Бутун мусулмон дунёсида раҳмату мағфират, ибодату саховат ойи бўлган рамазони шарифнинг биринчи ўн кунлиги ярмидан ошди. Муборак ойнинг ташрифи иймон аҳлларига катта қувонч бағишлади. Ана шундай фараҳбахш паллада, ижтимоий тармоқларда инсон дилини хира қиладиган турли хабарлар тарқатилмоқда. Айниқса, муттақий уламолар, қори домлаларни обрўсизлантиришга уриниш ёки исломий муҳитга салбий таъсир этадиган ахборотларни интернетда тарқатиш авжига чиқди. Айрим қадрдонларимиз билиб-билмай одамларнинг қутлуғ ойда ҳузур олиши ўрнига, ҳаловатини йўқолишига сабабчи бўлмоқдалар. Рамазоннинг биринчи кечасиданоқ тарқатилган ёқимсиз хабарлар ҳалигача ўзининг салбий таъсирини ўтказмоқда, айрим дин хизматчиларининг тинчини бузмоқда. Бундан кимга фойда. Аслида ҳақиқий дин ғамини ейдиган, қалбида дин дарди бор инсон бу кунларни ғанимат билиб, вақтини ибодатга сарфлайди, бошқаларни ҳам шунга чақиради. Ғанимат ойнинг ҳадемай раҳмат даҳаси ҳам якунига етади, бу кунларни кейин бутун умр излаб ҳам топиб бўлмайди. Ана шу ҳақиқатни теран англаган киши вақтнинг қадрига етади. Шов-шувга ўч баъзи дўстларимиз эса қимматли онларини саробга совуриб турли-туман “деди-деди”ларнинг ортидан қувлашаётганини кўриб, афсус чекмоқдамиз. Гап “айрим масжидларда таровеҳга ёш болалар киритилмаяпти” деган масала ортидан уламою қори домлаларимизни обрўсизлантиришга уринаётган кишилар ҳақида бормоқда. Бундай ишларга ружу қўйиб, олимларнинг ҳурматини тўкиш ёки қори домлаларга маломат тошлари отиш билан нимага эришилади… Интернет сайтларида қалбни туғёнга келтирадиган изоҳлар билан видеолавҳаларни эълон қилиш кимга нима беради? Мана шундай гап-сўзларнинг кенг тарқалиши ёки сайт-блоггерларининг шуҳрат топиши бир уламо ёки ҳофизи Қуръоннинг иззат-ҳурмати, хизмати олдида, қанчалик аҳамиятга эга? Ҳақ каломини тўлалигича ҳифз қилиш ёки минглаб инсонларнинг ҳурматини қозонган уламо бўлиш қанчалик сабр-матонат, машаққат талаб этишини бир кўз олдимизга келтирайлик… Аслида, олимни қўятурайлик, оддий мўмин одамнинг обрўсини ғийбат йўли билан тўкиш нақадар улкан гуноҳ эканини биламиз. Ҳумаза сурасининг 1-оятида: “Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига вайл бўлсин”, дейилади. Ғийбат қилавериб, одамларнинг обрўсини тўкишга одатланган одам араб тилида «ҳумаза» дейилади. Одамларнинг айбини, камчиликларини имо-ишора ила масхара қилувчилар «лумаза» дейилади. Ушбу оятдан юқоридаги икки сифатга эга бўлганларнинг ҳам ҳолига вой бўлишини англаш мумкин. Чунки мўмин кишининг қонини тўкиш қанчалик гуноҳ бўлса, обрўсини тўкиш ҳам шунчалик гуноҳдир. Атрофга теран кўз билан боқайлик, дин душманларининг энг биринчи иши, мақсади мусулмон жамиятида олимларга бўҳтон қилиш орқали уларни йўқ қилишдан иборат эмасми?! Бир муддат аввал таниқли уламоларнинг соати, машинаси, уй-жойи элга достон қилингани бир неча эътиборли уламоларга қаттиқ зарба бўлди, айримлари саломатлигини йўқотди. Бугун юртимизда ғаразгўйларнинг маломатига, туҳматчиларнинг бўҳтонига нишон бўлмаган бирон бир аҳли илм қолдими? Баъзилар даво қилгани каби “холислик”нинг ўлчови шов-шувчи шахслар ёки айрим “блоггерлар” бўлиб қолдими? Мана шундай гиж-гижлашлар билан мусулмон жамоаси ютдими ёки ютқазди?.. Албатта, ютқазди, Рамазоннинг раҳмат даҳасида мана шундай гап-сўзлар билан овора бўлиш жуда ҳам афсуслидир. Аслида битта олимнинг йўқ бўлиши ёки обрўсизлантирилиши жамият учун жуда ҳам катта мусибат. Набий алайҳиссалом айтганларидек, олимнинг ўлими оламнинг ўлимидир. Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Олимга душманлик қилган кимса, Аллоҳга уруш қилган кабидир. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Аллоҳ айтади: “Ким менинг дўстимга душманлик қилса, унга уруш эълон қиламан” (Имом Бухорий ривояти). Олимнинг фазлини Аллоҳ ва Унинг Расули шундай улуғлаб турган экан, унга ҳурматсизлик қилиш Аллоҳ ва Унинг Расулига ҳурматсизлик қилишнинг айни ўзи бўлиб қолмасмикан. Уламоларни ҳурмат қилиш имоннинг саломатлиги, камситиш эса нифоқ аломатидир. Танқид, айниқса танқид қилувчи учун ёқимли нарса… Илм аҳли ва уламоларимизнинг буюк хизматлари ва олий...
