Оёғингизга ботаётган тикон сиз излаб бораётган гулнинг хабарчисидир”. Мавлоно Румий (қ.с.) Бугун Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришлар, янгиланишлар нафақат юртимиз одамларини, балки ён-атрофимиздаги ҳамда узоқлардаги барча дўсту ёрларимизни ҳайратга солмоқда. Бу ҳайрат ичида олиб борилаётган ислоҳотларга хайрихоҳлик, қўллаб-қувватлаш, ҳар доим бирга бўлиш каби эзгу ниятларнинг мужассамлиги шундоқ билиниб турибди. Давлатимиз раҳбарининг сўнги бир йил ичида Республикамиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги, ички ва ташқи сиёсатимиз йўлида бошлаган саъй-ҳаракатлари Марказий Осиё геосиёсий ҳолатини ҳам ўзгартириб юборди. Айниқса, қўшнилар билан иқтисодий, савдо-сотиқ, илмий-маърифий каби барча соҳаларга қаратилган тенг ва очиқ ҳамкорликни йўлга қўйилиши кутилмаган ҳодиса бўлди. Бу ўзгаришлар орасида диний соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни алоҳида таъкидлаш керак. Бу бир йил бир асрга татигулик йил бўлди десак муболаға бўлмайди. Шу бир йил ичида қаранг қанча ўзгаришлар содир бўлди. – Ўзбекистонда ислом цивилизацияси маркази ва 2 та халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди. Вилоятларда калом, ҳадис, фиқҳ, ақида, тасаввуф илмларини ўрганишга ихтисослашган 5 та илмий мактаб иш бошлади. – Исломий таълим муассасалари сони 11 тага етказилди. Бухорода Олий мадраса ташкил этилди. Тошкент ислом институтида 3 йиллик махсус сиртқи бўлим очилди, диний ўқув юртлари қошида ўқув курслари юритилди, Қуръони карим қироати бўйича “Таҳфизул Қуръон” гуруҳлари фаолият бошлади, қабул квоталари 150 фоизга оширилди. – Мамлакатимиз бўйича 15 та масжид қайтадан барпо этилди, 55 та масжид капитал таъмирланди. – Интернет сайтларида диний фанлардан онлайн дарслар ташкил этилди, тўғридан-тўғри саволлар-жавоблар рукни мунтазам ишлаб турибди, сайтлар ва ижтимоий тармоқларда диний-маърифий тарғибот жадал олиб борилмоқда. – Ўтган йил охирида Президентимиз “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекдилар. Унга кўра, академияда “Қуръоншунослик”, “Фиқҳ илми”, “Ҳадисшунослик” ва “Калом илми” мутахассисликлари бўйича магистрлар, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб борувчи илмий-педагог кадрлар тайёрланади. – Яна шуни қайд этиш керакки, оммавий ахборот воситаларида диний ходимлар чиқишлари кескин кўпайтирилди. “Ҳидоят сари” ва “Зиё” кўрсатувлари эфир сони икки бараварга оширилди. “Ўзбекистон-24” телеканалида имом-хатиблар иштирокида давра суҳбати қилинмоқда. “Маданият ва маърифат” телеканалида уламолар иштирокида кўрсатувлар эфирга узатилмоқда. Шунингдек, “Зиё чашмаси” номли радио эшиттириш ва 50 га яқин диний маърифий веб-сайтлар иш олиб бормоқда. – Яна бир муҳим масалага эътибор қаратиш зарур. Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан турли диний оқимларга аъзолар рўйхатида бўлган 16 минг нафардан зиёд киши рўйхатдан чиқарилди. – Яна фахр билан айтиш керакки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарлиги остида Мисрдаги “Дорус-салом” нашриёти ва Азҳари шариф ҳузуридаги илмий академия билан Қуръони каримни чоп этиш бўйича келишувга эришилиб, ўзимизда Қуръони карим чоп этилмоқда. Шу ўринда қайд этиш керакки, кўзи ожиз мўмин-мусулмонлар учун брайль ёзувидаги Қуръони карим нусхасини чоп этиш бўйича Ўзбекистон дунёдаги учинчи давлат ҳисобланади. – Ҳаж квотаси икки мингтага, умра квотаси 4 мингтага ошди, биринчи марта Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан бир гуруҳи бепул ҳажга юборилди. Шу кунга қадар жами 120 мингдан зиёд фуқаро ҳаж ибодатини, 92 мингдан ортиғи умра амалини адо этди. Бу расмий кўзга ташланган рақамлар ва сонлардир. Энди одамларнинг шоду хуррамлигини, қувончини айтмайсизми. Уларнинг руҳониятида рўй бераётган ўзгаришларни, ҳаяжонларини ифодалашга тил ожиз. Бутун республикамиз бўйлаб давом этаётган қорилар мусобақаси ҳаммасидан ошиб тушмоқда, десак ҳеч қандайига мубоғала қилмаган бўламиз. Чунки бу бир мусобақа дегани билан унинг таровати, файзу баракаси ҳеч бир кишини четлаб ўтмаяпти. Мусобақа ўтаётган ҳар бир вилоят ўзгача қиёфа касб этаётгандек гўё. Ҳақиқатдан ҳам шундай. Қуръони...
Пайғамбаримиз соллаллаҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ислом беш асос устига бино қилинган: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ҳамда Муҳаммад Унинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бериш, Намозни қойим қилиш, Закот бериш, Байтуллоҳни Ҳажж қилиш ва Рамазонда рўза тутиш” ( Муттафақун алайҳ). Намоз – Аллоҳнинг “суҳбати” ва “меҳмондорчилиги”га пешвоз чиқишдир. Инсон ўзи каби бир инсондан ҳадя олса ёки қарз олса унинг учун раҳмат айтишга, қарзини қайтаришга ҳаракат қилади. Шундай экан намоз ҳам Аллоҳнинг бизларга берган неъматларига шукримиз ифодасидир. Унинг “суҳбати”га лаббай дейишимиздир. Энди шу шукрни бажараётганда ҳар тарафга аланглаб, ҳар тарафга қараб, қалбимиз билан бошқа бир муаммоларимиз ҳақида фикр қилиб намоз ўқиш эса юқоридаги улуғ мақомга бепарволикдир. Хушусиз ўқишдан ҳам ёмонроғи эса намозни умуман ўқимасликдир. Бу эса Аллоҳдан қўрқмасликнинг аломати. “Суҳбати”га ошиқмасликнинг белгиси намозга бепарволикдир. Намознинг мақоми, намознинг даражаси, Аллоҳ намозхонлар учун жаннатида алоҳида мақом беришлиги, қабр ва қиёматдаги ҳисобнинг аввалида намоз туриши ҳақида кўплаб оят ва ҳадислар келтирилгандир. Чунки намоз нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш ишларидандир. У диннинг устини, тоатларнинг дури, ибодатнинг асоси, эгасини барча ёмонликлардан қайтаргувчи омилдир. Бу ҳақида Аллоҳ таоло қуйидагича баён қилади: «Сенга китобдан ваҳий қилинган нарсани тиловат қил ва намозни тўкис адо эт, албатта, намоз фахш ва мункардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри улуғдир. Аллоҳ нима қилаётганингизни билур» (Анкабут 45-оят). Ояти каримада намозни тўкис адо этиш ҳақида айтилмоқда, чунки ким намозини тўкис адо этар экан у фахш, ёмонлик