳ таоло: “Субҳаналлоҳ” деб айтинглар, деб буюрди. Фаришталар, “Субҳаналлоҳ” дейишди. Шунда уларга енгил бўлди. Улар Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратгунча Субҳаналлоҳ деб туришди. Одам алайҳиссалом акса урганларида Аллоҳ таоло у кишини “Алҳамдуллиллаҳ” дейишга илҳомлантирди. Аллоҳ айтди: “Сенга Раббинг раҳм қилди ва сен мана шунинг учун яратилдинг”. Малоикалар шунда “Иккинчи калима ҳам улуғ экан, бизлар ундан ғафлатда қолмаслигимиз керак”, дейишиб уни олдингисига қўшишди. Бир неча вақт фаришталар, Субҳаналлоҳи вал ҳамдуллиллаҳи, деб айтишди, бу ҳол Нуҳ алайҳиссалом замонларигача давом этди. Биринчи бўлиб санам-тошдан ясалган бутлар тутган қавм Нуҳ алайҳиссалом қавми эди. Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссалом қавмини, “Лаа илаҳа иллаллоҳ” деб айтишга буюрди. Шунда улардан рози бўлишини билдирди. Фаришталар ўшанда: “Учинчи калима ҳам улуғ ва шарафли экан. Биз бундан ғафлатда қолмаслигимиз керак”, дейишиб, уни олдинги икки калимага қўшишди. Узоқ муддат Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илаҳа иллаллоҳ калимасини айтиб юришди. Бу ҳол Иброҳим алайҳиссалом пайғамбар бўлиб келгунларича давом этди. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга қурбонлик қилишни буюрди ва қўчқор берди. Қўчқорни кўрганларида у зот хурсанд бўлиб, “ Аллоҳу Акбар” дедилар. Фаришталар айтишди “Бу калима ҳам улуғ ва шарафли экан” деб уни олдинги учтасига қўшишди ва Субҳаналлоҳи вал ҳамдулиллаҳи валаа илаҳа иллалллоҳу валлоҳу акбар, деб айтиб юришди. Вақтики Жаброил алайҳиссалом бу гапларни Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган эди, У зот шодланиб: “ Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил алайил азийм”, дедилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом “Бу калимани олдингиларига қўшинг”, дедилар. Бу зикрнинг фазилати шунчалар улуғлигидан у Аршларни кўтаргандир. Ким уни бир кунда Аллоҳни зикр қилиш мақсадида айтар экан гуноҳлари кечирилади. Аллоҳнинг ҳузурида олий мақомлар топиб, мағфиратга эришади. Албатта, фарз ибодатлардан сўнг айтилса, қалби янада равшанлашади. Чунки фарз ибодатларидан сўнг қилинган дуо мустажоб бўлиб бу зикрни айтиб дуо...

3600 та олимнинг шогирди Умар ибн Абдулкарим

Самъонийнинг “Ал-ансоб” китобида ва Заҳабийнинг “Тазкиратул ҳуффоз” китобида сайёҳ, ҳофиз[1] Абул Фитён  – Умар ибн Абдулкарим ибн Саъдувайҳ Диҳистоний Раввосий (427/1036−503/1110) раҳматуллоҳи алайҳ ҳақида қуйидаги маълумотлар келади: “Ўз асрининг ҳофизларидан эди. Илм йўлида Хуросон, Ироқ, Шом, Ҳижоз, Миср, Арабистонга сафар қилиб, илм ўрганиб уларни китобларга битган олимлардан эди. Уни  каллапуруш, деб ҳам номлашарди. Чунки, отаси Диҳистонда чорва ҳайвонларининг каллаларини сотар эди. Бир куни Абу Масъуд Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Бажалий, Розий Диҳистонга келиб, Абул Фитённинг отаси Абул Ҳасандан ейиш учун калла сотиб олади. Абул Ҳасан Абу Масъудга