“…шу ишларимиз, ислоҳотларимизнинг барча-барчаси улуғ ва ягона бир мақсадга қаратилган. У ҳам бўлса, халқимизнинг тинчлиги, осойишталигини асраш, аҳоли фаровонлигини ошириш, фарзандларимизни соғлом ва баркамол инсонлар этиб тарбиялашдан иборат”[1]. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ юртимизда ҳар жиҳатдан етук ва баркамол шахсни тарбиялаш долзарб вазифа бўлиб келган. Шу маънода, бугун амалий ишлар доирасида ёш авлодни ҳаётга қатъий эътиқод ва қарашлар руҳида тарбиялашга ва менталитетимизга ёт бўлган зарарли ижтимоий иллатларга қарши тура оладиган, миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар асосида камолга етказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти марҳум Ислом Каримов “Биз мутафаккирларимизнинг қутлуғ меросидан бутун халқимиз, жумладан, ёшларимизнинг ҳам бахраманд бўлишига, уларнинг маънавий муҳитда камол топишига, ислом динининг инсонпарварлик фалсафаси, буюк ғоялари ёш авлод юрагидан ҳам жой олишига шароит яратмоқдамиз. Бошқача айтганда, биз фарзандларимизни дунёвий билимлар билан бир қаторда Имом Бухорий тўплаган Ҳадислар, Нақшбандий таълимоти, Термизий ўгитлари, Яссавий Ҳикматлари асосида тарбия қилмоқдамиз”, – деб таъкидлаган эди. Мазкур эзгу ишларнинг мантиқий давоми сифатида қисқа муддат ичида мамлакатимизда улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан халқимизнинг маънавий меросини қадрлаш, маърифий ислом динини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Сурхондарё вилоятидаги Имом Термизий, Қашқадарё вилоятидаги Абу Муин Насафий мақбаралари, Навоий вилоятидаги Нурота зиёратгоҳи ва бошқа қадамжолар қайтадан тўлиқ таъмирланди. Самарқандда Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Сурхондарёда Имом Термизий илмий-тадқиқот маркази, Самарқанддаги Имом Бухорий илмий марказида ҳадисшунослик, Имом Мотуридий маркази қошида калом илми, Фарғонадаги Марғиноний илмий марказида фиқҳ мактаби, Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд марказида тасаввуф, Қашқадарёдаги Абу Муин Насафий марказида ақида илми мактаби ташкил этилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти – ISESCOнинг Махсус кафедрасини ташкил этиш ташаббусини илгари сурган эди. Мазкур ташаббус ислом маърифатини ёшлар онгига сингдириш, умумбашарий цивилизацияга беназир ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг кўп қиррали илмий-маънавий, диний-маърифий меросини ўрганиш ва халқаро миқёсда тарғиб этишга хизмат қилиши таъкидланган эди. Бугун мазкур таклиф ижроси ўлароқ, Ҳалқаро ислом академияси тизимида Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти – ISESCOнинг Махсус кафедраси фаолият юритмоқда. Биз қуйидаги йўналишлар бўйича фаолиятни янада ривожлантириш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз: – ёшларимизни маънавий-ахлоқий ривожланишига зарар етказувчи нохолис ахборотлар таҳдидидан ҳимоя қилиш; – Марказий Осиё мутафаккирларнинг асарларидаги толерантлик (бағрикенглик) муҳитини афкор оммага янада кенгроқ ёритиш; – муқаддас ислом динини пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтиришда заминимиздан етишиб чиққан алломаларимизнинг тарбиявий ўгитларидан кенг фойдаланиш; – экстремистик оқимлар томонидан тарғиб қилинаётган ақидавий даъволарига улуғ алломаларимизнинг дин соҳасидаги асарларидан фойдаланиб, асосланган илмий раддиялар бериш; – мутафаккирлар асарларининг жамият ҳаётига фойдаси, унинг замиридаги улкан бунёдкорлик, баркамол авлод тарбияси каби улуғ мақсадларини ёритиш, уларнинг асарларини тарғиб қилишга қаратилган ишланмаларни кенг аҳоли оммасига етказиш; – алломаларининг ислом динининг эзгулик, тинчлик ғояларини тарғиб қилувчи асарлари мазмунини оммабоп нашрларда мунтазам равишда чоп этиш ва кенг жамоатчиликка етказиш. Шунингдек, ёшларда дин хақида ҳолис дунёқарашни шакллантиришда Марказий Осиё мутафаккирларининг меросидан унумли фойдаланиш ҳам самарали натижа беради. Бинобарин, уларнинг беқиёс маънавий меросини ёшларимизга таълим бериш орқали илм соҳаларига бўлган қизиқишларининг янада орттиришга сабаб бўлади. Зеро, Шарқ мутафаккирларининг қарашларида инсоннинг маънавияти, ...
Фашистлар 1939 йилда Иккинчи жаҳон урушини бошлаб юбордилар. 1941 йил 22 июнда эса собиқ Совет Иттифоқига ҳужум қилдилар. Ушбу уруш бир халқ ва бир мамлакатнинг бошига тушган офат бўлмай, умумжаҳон ҳаёти ва келажагини барбод этувчи даҳшатли ҳодиса эди. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг бу урушдаги иштироки қандай бўлган, деган савол туғилиши табиийдир. Ўзбекистон мудофаанинг моддий эҳтиёжини таъминлашда олдинги сафларда туриб, нимаики зарур бўлса, барчасини аямай сарфлади. Чунончи, уруш йилларида аҳоли томонидан мудофаа жамғармасига 649,9 милён сўм нақд пул, 4 миллиард 226 милён сўм заём пули, 52,9 кило олтин ва кумуш топширилди. Армияга 7 518 800 гимнастёрка, 2 636 700 пахталик, 2 221 200 этик ва қўнжли ботинка юборилди. Енгил саноат вазирлиги корхоналари томонидан фронтга 246 918 700 сўмлик маҳсулот жўнатилган. Қийинчилик ва хомашё етишмаслигига қарамасдан, Тошкент тўқимачилик комбинати фронт учун 410 милён метр газлама ишлаб чиқарди. Шунингдек, кўп миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатилди. Чунончи, 1 282 000 тонна ғалла, 482 000 тонна картошка ва сабзавот, 1000 тонна полиз маҳсулоти, қуруқ ва ҳўл мевалар шулар жумласидандир. Фақат 1941 йилнинг иккинчи ярмида 59 минг бош от фронтга олиб кетилди. Республиканинг ҳар бир вилояти, шаҳар ва тумани ҳамда айрим шахслар жангчиларга ёрдам қўлларини чўздилар. Масалан, 1942 йилнинг бошларида Бухоро вилоятидан 4059 жуфт иссиқ кийим, 9380 жуфт жун пайпоқ ва қўлқоп, 5660 қалпоқ, 2750 шим, 3000 пўстин, 18,5 минг литр вино, қуруқ мевалар олинди. 1943 йилнинг бошларида Ленинградга Андижон вилоятидан 7884 кило ун ва буғдой, 5496 кило ёрма буғдой, 1160 кило гуруч, 418 бош қўй, 8510 кило қуруқ мева, Қорақалпоғистондан 224916 сўм нақд пул, 21614 кило буғдой, 5819 кило гўшт, 3700 кило гуруч жўнатилди. Қорақалпоғистондаги Мўйноқ балиқ комбинатидан 20 милён банка гўшт ва балиқ консерваси олинган эди. Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳам жангчилардан ҳеч нимани аямадилар. 