ва бошқаларга зулм қилишдан ҳам тийилади. Намоз ўз эгасини шундай мақомга чиқарадики тўкис адо этилиши билан Аллоҳдан қўрқадиган ва бандалар ҳаққи ҳақида доимо риоя этадиган қилиб қўяди. Ва яна Аллоҳ таоло намозни баркамол қилиш ҳақида: «Намозни баркамол ўқингиз, закот берингиз ва рукуъ қилувчилар (намозхонлар) билан бирга рукуъ қилингиз (намоз ўқингиз)!» (Бақара, 43-оят). Аллоҳ таоло намозни нафақат ўқиш балки баркамол ҳолда бепарволик билан вақтини ўтказиб юбормай, кечиктирмай ўз вақтида қоим қилишга буйирмоқда, чунки намоз кимнингдир эмас, Аллоҳнинг амри, чақириғидир. Намоз ёрдам сўраш, Аллоҳнинг муҳаббатини илтижо қилиш фурсатидир. «Эй имон келтирганлар! Сабр ва Намоз билан (Мендан) ёрдам сўрангиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир» (Бақара, 153-оят). Ҳа, намозда банда Аллоҳдан барча қалбидаги эзгу умидларини сўраб олади. Намоз сабр ҳам беради. айниқса холислик ва хушу ва хузу билан ўқилган намоз ҳаловат ҳам беради. Энди бундай “суҳбат”дан бебаҳра қолиш мўмин кишининг бепарволиги, айни дамда Аллоҳдан умид қилмаслиги белгисидир. Намоз покловчи ҳамдир бу ҳақида ҳадисларда гўзал ўхшатмалар келгандир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Айтингларчи, агар бирингизнинг эшиги олдида анҳор бўлса, у ўшанда ҳар куни беш марта ювиниб турса, унинг киридан бирор нарса қоладими?» дедилар. «Унинг киридан ҳеч нарса қолмайди», дейишди. «Худди шунга ўхшаб, Аллоҳ беш вақт намоз ила хатоларни ювади», дедилар У зот” (Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган). Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: «Ким азонни эшитиб туриб, унга жавоб қилмаса, демак у яхшиликни мурод қилмайди ва яхшилик ҳам унга яқин йўламайди». Яна саҳобалардан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Одамзоднинг қулоғига эритилган қалай қуйилгани азонни эшитиб, унга жавоб қилмаганидан яхшироқдир». Азонга жавоб қилиш мукаммал ва чиройли таҳорат олиб масжид сари шошилмоқ, аёлларнинг эса уйларининг ичида намозхоналарида ибодатга ҳозир бўлмоқларидир. Энди бу вақтларни бепарво ва ҳафсаласиз ўтказиб юбориш оқибатида эса, нафақат...
Уламолар ғийбат тўғрисида ва унинг чегараси борасида турли хил фикрлар билдирганлар. Имом Роғиб раҳматуллоҳи алайҳ: «Ғийбат, бу бир инсон бошқа бир инсоннинг айбларини кераксиз ўринда зикр қилишидир», деганлар. Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ: «Ғийбатнинг чегараси – сен биродарингни эшитса унга ёқмайдиган нарса билан зикр қилиш», деганлар. Ибн Асир раҳимаҳуллоҳ эса «Ниҳоя» китобида шундай дейдилар: «Ғийбат – бир инсоннинг йўқлигида ёмонлик билан эсланиши. Гарчи ўша ёмонлик шу инсонда бўлса ҳам». Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ «ал-Азкор» китобларида Имом Ғаззолийнинг сўзларига мос равишда: «Ғийбат – кишини ундаги бир ёмон нарса билан зикр қилиш. Ўша ёмон нарса шахснинг баданида, динида, дунёсида, нафсида, қадди-қоматида, хулқида, молида, боласида, аёлида, қўл остидаги кишиларида, кийимида, ҳаракатида ёки унга тааллуқли бошқа нарсаларида бўлсин – фарқи йўқ. Шу ёмонлик лафз билан ифодаланадими, ишора биланми ёки белги биланми, барибир ғийбат бўлади», деганлар. Ибн Тийн раҳимаҳуллоҳ: «Ғийбат бу бир кишининг орқасидан эшитса, унга ёқмайдиган нарса билан эслаш», деганлар. Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: «Кўп фақиҳлар ўзлари тасниф қилган китобларда айтганлар: Илмни даъво қилувчилардан бири айтади, солиҳларга мансуб фалончи айтади, каби эшитувчига гап нима ҳақида кетаётгани маълум бўлиб турадиган гаплар ҳам ғийбат сирасидандир». Ғийбат фақат гап билан бўлмайди. Бир кишига бошқа бир киши ҳақида эшитса, унга ёқмайдиган нуқсонини феъл ёки ишора, белги, ёзув ёки шунга ўхшаш бошқа нарсалар билан тушунтириш, масалан унинг юришига ўхшатиб юриб бериш, буларнинг бари ғийбатдир. Балки бу нарса тушунтириш ва тасвирлаш билан бўлгани учун ғийбатдан ҳам каттароқдир. Биз айтаётган ғийбат билан чақимчилик ўртасида ҳам фарқ бор. Бу ҳақда Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний шундай дейдилар: “Ғийбат билан чақимчиликнинг иккаласи бир нарса, ёки мутлақо бошқа-бошқа нарса эканида турли хил фикрлар бор. Бундай фикрларнинг ҳақиқатга яқинроғи уларнинг бошқа-бошқа нарса эканидир. Бу икки иллатнинг ўртасида умумий жиҳатлар ҳам, бир-биридан фарқли жиҳатлар ҳам мавжуд. Чақимчилик бир кишининг ҳолини унинг розилигисиз бошқа бир кишига ғаразли ниятда айтишдир. Ғийбат эса, юқорида айтиб ўтилганидек, кишини у рози бўлмайдиган нарсалар билан зикр қилиш. Чақимчиликда бузғунчилик қасд қилиниши билан ғийбатдан ажратилса, ғийбатда бундай нарса шарт эмас. Ғийбат гапирилаётган одам ўша пайтда йўқ бўлиши билан чақимчиликдан фарқ қилса, бундан бошқа нарсаларда чақимчилик билан ғийбат жуда ўхшайшди. Кўп уламолар айтилаётган сўз ғийбат бўлиши учун гапирилаётган одам ўша ерда йўқ бўлиши керак, дейдилар. Ҳеч қандай шак-шубҳа йўқки ғийбат ҳам, чақимчилик ҳам жуда катта гуноҳ ва ҳаром амаллардандир. Ғийбатнинг ҳаром эканлигига Қуръони каримда ҳам, суннатда ҳам, умматнинг ижмосида ҳам очиқ-ойдин далиллар бордир. Шундай экан, мўмин киши улардан ўз тилини сақламоғи лозимдир. Аллоҳ таолодан бундай ҳаром ишларни билиб-билмай қилиб қўйишдан паноҳ сўраймиз. «Офатул лисон» китоби асосида Тошкент Ислом институти талабаси Нуриддин Муҳаммаджон тайёрлади 305
Биринчи нафс мартабасига “Нафси аммора’’ дейилади.Бу ҳеч бир нарсага арзимайдиган бир нафсдир.Кофирлар, мушриклар, мунофиқлар ва фосиқларнинг нафслари ҳам борки, 12 аломати, сифати ва феъл-атвори бор. Булар ҳеч бир замон муваҳҳид мўминга ярашмас.Комил ва етук мўмин бу мартабадан ва сифатларидан, феъл-атворларидан ўтган, ўзини поклаган, зийнатланган, нурлантирган, нур устига нур қўйган, тунларни кундуз қилган, қоронғуликни кетказиб, зулматларни йиртиб “Нурун аъло нур’’ бўлган одамдир. Қараганнинг кўзлари қамашгай, ортидан эргашганлар нур дарёсига етишурлар. Жаннатни дунёдаёқ топурлар. Бундайларнинг ўзлари, сўзлари, барча мақсад ва ғоялари Ҳақ таоло жамолига етишмоқ ва розилигини топмоқдир. Шунинг учун ҳам дунёнинг бирон бир лаззати бу зотларни Ҳақ таоло ризолиги учун ҳаракатдан ман қилолмас! Ҳақ таоло истагандек бўлса, жонларини киприк қоқмай Ҳаққа беришга доим тайёрдурлар. Нафси аммора эгалари бўлса, бунинг мутлақо тескарисидирлар.