қараб: “Кўринишингиздан олим инсонга ўхшайсиз, сиздек инсон учун дўконда ўтириб нарса ейишингиз маъқул эмас, масжидга кирсангиз каллани ўзимиз олиб бориб берар эдик”, деди. Шунда Абу Масъуд масжидга кириб ўтиргач, Абул Ҳасан ўғли Абул Фитёндан қовурилган чиройли калла, сирка, пиёз ва ширмой нонни бериб юборди. Абул Фитён ўшанда ҳали ёшгина бола эди. Абу Масъуд мазкур ишдан мамнун бўлиб, Абул Ҳасаннинг қилган ишига тасанно айтди. Каллани еб бўлгач, унга ташаккурлар айтдида ва менга жуда ҳам чиройли муомала қилдинг. Менда бунинг эвазига сенга берадиган ҳеч нарсам йўқ. Агар хоҳласанг, ўғлингни олдимга жўнат, унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларидан айтиб бераман. Отаси бундан жуда ҳурсанд бўлди. Шу билан Абу Масъуд Абул Фитённи ўзи билан Диҳистон шайхларининг олдиларига олиб борар ва унга ҳадис айтиб берар ва уларнинг баъзиларини ўзгаларга айтишини буюрарди. Шундан сўнг Абул Фитёнга бу иш жуда ёқиб, унда илмга бўлган муҳаббат пайдо бўлди. Кейинчалик ўзи ҳам сафар қилиб, жуда кўп ҳадис тўплади. Ҳатто тенгдошлари билмайдиган ҳадисларни эшитиб жамлади. Ибн Нуқта айтадики: Аҳли илмларни жуда кўпидан эшитдим, уларнинг айтишича, Абул Фитён 3600 та шайхдан илм ўрганган экан. Адиб Хузайма ибн Али Марвазий айтади: “Умар Раввосийнинг бармоқлари сафарда юрганида совуқ сабабли узилиб тушган. Ҳофиз Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Али Ҳамадоний айтди: Бу диёрда Абул Фитёндан кўра зеҳни ўткир инсонни кўрмадим, балки бутун дунёда ҳам унга ўхшаши йўқ. Гўё саёҳатчи китоб эди. Дунёни ҳадис ўрганиб айланиб чиқди. Уни Маккада учратиб қолдим. Барча шайхлар уни мақташарди, у ҳақда гўзал сўзларни айтишарди. Сўнг Журжонда учратиб қолдим, шу ерда у билан қадирдон бўлиб қолдик. Бу фанда (ҳадис) кўзга кўринган пешволардан эди. Ҳаттоки устози Абу Бакр Хатиб Бағдодий ва Абу Ҳомид Ғаззолий ундан ҳадис ривоят қилган. Хусусан, Абу Ҳомид Ғаззолий бу зотдан икки саҳиҳ китобини ўтказиб олган. Шунингдек, Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад Журжоний ва жуда кўп муҳаддису фақиҳлар ундан ҳадис ўрганганлар. Ибн Макуло айтади: Раввосий мендан ҳадис ёзиб олди ва айни пайтда мен ҳам ундан ҳадис ёзиб олдим. Уни заковатли эканини билдим. Самъоний айтади: “Аҳмад ибн Муҳаммад Сарахсийдан эшитдим: “Умар Раввосий Сарахсга келган пайтда у жойда ҳадис айтиб, талабаларга ёздирар эди. Унинг дарсига жуда ҳам кўп одамлар келар эди. Умар Раввосий дарслари ҳақида шундай дер эди: “Мен дарсимга келган талабаларнинг барчасини исмини биринчи бор келганларида ёзиб қўяман ва улар иккинчи бор дарсга келганларида уларнинг исмларини ёддан айтиб бераман. Улардан сўрашимнинг ҳам ҳожати бўлмайди”. Айтишларича: “У кишининг дарсига келган жамоат етмиш кишидан иборат бўлар экан”. Абдулғофур ибн Исмоил айтди: Умар Раввосий ҳадис санадларини яхши биладиган машҳур инсон эди. Кўп китоблар ёзган ва кўп маълумотларни бобларга ажратиб жамлаган, тез ёзадиган киши эди....