1942 йилнинг кузида Сурхондарёдан 5998 бош қорамол, 18 тонна асал, 28 тонна ёғ, 31 тонна қуруқ мева, 3000 литр вино олинди. Тошкентдан 52 вагонда озиқ-овқат маҳсулотлари юборилди. 1943 йили Сурхондарё вилояти фронт эҳтиёжлари учун 14 милён сўм нақд пул, 330 тонна гўшт ва ёғ, 530 тонна буғдой, 180 тонна қуруқ мева, 33168 дона тери топширди. Кийим-бош ва озиқ-овқат маҳсулотларини Самарқанд, Наманган, Хоразм ва бошқа вилоятлар ҳам фронтга жўнатиб турганлар. Шунингдек, ҳукумат вакиллари томонидан вагонларда катта миқдорда совғалар олиб кетилганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Масалан, 1942 йили республиканинг бир гуруҳ вакиллари Ленинградга 600 вагон ун ва гўшт, 100 вагон гуруч, 60 вагон қуруқ мева олиб борганлар. Урушнинг тўрт йили давомида Ўзбекистон давлатга 4 806 000 тонна пахта, 54067 тонна пилла, 1 066 000 тонна ғалла, 195 000 тонна шоли, 108 000 тонна картошка, 374 000 тонна сабзавот ва ҳўл мева, 35289 тонна қуруқ мева, 57444 тонна узум, 1 593 000 тонна гўшт, 5 286 000 дона тери топширгани маълум. Улар ҳам мудофаа эҳтиёжларига сарфланган, албатта. Бундан ташқари, уруш йилларида Ўзбекистон аҳолиси мудофаа жамғармасига жами 649 900 000 сўм нақд пул ўтказиб берган. Ўзбек халқи ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига ҳам катта ёрдам берган. Чунончи, 1943 йили уларга 13 858 500 сўм пул, 1 308 400 кило озиқ-овқат, 20 750 кийим-бош, 40 000 кубометр ёқилғи, 73 500 пуд ғалла, 10 000 бош қўй, 2000 бош...
Хотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маънога эгадир. Ушбу кунда фашизмга қарши курашишларда қатнашган, ўз Ватанини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган, шунингдек Тўмарис, Жалолиддин Мангуберди, Наджмиддин Кубро каби қахрамонлар ва асрлар давомида халқ орзу қилган эркинлик учун курашган Қодирий, Беҳбуди, Мунаввар қори, Чўлпон, Авлоний, Фитрат, Усмон Носир каби миллий қахрамонларимизнинг руҳини шод этиб, уларни хотирлаш барчамизнинг вазифамиздир. Агар бизга хотира мураббий бўлса биз тарихга назар ташлаб келажак сари қадам ташлаймиз. Чунки биз ўтган вақтда бўлган ходисалардан ибрат олиб келажакда бундай ҳолатларни такрорланмаслигини, қолаверса тинч-фаровон ҳаётни қадрига етамиз. Қадрлаш ёши улуғларга нисбатан эъзоз ва ҳурмат, инсоний бурчдир. Шу боис, хотира, қадр тушунчалари азал-азалдан халқимиз тафаккури, маънавий ҳаётнинг ажралмас бир қисми бўлиб келган. Ҳар бир халқ, ҳар бир миллатнинг ўзига яраша қадрияти, урф-одатлари, анъаналари борки, асрлар давомида авлоддан-авлодга мерос бўлиб ўтиб келади. Қайсики юртда мана шу қадрият, урф-одат ва анъаналар топталадиган, оёқ-ости қилинадиган бўлса, ўша жамиятнинг келажаги бўлмайди. Бунинг аччиқ мевасини собиқ шуро давлати тотиб кўрди. Ҳар бир ақли расо инсоннинг энг қадрли ва қимматли суйган нарсаси бўлади. Мана шу қадр-қимматни инсон ҳимоя қилмас экан, албатта у келажак авлод олдидаги маъсулиятини унутиб қўйганлар қаторида бўлиши ҳеч гап эмас. Ислом динида инсон қадрини юқори кўтарган Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик…”. Бу азизлик ва мукаррамлик ўтганларни