Улар шундай бир ботқоққа тушканларки, ҳам таърифлаб бўлмайди.Ҳоҳ ширк ҳоҳ куфр балчиғида ўлганларнинг жойи оловдан, муздан, турли йиртқич ҳайвонлари билан тўла бўлган жаҳаннам ичида абадий қолиш қандай эканлигигни фақат ўша ерга кирганлардан сўраш керак.Сўрашга ҳам ҳожат йўқ, Аллоҳ ва Расули чиройли баён қилмоқда.Аммо Аллоҳ таоло ва Пайғамбарига иймон келтирмаган бечораларга нима ҳам дейиш мумкин.Бу насиҳат мўмин мусулмонларгадир.Нафси амморанинг ёмон феъл-атворлари қуйидагилардир: 1.Кибр. 2.Кин. 3.Бахиллик. 4.Шаҳват. 5.Ҳирс. 6.Ҳасад. 7.Ғазаб. 8.Ғафлат. 9.Жаҳолат. 10.Ширк. 11.Куфр. 12.Ужб. Нафснинг кейинги тури нафси лаввомадир. Бу нафс нафси амморанинг эгизаги, фақат бир озгина ислоҳ бўлган шаклидир.Инсон бундан иймон келтиришлик билан халос бўлсада, лекин нафси амморага жуда ҳам яқиндир.Ораларида бир икки фарқи бор.Куфр ва ширкдан ҳар қанча ўзини халос қилган бўлса ҳам, бошқа феъл-атворларга ҳали соҳиб бўлгани учун фурсатни топди дегунча бу лаввома аммораликка тушиб олади. Лаввоманинг ёмон сифатлари: фисқ, жаҳолат, ужб, уйқуни яхши кўриш, еб-ичишга ҳирс бўлиши, ҳирс, қаҳри-надомат, яхши кийиниш ва яхши яшаш ҳақидаги орзулар, лағв яъни бемаъни, фойдасиз гап сўзларни кўп гапиришдирдир. Ёмон феъл-атворлар аввало маънавий нажосатдир.Шунинг учун тасаввуф китобларни кўп ўқиш фойдадир.Разил аҳлоқ эгалари аввало ибодат ва тоатда иложи борича танбаллик қилмасликлари шу билан бирга Аллоҳ таолога ўз разил хулқларидан қутқаришини тилаб кўп-кўп ёлвормоқлари даркор. Кейинги нафс тури нафси мулҳамадир. Бу нафс Ҳақ таоло эҳсон қилган нафсдир.Бу нафс ҳақида ’ЪМўминлардан олим бўлганларнинг нафсидир.’’ Уларннг феъл атворлари:илм, тавозелик, тавба, сабр, шукур, жўмардлик, қаноат, таҳаммул (сабру тоқат)дир. Бу хулқларнинг барчаси бағоятда чиройли ва мақтовга лойиқ феъл-атворлардир.Агар бу борада зийрак бўлинмаса, бу нафсдан лаввомага, сўнг эса аввомага ўтиш эҳтимоли вужудга келади.Бу чиройли хулққа эга бўлиш бахт бўлсада, унга эришиш учун ғайрат қилиш керак. Кейинги нафс тури эса “Нафси мутмаинна”дир.Бу шундоқ бир нафски, Аллоҳ таолонинг изни билан қалб руҳининг нури билан нурланиб, ёмон феъл-атворлардан, сифатлардан халос, пок бўлиб чиройли аҳлоқ билан зийнатланур.Ҳақ таоло барчамизни мана шу чиройли нафс ва чиройли хулқлар билан зийнатлантирсин.Амин.Нафси мутмаиннанинг чиройли 6 феъл-атвори ва сифати бор:амал(олими боамаллик), таваккул, очлик, риёзат, ибодат, тафаккурдир. Булар комил сифатлар, яъни етуклик аломатидир. Мана шу феъл-атворлар ва сифатларга эга одам боласи ўртача бир етукликка эришади ва роҳат, сокинликни фақатгина мана шу нафси мутмаиннага етишгандан сўнг топилади. Кейинги нафс тури “Нафси розия”дир.Комил инсон бўла олиш, ҳақиқий мусулмон бўлмоқлик учун аммораликдан, лаввомаликдан қутилиб, мулҳама мартабасидан ўтиб мутмаинна мақомига етишмоқликка ҳаракат қилмоқ ва бу хусусида ўзини доим назорат остида тутиш ёхуд уни назорат қилувчи бир комил зотни топиш, албатта, шарт. Нафси розия эгалари...