Шаъбон Рамазон муқаддимасидир

Шаъбон ойининг фазилати Шаъбон ойи ҳижрий-қамарий ойларнинг саккизинчиси бўлиб, у рамазондан аввалги ой ҳисобланади. Бу ойнинг бундай ном билан аталиши пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг бешинчи боболари Кулоб ибн Мурра яшаган давр, яъни 412-милодий йилга бориб тақалади. У вақтларда араблар ҳар бир ойни ўша кунда рўй берган муҳим воқеа-ҳодиса ва ҳолатларга қараб номлар эдилар. Масалан, кетма-кет келувчи жумодал-увла ва жумодал-охира (биринчи жумодо ва кейинги жумодо) ойларини ўша вақт қишнинг энг совуқ пайтига тўғри келиб, сувлар ва ерлар музлаб қолганлиги учун шундай номлаганлар. Жумодо сўзи музлаш, қотиш маъносини англатувчи “тажаммада” феълидан олинган. Ойларга ном берилаётган даврда Рамазон ойи ёзнинг жазирамасига тўғри келганлиги боис, унинг номини қаттиқ қизиб, чўғ бўлиш маъносини англатувчи “рамаз(ун)” сўзидан олганлар. Худди шунга ўхшаб, шаъбон ойининг номланишида ҳам ўзига хос рамзий маъно бор эди. Унинг номланиш сабаби борасида турли хил қарашлар мавжуд бўлса-да уларнинг бари тарқалмоқ маъносини ўз ичига олувчи “ташаъъаба” сўзидан олинганлигини ривоятлар тасдиқлайди. Зеро, айнан шу ой кирганда араблар сув қидириб, турли йўллар ва дараларга тушиб, тарқалиб кетардилар. Яна бир қавлга кўра бу вақтда араблар тарқоқ ҳолда турли ғорларга кириб олар эканлар. Бошқа бир қавлга биноан араблар шаъбондан битта олдинги уруш ҳаром қилинган ражаб ойида уруш-юришларни тарк этиб, уйда ўтириб қолганликлари боис шаъбон келиши билан яна жангу жадалларда қатнашиш учун тарқалиб кетарканлар. Шунингдек, шаъбон ойи ражаб билан рамазон ўртасида бамисоли шоҳ каби ўсиб чиқиб, уларни бир-биридан ажратиб турганлиги учун ҳам шундай ном билан аталган деган сўзлар ҳам бор. Шаъбон мусулмонлар қошида ғоят аҳамиятли ва муборак саналган ойлардан бири ҳисобланади. У рамазондан битта олдинги ой бўлганлиги туфайли ҳам унда рамазон ойини муносиб кутиб олишга тайёргарлик кўрилади. Кўп нафл рўзалар тутилади. Қуръони карим тиловатига киришилади. Хайрли амалларга қўл урилади. У рўзаси фарз бўлган рамазон ойи учун бамисоли фарз намозларини ҳаммаёғидан ўраб турувчи ва нуқсонлардан ҳимоялаб турувчи аввалги ва кейинги суннатлари кабидир. У рамазоннинг муқаддимасидир. Бу ойда нафл рўзалар тутиш билан машғул бўлган киши Рамазон рўзасини ортиқча машаққат ва қўрқувсиз бошлайди. Балки, бу иш унга бирмунча енгил бўлиб қолади. Натижада фарз бўлган рамазон рўзасига ғайрат ва шижоат билан киришади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ойда кўп нафл рўза тутардилар. Оиша онамиздан (разияллоҳу анҳо) ривоят қилинади (мазмуни): “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам нафл рўзаларни тутишни бошлаганларида шундай кўп тутардиларки, ҳатто энди доим рўза тутиб юрсалар керак, деб ўйлаб қолардик. Кейин рўза тутишни тўхтатардилар ва шундай узоқ пайт тутмай юрардиларки, ҳатто энди рўза тутмасалар керак, деб айтардик. Расулуллоҳни рамазондан бошқа бирор ойни тўлиқ рўзадор бўлиб ўтказганларини кўрмадим. Ва у кишини шаъбондан бошқа бирор ойда шаъбондагичалик кўп нафл рўза тутганларини ҳам кўрмадим” (Бухорий: 1833-ҳадис; Муслим: 1956-ҳадис;). Шаъбон ойида кўп нафл рўза тутишга доир шу ва бошқа ҳадиси шарифлар мазкур ойда нафл рўзаларни кўпайтириш мустаҳаб эканлигига далолат қилади. Оиша онамиздан нақл қилинган баъзи ҳадиси шарифларда ҳатто шаъбоннинг ҳамма кунида рўза тутишлари, ривоят қилинган. Аммо, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рамазондан бошқа бирор ойда тўлиқ рўза тутмаганликлари ҳақида бошқа ривоятлар ҳам мавжудлиги туфайли уламолар юқоридаги сўзни Набий алайҳиссалом шаъбонда тўлиқ бўлмаса-да бироқ аксар қисмида рўзадор бўлганликларига йўядилар. Зеро, бирор нарсанинг аксарини “ҳаммаси” дея ифода этиш араблар тилида жоиз ва учраб турадиган нарсадир. Набий соллаллоҳу алайҳи...
1 207 208 209 210 211 231