хотиралаш ва тирикларни қадирлаш билан мукаммал бўлади. Ўтганларни яхши сифатларни эсласак, орамизда ҳар бир дақиқаси ғанимат бўлган ёши улуғларни, пиру-бадавлат ота-оналаримизни дуосини олсак ҳеч қачон ёмонлик кўрмаймиз. Чунки халқимизда олтин олма дуо ол, дуо олтин эмасму деб бежизга айтилмаган. Мустақилликга эришмасимиздан олдин яъни собиқ шуро даврида миллий анъаналаримиз, дину-диёнатимиз, миллий байрамларимиз, тилимиз, қомусимиз, байроғимиз, мадҳиямиз ва гербимиз хақида гапириш бизга ушалмас орзу ҳавас эди. Азиз авлиёларимиз зиёратгоҳлари вайронага айланган эди. Масжиду-мадрасаларимиз омборхоналарга айлантирилиб, ачинарли аҳволга тушуб қолган эди. Қанчадан-қанча бегуноҳ ота-боболаримиз қатағон қилиниб бевақт оламдан ўтишди. Хуллас калом ўзбек халқининг қадр-қиммати топталган эди. Яратганга беадад шукурки, жаннатмакон Ўзбекистонга мустақиллик неъматини инъом этди. Ўз аждодларини, ўз юртининг ўтмишини, тарихини эсламайдиган, билишни истамайдиган, ўз хотирасида сақламайдиган одам боласини, онгли инсон деб тасаввур қилиб бўлмайди. Шу сабали келажак авлоднинг тарбиясига жиддий эътибор қаратиб, халқимизнинг азалий қадрият, урф-одат ва анъаналарига содиқ қоладиган зурриётларни ортимиздан қолдиришимиз лозим бўлади. Мансуров Шокиржон, Наманган вилояти Учқўрғон тумани “Саидхон эшон” жоме масжиди бош имом-хатиби 560
Искандар мағрибзамин ерларини фатҳ этади. Ўша мамлакат подшоси жангда ҳалок бўлади. Fолиб шоҳ аҳолига мурожаат қилиб: “Эй оқиллар, орангизда насл-насаби тоза, ақли ўткир, нафси ўлик зот топилса, мен уни сизларга бош қилишга тайёрман”, –дейди. Одамлар ҳамиша хилватда яшириниб юрадиган, гўристонларда ётадиган донишманд гадо тўғрисида унга хабар берадилар. Аёнлар ўша гадони топиб, шоҳ қошига келтирадилар. Гадонинг усти юпун, эти устихонига ёпишганлигига қарамай, кўзлари чақноқ, юз ифодаси жасоратли, лутфида олам ҳикмати намоён эди. Унинг қўлида иккита бош суяги бор эди. – Қўлингдаги суякларни нега кўтариб юрибсан? – дея сўрайди Искандар. Гадо жавоб айтади: – Мозордан ўтаётганимда очиқ гўрларда шу икки суякка кўзим тушди, аммо уларнинг қай бири шоҳники-ю, қай бири гадоники эканлигини ажратолмадим. Модомики, ўлганда бу икки “мато” бир экан, тириклигидаги низоларга не ҳожат, деган иштибоҳ мени қийнайди. Бу каломдан завқланган шоҳ уни ўзи босиб олган юртга ҳукмдор этмоқ ниятини ошкор қилади. Бироқ гадо жаҳон фотиҳи олдига тўрт талаб қўяди ва агар шу шартларимни бажаришга қурбинг етса, айтганингга кўнаман дейди. Искандар кулимсираб, “Шартингни билайлик-чи?” деган маънода ёни-верига қараб қўяди. Гадо дейди: Менга ўлими йўқ ҳаёт бергин; қарилиги йўқ абадий ёшлик инъом этгин; туганмас бойлик сўрайман; ғам-андуҳсиз кечадиган умр ваъда қил! Искандар бу талабларни яратгандан ўзга адо эта олмаслигини уқтирганида, гадо унга: “Қўлингдан шу арзимас юмуш келмас экан- ку, менга подшоҳлик тожини кийдирмоққа қандай ҳаддинг сиғди, асли кимлигингни унутдингми?” – дея уни мулзамлик ўтида қовуриб ташлайди. “Диний фанлар” кабинет мудири Урол Назар Мустанов “Илоҳийнома” асари асосида тайёрлади 526