Инсон аслида бу дунёга нима учун келганини англаб олиши зарур. Озгина муддатлик, кераксиз, беҳуда нарсалар учун ёлғон сўзлаш, бу ҳаёт мақсадини тушуниб етмаганлик сабабли вужудга келади. Ёлғон араб тилида «кизб» дейилади ва луғатда ростнинг тескарисини англатади. Уламолар ёлғонни қуйидагича таърифлайдилар: Журоний: “ Ёлғон хабар унинг воқеликка тўғри келмаслигидир “, деганлар. Ибн Ҳажар: “ Ёлғон бир нарса ҳақида қастдан бўлсин, ноқастдан бўлсин, унга хилоф нарсани гапиришдир “, деганлар. Аллоҳ таоло Қуърони Каримнинг Наҳл сурасида ёлғон ҳақида қуйидагича марҳамат қилади: “Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларгина тўқирлар. Ана ўшалар ўзлари ёлғончидирлар “ . Инсон ёлғон гапириб нимага эришади? Нима учун ёлғон гапиради? Кишининг ёлғон ишлатишига бир неча сабаблар бор: Фойда жалб қилиш. Ёлғончи ўзига фойда етишишини кўзлаб одамларни алдаб, ўз манфаати учун ёлғон гапиради; Зарарни қайтариш. Ёлғончи ўзига етиши мумкин бўлган зарарни қайтариш мақсадида ҳам ёлғон тўқийди. У ўзича шу тўғри йўл деб ўйлайди. Аммо бу икки ҳолатда ҳам ўзига бу дунё ва охират зарарларини жалб қилаётганини ўйламайди; Сўзини чиройли ва гапини гўзал чиқармоқчи бўлиш. Бунда ёлғончи тўғри сўз ва рост гап ила одамларга ёқиш, уларнинг эътиборини тортиш имкони йўқ бўлганидан уларга ёқадиган гап-сўз излаб, ёлғон гапиради. Ёлғон гапириш одатига айланиб қолгани ва нафси шу нарсани истайдиган бўлиб қолгани сабабли бу ишни қиладиганлар ҳам бор; Душмандан ўч олиш мақсади. Бунда ёлғончи душманини шарманда қилиш ва ундан ўч олиб, кўнгли тўлиши учун ёлғон тўқийди; Ўз обрўсини орттириш мақсади. Бунда ёлғончи ўзини аҳли фазл, олим, уддабурон қилиб кўрсатиб, мақтаниш учун ёлғон тўқийди. Асли йўқ нарсани тўқиш. Бор нарсага маънони ўзгартириб юборадиган даражада қўшимча қўшиш; Бор нарсага маънони ўзгартириб юборадиган даражада нуқсон етказиш.Бор нарсани гапираётганда маънони ўзгартириб юборадиган даражада ибораларни ўзгартириш. Дунё олимлари ва машҳур инсонлар ҳам ёлғонни қоралаб қуйидагиларни айтганлар: Ёлғончилик-қабиҳ иллат. (М. Монтен) Ёлғончилик ўғриликдан баттар. (Ж. Ренар) Ёлғончилик ёвузлик тимсоли. (В. Гюго) Фақат ярамасларгина алдашади. (Ф.Достоевский) Ёлғончи инсон деб аталишга лойиқ эмас. (Ф. Фенелон) Ҳаммадан ҳам кўра мен қўрқоқлик ва ожизлик туфайли тўқилган ёлғондан жирканаман. (А.И. Куприн) Ёлғончилик инсон қалби ва жисмига ҳадсиз уқубат юклайди. (Ш. Руставели) Шира майсани, занг темирни, ёлғон қалбни кемиради. (А.Чехов) Ҳадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти 3-курс талабаси Раҳимжонова Хосият 710